Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

бўлишнинг давомийлигидан
ҳам 
фойдаланилади. У ёлғиз сафарлар ва бўлиш даврида тунашлар учун соат 
ҳисобида акс этади. 
Барча туристларнинг маълум вақт ичида мамлкатда бўлиш давомийлиги, 
яъни тунашлар умумий сони, мамлакатга туристик келишувларда бир 
туристнинг ўртача бўлиш давомийлиги каби ҳисоблаб чиқилади. 
Тунашларни ҳисобга олиш бундай қараганда оддий ва осон ишдай 
туюлади. Лекин бунда энг таржрибали мутахассисларни ҳам боши берк кўчага 
киритиб қўйган ҳоллар бўлганини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Сайёҳатга 
чиққан ва мотелда бир неча соат тўхтаган автомобилчининг тунашига, душ 
қабул қилиши, дам олиши, овқатланиши ва ўша куни янги йўлга тушишига 
шароит яратилганми? Бир жойга қариндош-уруғларидан ҳол-аҳвол сўраб 
келишга борган киши ярим кечада қайтганда нима қилади? БТТ ана шу ва ана 
шуларга ўхшаш саволларга жавоб беришда иккита мезонга амал қилишни 
тавсия қилади. Белгиланган жойга келиши ва у ердан жўнаб кетиш санаси 
фарқланиши лозим. Саёҳатчи шахс эса доимий яшаш жойи бўлмагандагина 
тунайди. 
Бўлишнинг давомийлигига (тунашлар сони) боғлиқ ҳолда саёҳат 
бозорининг бир неча мақбул усуллари қўлланади. Қисқа муддатли (1-3 кунлик 
тунаш) сафарларда дам олиш ва байрам кунлари дам олиш ва кўнгил очишлар, 
шунингдек иш мақсадларида. Иккинчи гуруҳда (4-7 кун тунаш) турли 
мақсадларда, одатда қўшимча таъатиллардан фойдаланилади. Бозорнинг бу 
усули динамик ривожланиши билан бормоқда. Ўртача муддатли сафарни (8-28 
кунлик тунаш) ташриф буюрувчи давомий таътил вақтида асосан дам олиш 
мақсадида танлайди. Ниҳоят давомийлиги 29-91 ва 92-365 кунлик тунаш 
сафарлари – узоқ муддатли туризмга киради. Аввало иқтисодий жиҳатдан фаол 
бўлмаган шахслар дам олиш, кўнгилхушлик, даволаниш учун, бошқалар иш ва 
касбий мақсадларда (ускуналарни ўрнатиш ва бошқалар) учун фойдаланади. 
БТТ маълумотларига кўра 2000 йилда жаҳонда туристик тунашлар сони 
8,5 млрд. ни ташкил этган. Уларнинг асосий улуши -70 % га яқини ички 
туризмга тўғри келади. Тунашлар тўғрисидаги статистик маълумотлар календар 
ойлари бўйича гуруҳланади. Бунда типи ва жойлаштириш воситалари тоифаси, 
шунингдек ҳудудий белгилари эътиборга олинади. Мамлакатлар бўйлаб 
туристик сафарларда бўлиш давомийлиги бир хил эмас. Бу фарқ қабул қилувчи 
мамлакатнинг туристик ихтисослашуви (иш билан боғлиқ, ёки дам олиш, 


59 
кўнгилхушлик туризми), ички бозорда нарх-наво даражаси, туристик оқимлар 
(транзит ёки охирги), асосий сафар туризми бозорининг узоқлиги ва бошқа 
омиллар билан изоҳланади. 
Ана шуларга боғлиқ ҳолда бирон мамлакатда бўлишнинг ўртача 
давомийлиги ҳисоблаб чиқилади. Масалан, Осиё-Тинч океани ҳудуди 
(мамлакатлари) Сингапурда уч тунашдан, Австралияда 24 тунашгача ўзгаради. 
Туристик оқимлар ҳажми ҳақида умумий тасаввур берувчи келиш 
статистикаси туристик саёҳатлар характерига эга. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish