7. Туристик индустрия секторлари бўйича таклифлар хусусиятлари
Олдинги таҳлиллар кўрсатадики, туристик хизматлар бозорида фирмалар хулқининг бош хусусиятлари – мавжуд қувватларни тўлиқ юкланиши даражасидаги таклифлардир. Юкланиш фоизли кўпчилик туристик корхоналар иши муҳим кўрсаткичлари ҳисобланади. Ҳаво транспортида йўловчилар ўриндиқлари бандлиги ҳисоблаб чиқилади, меҳмонхона хўжалигида номер фонди юкланиш коэффициенти мавжуд. Тематик парклар ва гольф ўйин майдонлари учун ташриф бюурувчилар сонлари объектнинг максимал ўтказиш қобилияти билан таққосланади. Туристик компаниялар 100 фоизлик юкланишга эришишга интиладилар. Шу билан бирга авиаташувчилар таклифлари турагентларникидан фарқ қилади, туроператорлар эса бозорда ўзларини отеллардан бошқачароқ тутишади. Туристик индустриянинг уч етакчи секторлари бўйича таклифлар ва чиқимларни кўриб чиқамиз: транспорт, жойлаштириш ва туроператорлик фаолият.
Авиаташиш. Йўловчи ташишни амалга оширувчи авиакомпанияларда умумий чиқим харажатларнинг тўрт категориясини ўз ичига олади:
Биринчи гуруҳда – доимий чиқимга – маъмурий бошқарув харажатлари, маркетинг ва бронлаштириш харажатлари киради. Булар ташишга бевосита алоқадор эмас, лекин ишлаб чиқариш жараёнларини қўллаб туриш учун зарур.
Иккинчи гуруҳ харажатлар аниқ алоқа йўлини эксплуатация қилиш билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлади. Бу харажатлар шартли доимийдир. Уларга самолёт амортизацияси, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, аэропортга хизмат кўрсатишлар киради.
Учинчи гуруҳ харажатлар ҳам шартли доимий, учишлар бажарилиши билан боғлиқ. Уларнинг катталиги алоқа йўлларига боғлиқ равишда алмашинади ва йўналиш нуқтаи назаридан ўзгарувчан ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида бу чиқимларни доимий деб қараш мумкин. Чунки уларнинг ҳажмини ҳал этиш қарори бир йўла бутун учишга қабул қилинади. Харажатлар таркибига кема экипажи меҳнатига ҳақ тўлаш қўшилади, ҳаво транспортида энг йирик харажатлар статияси – ёқилғидир. Бу жаҳондаги кўпчилик авиа компанияларда барча чиқимларнинг уч қисмини ва бошқа харажатларни ташкил қилади.
Тўртинчи гуруҳ харажатлар – ўзгарувчан чиқим – йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларини бирлаштиради. Булар овқатланиш, қайд қилиш (регистрация), багажларни юклаш харажатларидир. Уларнинг катталиги нисбатан катта эмас, умумий чиқимнинг бор – йўғи 7 – 9 % ни ташкил қилади. Бундай таркибда доимий чиқим салмоғи очиқ-ойдин кўриниб тургани сабабли ҳаво орқали тушувчилар ҳар бир учишда авиалайнерлар сиғими чегараси даражасида ўз хизматларини таклиф қилишга интилади.
Жойлаштириш. Меҳмонхона хўжалиги жойлаштириш воситаларининг фавқулодда хилма-хиллиги билан характерланади. Улар нафақат маиший қулайлиги ва хизматлар тўплами билан, балки жойлашган ўрни ва мулкчилик типи билан ҳам фарқланади. Юқорида сўз юритилганидек албатта харажатлар таркиби билан ҳам ажралиб туради. Бозор шароитида ўзгаришларга таклиф билан чиқиш ана шунга боғлиқ.
Отеллар ва мотеллар аксарият қисми мижозларни вақтинча яшаши учун белгиланган номерлар сонига қараб уларни таклиф қилиши мумкин. Улар даромадни максималлаштириш учун номер фондини тўлиқ юкланиши учун интиладилар. Шу нуқтаи назардан бозорда жойлаштириш корхоналари ва авиакомпаниялар хулқларида жуда кўп умумийликлар бор. Аммо ҳаво транспортидан фарқли равишда меҳмонхона хўжалигида таклифлар ҳажмини икки ҳолатга кўра ўлчаш жуда мураккаб: Биринчиси статистик ҳисоблардан, иккинчиси эса жойлаштириш секторида нарх сиёсати хусусиятларидан келиб чиқади.
Отеллар ва уларга ўхшаш жойлаштириш воситалари иш натижалари мавжуд ўринлардан фойдаланишга боғлиқ. Амалда меҳмонхона корхоналари кам ҳолларда узоқ муддат давомида тўлиқ юкланган бўлади. Талаб камлигидан номерлар бўш қолади, жорий ремонт туфайли оборотдан чиқиб кетади, хўжалик эҳтиёжларига ажратиб берилади. Улар шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга бепул фойдаланиш учун берилиши мумкин. Буларнинг барчасини эътиборга олган ҳолда, мутахассислар меҳмонхона корхоналари фаолиятининг эксплуатация асосий кўрсаткичлари натижалари сифатида юкланиш даражасини киритдилар. Бу статистик ҳисоботда акс этади ва меҳмонхона бизнеси ривожлантиришда катта амалий аҳамиятга эга.
Туроператорлик сектори. Операторлик секторида таклифлар хусусиятларини ҳаво транспортидан фойдаланиб туристик сафарлар ташкил этувчи фирма мисолида кўриб чиқамиз. Улар Европада 1950-йиллар бошида пайдо бўлганди. Бу даврда кўпчилик авиакомпаниялар машина паркларини урушдан қолган учувчи техника ҳисобига кенгайтириб, ўтказиладиган ўриндиқларни тўлдираолмаслик муаммосига дуч келишганди. Янги шароитда туроператорлар авиаташиш бозорига улгуржичилар сифатида чиқишди. Тўлмай қолган ўринларни бутун блоклари билан чегирма асосида сотиб олдилар. Уларнинг нархи эълон қилинган авиатарифлардан анча паст эди ва авиакомпаниялар чиқимлари ўзгаришида паст даражагача тушиши мумкин эди, қайсиким умумий ҳажмда маълумки, чиқим кам. Ҳар бир аниқ вазиятда сўнгги қатъий нарх туроператорни авикомпания вакили билан савдолашган музокарасидан кейин эълон қилинарди. Сотиш бозорини сақалш мақсадида қайсиким авиабилет тўлиқ нархда реализация қилинади, авиакомпания ўринларни воситачиларга қайта сотиш шартини қўябошлади. Ўша шартлардан айримлари ҳозирги кунгача ҳам амал қилаяпти. Муҳими шундаки, авиаташиш хизматлар пакетига қўшилган бўлиши керак ва унинг ажралмас қисми сифатида жойлаштириш, овқатланиш, сайр-томоша ва бошқалар билан бирга сотилиши лозим. Бу туроператорларни пэкидж-турлар ташкил қилиш билан шуғулланишга мажбур қилди. Уларни амалга оширишнинг барча тижорий қалтисликларини туроператорлар ўз зиммаларига олдилар.
Пэкидж – тур рақобатбардошлиги етказиб борувчилар тақдим этадиган хизматларга улгуржи чегирмалар туфайли таъминланади. Аммо вақти-вақти билан, айниқса номавсумда авиакомпаниялар ва жойлаштириш воситалари белвосита каналлардан фойдаланиш рад этишади. Ўз хизматларини тўлиқ нархда бевосита истеъмолчиларга сотишни маъқул кўришади. Тегишли равишда бозорда туроператор хулқи ўзгаради.
Хулоса
Бугунги кунда туризм бозори тушунчаси кенг миқиёсда оммалашмоқда ва туризм бозори ривожланмоқда. Туризм бозорида туристлар эхтиёжларини қондиришга мўлжалланган туристик махсулотлар сотилади. Туризмда маҳсулот икки кўринишда намоён бўлади. Биринчидан, комплекс хизмат кўрсатиш сифатида, яъни туристларга битта пакетда сотиладиган хизматлар тўплами, туристик маҳсулотнинг бунда қабул қилиниши биринчи навбатда истеъмолчиларга хосдир. Бу ишлаб чиқурувчи фикридан фарқ қилади. Агар етказиб берувчи шахслардан нима чиқараётганини сўрасангиз ташувчи транспорт хизматини, отеллар – жойлаштириш хизматини, тематик парклар – сайр томоша хизматларини ва бошқаларни айтишади. Улар томонидан тақдим этилаётган хизматларнинг аниқ тури маҳсулот ҳисобланади. Бундай ҳолда хизматлар пакетининг таркибий қисми туристик маҳсулотлар ҳисобланади.
Туристик маҳсулотлар хусусиятлари. Туристик маҳсулотларни турлича талқин қилишда барча муаллифлар туризмни ноишлаб чиқариш соҳасига киритадилар.
Бу гуруҳлар эҳтиёжини қондириш кишининг жамиятдаги ўрнига боғлиқ. Одамлар ўзлари мансуб ижтимоий барқарорликка хос гуруҳларда, хулқ-атвори ва қизиқишлари, қадриятлар тўғрисида тушунчаларига мувофиқ ҳаракатланишади. Улар юқорироқ жамоатчилик мақоми сари интиладилар. Туризм эса мулкий баҳоси ва нуфузи индикатори сифатида маълум қатламга дахлдор ўзига хос рамз кўринишда бу хоҳиш-истакни ҳеч бўлмаганда дам олишда руёбга чиқаради.График пирамида чўққиси ўз ифодасида эҳтиёжни қаноатлантиради. Унинг қондирилиши шахсни ҳар томонлама тўлақонли шаклланишига ёрдам беради. Туризм бу гуруҳ эҳтиёжларини қондиришда чексиз имкониятлар яратади. У ҳаётий дунёқараш уфқларини кенгайтиради. Бошқа маданият одамлари билан мулоқат чегараларини очади. Кўпгина туристик корхоналар ва муассасалар ўз фаолиятларида эҳтиёжни қондириш ва ўзликни англашга эътиборни қаратишади.
Фойдаланилган адабиётлар
Электрон журналлар
1. Leisure, Recreation and Tourism Abstracts. www.cabi.org
2. Journal of Travel Research. www.sagepub.com
3. Journal of Ecotourism. www.tandfonline.com
4. Eco-Tourism Travel Coverage - The New York Times. www.nytimes.com/travel/ guides/eco-tourism.
5. Geotourism -- National Geographic. travel.nationalgeographic.com/
6. The International Ecotourism Society | Uniting. www.ecotourism.org/
7. Eco-Tourism Travel Coverage - The New York Times. www.nytimes.com/travel/guides/eco-tourism
Интернет сайтлар
www.lex.uz.
www.world-tourism.org.
www.wttc.org.
www.tag-group.com.
www.ekonomtour.ru.
З.Н. Тураев
Халқаро туризм Фани бўйича ўқув-услубий мажмуа
Маъруза машғулоти учун
Термиз: ТерДу, 2018 йил, 232 бет.
Do'stlaringiz bilan baham: |