Халқаро туризм


Шоҳи-Зинда яъни  “тирик шоҳ”



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Шоҳи-Зинда
яъни 
“тирик шоҳ”
маъносини 
англатувчи тарихий ансамблнинг нозик ва нафис чизмалари хар қандай 
кишини ром этадиган мақбаралар ва масжидлардан иборатдир. Бир сўз билан 
айтганда 
Шоҳи-Зинда
ўз замонасини безаб турган санъат асарининг бебаҳо 
дурдонасидир. Ҳатто 
Бибихоним 
масжиди ҳам беқиёс улуғворлиги билан 
ажралиб туради. Бу ёдгорликлар кишиларда учмас таасурот қолдиради ва 
ўша давр қурилиш техникаси ва архитектураси тўғрисида тасаввур беради. 
Гўри-Амир
мақбарасининг улуғвор гумбази ўтмиш меъморчилик 
санъатининг намуналаридан биридир. Шаҳарнинг шимолий - шарқий 
қисмида бутун дунёга машхур 
Улуғбек 
расадхонаси харобалари ҳанузгача 
сақланиб қолган. Расадхона ўша давр учун мукаммал бўлган ускуналар 
билан жиҳозланган эди. Улардан фақатгина улкан сикстантнинг бир қисми 
сақланиб қолган холос. Ҳозирда расадхона қайта таъмирланган ва давлат 
томонидан муҳофаза қилинади.
Самарқанд марказида яна бир машхур меъморий ансамбл 
Регистон 
бўлиб,
 у
Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларини бирлаштиради. Улар 
орасида ўқув юрти сифатида бунёд этилган Улуғбек мадрасаси алоҳида ўрин 


337 
тутади. Ҳар томонлама моҳияти катта бўлган бу мадрасада маълумотларга 
кўра улуғ мутафаккир олим, таниқли мунажжим, математик, ўз даврининг 
кўзга кўринган давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг ўзи дарс берган. Улуғбек 
хукмронлиги даврида Самарқанд ўрта асрнинг жаҳоншумл марказларидан 
бирига айланади. Унинг атрофида Қозизода Румий, Али Қушчи ва шу 
сингари бошқа йирик олим-астрономлар, математиклар бирлашиб илмий 
мактаб яратади. Улуғбек томонидан асос солинган мактабларда диний 
илмлардан ташқари география, тарих, фалаккиёт каби фанлар ҳам ўқитилган. 
Комусий олим Улуғбекнинг жаҳон фани ва тараққиётига қўшган ҳиссасини 
ҳисобга олган ЮНЕСКО бош конференциясининг 27 сессияси унинг 
юбилей-таваллуд топган кунининг 600 йиллигини дунёвий қадриятлар 
руйхатига киритиш ва бу санани 1994 йилда бутун дунёда байрам қилиш 
хақида қарор қабул қилганди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
фармонига асосан 1994 йилни «Мирзо Улуғбек йили» деб эълон қилинди. 
Шундай қилиб, 1994 йил октябр ойида Ўзбекистон Републикасида ЮНЕСКО 
билан биргаликда буюк ватандошимиз таваллудининг 600 йиллигига 
бағишланган юбилей тантаналари бўлиб ўтди. Бу сана сайёрамизнинг бошқа 
ҳудудларида ҳам муносиб тарзда нишонланди. Жумладан, Улуғбек шарафига 
бағишланган тантаналар Парижда ҳам бўлиб ўтди. Бу ерда “Улуғбек ва 
Буюк Темурийлар даври” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Бу 
анжуман иштирокчилари Улуғбек йирик мутафаккир олим сифатида 
тарихдан жой олгани, дунё фани ва маданияти тараққиётига қўшган 
ҳиссасини алоҳида таъкидладилар. Ушбу тарихий обидаларимиз ҳозирги 
кунда ҳам ўзининг бетакрор санъати билан бутун дунё туристларини ўзига 
жалб этиб келмокда. Бу ерга ҳар йили ташриф буюраётган туристлар сони 
йилдан йилга кўпаймокда. Агар ўтган йилларда Самарқандга ташриф 
буюрган туристлар сонини таҳлил қилсак жуда юқори натижаларга 
эришилаётганлигининг гувоҳи буламиз. 
“Буюк Ипак Йули”да жойлашган тарихий ва маданий марказлар 
орасида 
Бухоро 
алоҳида аҳамиятга эга. Бухоро ҳам Самарқанд каби кўплаб 
сайёҳлар эътиборини тортган қадимий архитектура ёдгорликларига бой, 
тарихий жиҳатдан улкан аҳамиятга эга бўлган шаҳардир. Ўзининг 140дан 
ортиқ архитектура ёдгорликлари билан маълум ва машхур бўлган Бухоро 
Ўрта Осиёнинг бошқа ҳар қандай шаҳардан кўра кўпрок қадимий шарқ 
шаҳри қиёфасини сақлаб қолган. Бухоро шаҳри Марказий Осиё 
меъморчилигининг минг йиллик тарихи ва асосий ривожланиш 
босқичларини ўзида акс эттирган чинакам йилномадир. Шаҳардаги ҳар бир 
ёдгорлик ўз сукунатида узоқ ўтмиш сирларини сақлаб қолган. Бу ажойиб 
шаҳарнинг ёши бир неча ўнлаб асрлар билан ўлчанади. Маълумки, 1995 йил 
кузида Парижда ЮНЕСКО конференциясининг 28-сессиясида Бухоро 
шаҳрининг 2500 йиллигини дунё кўламида нишонлаш ҳақида қарор қабул 
қилинди ва ушбу анжуман катта тантаналар билан ўтказилди.
Узоқ ўтмишда Бухоро ҳудудидан ўша давр учун муҳим бўлган халқаро 
йўллар, энг аввало “Буюк Ипак Йули” ўтган кенг ривожланган савдо 
алмашуви Бухоро шаҳри ҳудудларининг ривожланишига имконият яратган. 


338 
Бухорони ҳақли равишда шараф манзили, самимият каъбаси ва машхур 
кишилар тўпланадиган жой деб аташган. Қадимий Бухоронинг зийнати ва 
нодирлиги унинг бетакрор архитектура ёдгорликларидадир. 
Қатор асрлар давомида Бухоро, Туркистон ўлкаси шаҳарлари орасида 
етакчи мавқиеини эгаллаб келган. Шаҳар ривожланишининг бу даври 
ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, қурилиш техникаси, фан, адабиёт, санъат 
тараққиёти билан характерланади. Бу ерда Ўрта Осиёнинг таниқли 
шоирлари Фирдавсий, Рудакий, бутун жаҳонга машхур энциклопедист 
(қомусий) олим Абу Али Ибн Сино ва бошқалар яшаган ва ижод қилган. 
Бухоро мусулмон дунёсида алоҳида ўрин эгаллайди. Бухорода тарихий 
маданий ёдгорликлар жуда кўп бўлиб, улар Бухорони музей шаҳар деб 
аташга имкон беради. 
Мусулмон тарихининг ажойиб ёдгорлиги Исмоил Сомоний мақбараси 
узоқ йиллар давомида сақланиб, бизнинг кунларгача яхши ҳолатда етиб 
келган. Унда ўрта аср илк даври меъморчилилигининг энг яхши ютуқлари ўз 
аксини топган. Бу мақбара композициясининг оддийлигига қарамай, 
архитектура усулларининг ранг-баранглиги билан кишини хайратга солади 
ва хақли равишда «

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish