Халқаро туризм бозори


Ҳозирги замон туристик талаблар тенденцияси



Download 65,23 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi65,23 Kb.
#25860
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
мустақил иш джасур

3. Ҳозирги замон туристик талаблар тенденцияси
1980 йиллар ўрталарида туристик талабларда янги тенденциялар пайдо бўлди. Улар бир қатор демографик, иқтисодий ва ижтимоий тартиб, шунингдек замонавий одамнинг психологиясидаги ўзгаришлар каби омиллар билан шартланганди. Туристик талаб катталиги ва характерига жамиятнинг демографик таркибидаги ўзгаришлар ва янги ривожланаётган индустриал мамлакатларда, аҳоли ижтимоий модели катта таъсир ўтказади. Улар қуйидаги ҳар қилувчи моментларга олиб келади: аҳолининг кексайиши, нисбатан кечироқ никоҳга кириш, ёлғиз одамлар улушининг ошиши, ишловчи хотин-қизлар сонини кўпайиши, туғишни орқага сурилиши, фарзандсиз оилалар сонини орта бориши ҳ.к.
Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларда жамият ёш таркиби ўзида «демографик қўзиқорин» ни эслатади. Ўртача умр узайиши ва туғилиш даражасининг пасайиши, катта ёшдаги шахслар улушини юқори бўлишига олиб келди. Бу билан кичик ёш гуруҳлари сони, жумладан, 15 дан 24 ёшгача бўлганлар сони тўхтовсиз қисқариб бораётир.
Демографик муҳитда кечаётган жараёнлар туризм бозорида икки тенденция ҳақида гапириш имконини беради. Улардан бири – туристик хизматлар потенциал истеъмолчилари доирасининг кенгаяётганлигидир. Туристик ҳаракатдаги барча янги категория шахслар тутиб олинади. Уларда саёҳат қилишга истак ва имконият пайдо бўлади. БТТ нинг 2020 йилларга прогнозлари бўйича Ер юзи аҳолсининг 7 % хорижий сафарларни амалга оширадилар. Бу улуш мунтазам ўсаяпти, аммо ҳозирча жуда камтарона ҳолича қолаяпти, айниқса Африкада, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқда бу халқаро туризм потенциали катталигидан далолат беради.

3.1-Жадвал


Ер шари аҳолисининг туристик фаоллиги 2020 йилда

Минтақалар

Ҳорижий сафарларга чиқувчи аҳолининг улуши, %

Европа

14

Осиё — Тинч океани минтақаси

10

Америка

8

Яқин шарқ

6

Африка

5

Жанубий Осиё

1

Дунё бўйича:

7

Манба: А.Ю.Александрова. Международный туризм. М., 2004.

Иккинчи тенденция – саёҳат қилувчи шахсларнинг кексайиши, яъни ташриф буюрувчилар таркибида кекса шахслар салмоғининг кўпайишидир. Бу жаҳоннинг индустриал ривожланган мамлакатларида умумий демографик вазият ва уларда пенсия ёшининг пасайтирилиши билан боғлиқ ҳолда юзага келаяпти.Кўпчилик ғарб давлатларида у нисбатан юқори бўлмаган даражада – 60-65 ёш қилиб белгиланаяпти. Аммо 1980-йиллар бошида жаҳон иқтисодий инқирози (кризиси) бошланиши билан оғир молиявий аҳволга тушиб қолган айрим корхоналар ҳақли дам олишга нафақат 60 ёшдагиларни, балки пенсия ёшига яқин қолганларни ҳам жўната бошладилар.


Ҳозирги замон туристик талаб ва эҳтиёж модификацияси ижтимоий – иқтисодий омиллар таъсири остида содир бўлади. Туристик бозорга айниқса 80 - йиллар бошидаги жаҳон иқтисодий инқирози кучли таъсир қилди. У аҳолининг харид қобилияти кескин тушиб кетиши билан кечди. Ишсизлар армияси кўпайди. Инқироз энг аввалги жамиятнинг ўрта қатлами – туристик хизматларнинг асосий истеъмолчиларига дахл қилди.
Европада дам олиш ва байрам кунлари йўналишлари жуда машҳурдир. Улар кўргазмалар, спектакллар, музейлар, галереялар, асори-атиқалар дўконлари, спорт мусобақалари ва бошқа кўнгил очар томошаларга ташриф буюришни ўз ичига қамраб олади. Одамлар бундан кам бўлмаган завқ олиш учун миллий паркларда уик–эндлар ўтказишади ёки фестиваллар, карноваллар, турли дегустацияларда иштирок этиш учун унча узоқ бўлмаган йўлга отландилар. Асосий транспорт тури бўлиб шахсий автомобиллар хизмат қилади.
Пляжларда пассив вақт ўтказиш таътилни ўтказишнинг нисбатан кенг тарқалган шакли бўлсада ҳаловатда яшаш эҳтиёжига кам даражада жавоб беради. «Уч S» % : денгиз – қуёш – пляж (Sea-Sun-Sancd) ўрнига аста-секин «Уч L» формуласи: миллий анъана – пейжаз – дам олиш (Lore – Landscape - Lesure) келади. У энг яхши тарзда инсон психологиясида ўрнашган янги қадриятларга мос келади ва ҳозирги замон туристик хулқ атворида акс этади.
Кундалик ҳақиқатлардан узилиш истагида бўлган ташриф буюрувчи маҳаллий колоритга юқори қизиқиш билан қарайди. Айниқса бегона халқ турмуши, маданияти, ахлоқи катта қизиқиш уйғотади. У ҳамма нарсада байрамни кўришни истаган ҳолда маҳзун шаҳар манзарасидан, зерикарли, бир хилдаги ҳаётдан нари кетишга интилади. Айни пайтда инсоннинг кучи ва тўлақонлигини тиклаш учун фаол дам олиш зарурлигини англаши кучайиб боради. Одамлар турмушда ва ишлаб чиқариш соҳасида пайдо бўладиган асабий зўриқиш ва сарфланган жисмоний куч-қувват ўрнини тўлдириш мақсадида саёҳатга жўнайдилар. Сўров натижаларига мувофиқ Францияда фаол дам олишни маъқул кўрадиганлар сони пассив вақт ўтказувчиларга қараганда икки марта кўп бўлди.
Рекреацион мотивациянинг бу эволюцияси шахсий эркинлик кенгайиши контекстида кечади. Ҳар бир одам ўз туристик сафарини ташқи тазйиқсиз ўзи режалаштиради. Бекорга туроператорлар «Бахтингиз – ўз қўлингизда», «Ҳаммаси таклиф қилинади - тиқиштирилмайди» деган шиорларни ўртага ташламайдилар. Туристик эҳтиёжларнинг мураккаблашуви туризмни бундан кейин диверсификация бўлишига олиб келади. Дам олиш доирасидаги саёҳатлар ва кўнгилочишлар онгли равишда юқори суръатларда ривожланади. Улар спорт, саргузашт, қишлоқ туризми, кема саёҳатлари ва уларнинг ҳамма имкониятлари билан қўшилиб кетади. Ишга дахлдор туизмда конгресслар сегментлари сезиларли кенгайди – инсентив – турлар ҳам ривожланади.


Download 65,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish