Халқаро туризм бозори


Туристик талаб ва эҳтиёжнинг асосий белгилари



Download 65,23 Kb.
bet2/7
Sana21.02.2022
Hajmi65,23 Kb.
#25860
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
мустақил иш джасур

2. Туристик талаб ва эҳтиёжнинг асосий белгилари
Туристик эҳтиёж ва талаб ҳарактерли белгиларга эга: динамизм, гетрогенлик ва комплекслик, эластиклик, мавсумийлик ва бошқ.
Туристик эҳтиёж ва талаб – динамик категориялар. Туристик эҳтиёж ва талаб жамият ривожланиши билан боғлиқ. Жумладан талаб жамият ривожланиши билан бирга ўзгаради, эскилари ярамай қолади ва янгилари пайдо бўлади. Эҳтиёж эса доимий равишда кенгайиб, бойиб боради. Туристик хизматлар истеъмолида чуқур сифат ва сон ўзгаришлари иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда фан-техника тараққиёти, сиёсий-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ўзгаришлар туфайли рўй берди. Ривожланган мамлакатларда аҳолининг харид қилиш қобилияти ошди, моддий турмуш фаровонлиги юксалди. Бу одамларни оммавий равишда туризм орқали у ёқ, бу ёқларга бориб келиши имкониятини берди ва туризмга замонавий тус бахш этди.
«Иккинчи категория хавфли» мамлакатлар алоҳида ҳарактерланади. Уларда тез-тез зўровонлик, тартибсизликлар такрорланиб туради. Уларга, Миср, Ҳиндистон, Ямайка, Кения, Перу, Филиппин, Индонезия ва бошқалар киради.Бу террорчилик ҳатти-ҳаракатлари немис туристларини севимли дам олиш жойи Туркиядан чўчитиб қўйди. Тўғри, миллий туристик маъмуриятнинг оқилона ўтказилган маркетинг ва реклама компанияси, маҳаллий туристик фирмаларининг жозибали таклифлари билан мустаҳкамланган ваъдалари туфайли бўшаб қолган ўринлар Россия ва бошқа мамлакатлардан келган сайёҳлар билан тўлдиради. Хавфли мамлакатлар йўналишидаги рўйхат охирида ягона шов-шувга ва туристик фаолликнинг пасайишига сабаб бўлган мажоралар рўй берган мамлакатлар (ҳудудлар) турибди. Бу гуруҳларга БТТ Тенъаньмэнь майдонидаги қайғули воқеалардан кейин Хитойни, Шимолий Ирландия армияси жангчилари тартибсизлик келтириб чиқараётган Буюкбританияни, фожиали воқеалар бўлиб ўтган АҚШнинг Флорида ва Фиджи ҳудудларини киритган. Туристлар учун хавфсизлик даражаси бўйича чиқишга қаратилган йўналишлар классификацияси ҳам мавжуд. Бунда туризмга таҳдид айнан саёҳатчи томонидан ҳуқуқ-тартибни бузиш, ёқмаганини рўкач қилиб кўнгилсизликлар келтириб чиқаришда намоён бўлади. Миллий иқтисодиётга зарар етказишни кўзлаб, экстремистлар объектга ҳужум қилиш, ҳукуматга сиёсий тазйиқ ўтказиш мақсадида туристларни танлайди (Миср, Туркия).
Халқаро туризмда туристик талабларнинг ҳар томонлиги (комплекслиги) ва кўп хиллиги. Саёҳат чоғида туристлар ҳар хил хизматларни истеъмол қилишадилар. Яъни умумий, туристик хусусиятга эга ва йўл-йўлакай хизматлар тури. Энг аввало у ўз ҳаётини таъминловчи хизматларга яъни турар жойга, овқатланишга, шунингдек транспортга эҳтиёж сезади. Туристларнинг бу талаблари қисми маҳаллий яшовчи талабларидан кам фарқ қилади. Бошқа қисми, турист сифатидаги талаблар туристик миграциянинг уйғотувчанлик мотивлари кенг уфқлари билан шартланган ва ўзига хос (специфик) характерга эга. Дам олиш, кўнгил очиш ва янги таассуротларга ва эга бўлиш учун кишилар рекреацион сафарларни сотиб олади. Яъни касбий қизиқишларини қондиришга интилиб, у ишга доир сафарни қабул қиладилар, илоҳий урф-одатлар ҳақидаги билимини мукаммаллаштириш эҳтиёжи, диний саёҳат талабини қондиради ва ҳ.к.
Халқаро туризмда туристик талабнинг эластиклиги. Таъкидланганидек, туристик талаб истеъмолчининг даромади, қулай бўш вақтининг давомийлиги, товарлар ва хизматлар баҳоси ва бошқа омилларга боғлиқдир. Мунтазам ҳақ тўланадиган таътил жорий этилиши ва реал иш ҳақининг ошиши туристик товарлар ва хизматларга талабни кучайтиради. Аммо кўпинча таҳлил бир ўзгаришни бошқасига таъсир этишини белгилаш билангина чегараланиб қолмайди. Балки талабнинг ўсиши (пасайиши), қай даражадалигини ҳам билишни талаб қилади. Баҳо ўзгаришига туристик талаб нечоғлик сезгир, агар даромад 10,20 ёки 40 % га ошса унга талабнинг реакцияси қандай бўлади каби саволлар шулар жумласидандир. Бу ҳақда тасаввур ҳосил қилишга кўраткичлар эластиклиги имкон беради.
Нарх ва даромад бўйича эластиклик иқтисодиётда умумий тарзда қабул қилинган. Аммо талаб динамикасида ягона кўрсаткич эмас. Эластиклик худди шундай бошқа омиллар (мисол учун, вақт) ўзгаришига туристик талаб реакциясини ифодалаш учун фойдаланилади. Ишга алоқадор туризм учун бу – раҳбар томонидан белгиланган сафар муддати, дам олиш ва кўнгилхушлик саёҳати учун – бўш вақт. Улар йил давомидаги байрам кунлари ва таътиллар сони билан ўлчаниш мумкин. Бўш вақт давомийлиги чатишиб кетади ва мамлакатлар бўйлаб сезиларли равишда кўзга ташланади.
Туристик талаб катталигига вақт омиллари қайси ўзгаришлари таъсир этишини баҳолаш учун икки мулоҳаза муҳим аҳамиятга эга. Биринчидан, қўшимча вақт бўш ёки хизмат сафари (камандировка) туристга белгиланган манзилда бўлишни ўзайтиришга имкон беради. Айтайлик аҳолиси туристик хизматлар пакетларини сотиб олишга мойил мамлакатда саёҳат ишқибози навбатдаги сафарга чиқишни мўлжаллаяпти, таклиф этилаётган хизмат «пакетлари» бозорида унинг қурби етадигани бир-икки хафталик сафардир. Саёҳат қилинадиган йиллик қисқа муддатли таътилда истеъмолчи фойдасига етти кунлик сафар танланади. Ҳаракатни сусайтиришда лимитловчи бош омил-вақтинчалик омилдир. Масалан, бошқа тенг шароитларда таътил давомийлигини 13 кундан 16 кунгача кўпайтирилишида у ҳар ҳолда мўлжалланган жойда узоқроқ бўлиш унга қимматга тушсада икки ҳафталик сафарни маъқул кўради. Турган гап, талаб катталиги бўш вақтининг кўпайиши туристик харажатлар акс этишида ҳам ортади.
Замон ва маконда туристик талаб тўпланиши. Туристик талаб ёрқин мавсумий характерга эга. Йилнинг маълум даврларида энг юқори чўққисига чиқади ва бошқа ойларида пасаяди. Муътадил иқлимга эга шимолий ярим шар мамлакатларида июль-август ёзги, январ – март қишки асосий туристик мавсумлар бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари, мавсумлараро (апрел-июнь-сентбр) ва ўлик мавсум деб аталадиган (октябр-декабр) даврлар ажралиб туради. Туристик талабнинг мавсумий характери туристик индустрия корхоналарида нотекис юкланишда намоён бўлади. Бу йил давомида туристик сафарлар динамикасини аниқ такрорлаган ҳолда ўзгариб туради. Туристик талабнинг мавсумий ўзгариб туриши табиий-иқлим, иқтисодий, ижтимоий, психологик каби турли омиллари таъсири билан изоҳланади. Туристик фаолликнинг юқори чўққиси ва пасайиши кўпчилик сайёҳларнинг консерватизми билан изоҳланади. Одамларда таътилни ўтказиш учун ёз энг маъқул вақт деган тушунча мустаҳкам ўрнашиб қолган. Бундан ташқари кўпгина ота-оналар ёзги дам олишни болалари билан бирга таътилни ўтказиш мақсадида таътил муддатларини орқага сурадилар. Туристик сафарларга ёзги талаб даражасининг юқорилиги Ғарбда яна корхоналарни июл-августда таъмирлаш учун тўхталиши билан боғлиқ. Чунки шу ойларда меҳнат унумдорлиги энг паст даражага тушиб кетади. Ниҳоят модалар омилларини туристик талаблар тўпланишига таъсир қилишини ҳисобга олмасдан бўлмайди.Туристик талабнинг мавсумий ўзгариши миллий иқтисодиётга салбий таъсир ўтказади. У моддий техник базани бекор туришга мажбур қилади, ижтимоий соҳада муаммолар келтириб чиқаради. Кўпинча унинг оқибати шунчалик харобалашдики, давлатнинг аралашуви талаб этилади. Туристик маъмуриятлар ва корхоналар томонидан ишлаб чиқилган ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий чора-тадбирлар туризмда мавсумий тиғизлик ва тушкунликларни эпга келтиришга имкон беради.

Download 65,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish