Халқаро терроризм ва диний экстремизм, уларнинг турлари ва салбий оқибатлари режа



Download 119,5 Kb.
bet1/3
Sana24.06.2022
Hajmi119,5 Kb.
#698833
  1   2   3
Bog'liq
Халқаро терроризм МТ


ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМ ВА ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ
РЕЖА:


  1. Халқаро терроризм ва диний экстремизм – глобал муаммо сифатида.

  2. Халқаро терроризм ва диний экстремизм ҳамда уларнинг жамият барқарорлигига салбий таъсири.

  3. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашдаги ўрни.


ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМ, ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ – ГЛОБАЛ МУАММО СИФАТИДА.
Ҳозирги замонда Исломда диний, ижтимоий ва сиёсий масалаларга Исломнинг муносабати ҳақида уч асосий оқим мавжуд бўлиб, улар ўз қарашларини қуйидагича ифодалайдилар:
1. Ислом фундаментализми.
Бу оқимнинг номи «фундамент» (асос, негиз, пойдевор) сўзидан олинганлиги учун шундай номланган.
Ислом фундаментализмининг асосий фикрлар тизими, қарашлари (концепцияси) Ис­ломнинг фундаментал тамойиллари ҳар қандай ижтимоий тузумдан фарқ қиладиган мустақил «Ислом тараққиёти йўли»ни белгилаб беради, деб ҳисоблайдилар. Улар ана шу фундаментал тамойилларни тиклаш ва уларга амал қилиш тарафдоридирлар.
2. Ислом традиционализми.
Бу оқимнинг номи «Традиция» (анъана, урф-одат, расм) сўзидан олинганлиги учун ҳам «Ислом традиционализми» деган номни олган.
Оқим тарафдорлари ўрта аср диний ақидаларига изчил амал қилиб, динни хар қандай ислоҳ қилинишига қарши чиққанлар. Уларнинг фикрича, динда «ижтиҳод эшиклари ёпиқдир». (Ижтиҳод — арабча интилиш, ғайрат қилиш, диний ва ҳуқуқий масалалар бўйича мустақил фикр юритиш тамойили).
Ислом традиционализми миллий онг соҳасида Исломни миллатчиликка қарши қўяди, яъни мусулмонлар миллатларидан қатъий назар жамиятда Ислом ақидаларига бирдек сўзсиз амал қилишлари керак, умматларнинг бариси тенг ҳуқуқли, уларни бир биридан ажратиш мумкин эмас деган концепцияни илгари сурадилар.
2.Ваҳҳобия оқими.
«Ваҳҳобия» ва «Ҳизб ут-Таҳрир»чи лар диний бирлигимиз ва тинч тотув яшашимизга зарба беришни мўлжаллаётган динимиз ва давлатимиз душманларининг тегирмонига сув қуйиб уларнинг моддий ва маънавий қизиқтиришларига учиб ёки мажбурлашлари натижасида махсус топшириқларни бажараётган бўлишлари ҳам эҳтимол.
Ваҳҳобия исломдаги диний сиёсий оқим бўлиб, суннийлик йўналишининг ҳанбалия мазҳабига мансубдир. Ваҳҳобийлар ўзларини «Муваҳиддун»лар, яъни якка Аллоҳни тан олувчилар, ваҳдониятчи, тавҳидчилар деб атаганлар. Бу оқимга 1703 йили туғилиб, Арабистон ярим оролидаги Нажд вилоятининг Уяйна шаҳрида 1792 йили вафот этган Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб ибн Сулаймон асос солган. Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб мусиқа, қўшиқ, театр, кино, тасвирий санъат ва умуман маънавий маданият тараққиётига қарши чиққан. Ваҳдониятни қаттиқ ҳимоя қилиб, муқаддас жойлар, авлиёлар мозорларини зиёрат қилишни уларга сиғиниш деб тушуниб, қоралайди. Зоҳидликни — ҳаётдаги ноз-неъматлардан воз кечишни, ўзини табиий эҳтиёж ва хоҳишлардан тийишни, оддий қийинишни, камтарона ҳаёт кечиришни, айш-ишратга, кўп бойлик тўплашга берилмасликни тарғиб қилди ҳамда кишиларни тенглик ва биродарликка даъват этди.
Оқим тарафдорлари ва уларнинг раҳнамолари кишига мафкуравий таъсир этиш орқали, яъни Ислом ниқоби остида инсон онгига Ислом дини орқали таъсир кўрсатиб, керак бўлса буни қонли йўллар билан ҳам амалга ошириб, бу йўлда жонини ҳам тикиб, шаҳид кетиш, ҳатто ўзларининг ота-она, яқинлари ҳаётини ҳам шу йўлда қурбон қилиш руҳида тарбия топганлар. Амалдаги тузумни ағдариб, Ислом давлати қуриш мафкурасини илгари сурадилар.Ваҳҳобийя диний — сиёсий экстремистик оқимининг ташкилий тизими бўлмиш «Ўзбекистон Ислом ҳаракати» жаҳоннинг етакчи халқаро террористик («Толибон ҳаракати», «ал-Жиҳод», «Ҳаракат ул-Ансор», «ал-Каада») билан тил бириктириб, уларнинг бевосита раҳнамолигида 1990-1992 йилларда ташкил этилган.
Уларнинг мақсадлари Ислом дини ниқоби остида ҳокимият учун кураш бўлиб қолди. Динимиз ва давлатимиз ғанимлари (дўстсиз одам бўлиши мумкин, аммо душмансиз одам бўлмайди!) билан биргаликда Ўзбекистонда Ислом Республикаси ўрнатиб, давлатни пайғамбаримиз замонларидагидек мутлақ Ислом тартиботлари асосида идора этишга ўтишни ўз олдиларига мақсад қилиб олдилар. Бу эса тараққиётни секинлаштириб орқага тортишга олиб борадиган омилдир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳи алайҳи вассаллам: «Ибодатнинг яхшироғи уни осонроғидир», «Динни қийинлаштирманглар, соддалаштиринглар, осонлаштиринглар, одамларга малол келадиган қилманглар», «Бу дунё деб, у дунёдан кечманглар, у дунё деб, бу дунёдан кечманглар» деган ҳикматларни айтиб ўтганлар. Ундан кейин, яна шуни айтиб ўтиш керакки, Аллоҳ таоло Ўзи нозил қилган бир ояти каримасида: «Динда жуда чуқур кетманглар, сизлардан аввалгилар, динда чуқур кетганликлари учун ҳалок бўлганлар», дейди.
«Ҳизб ут-Таҳрир»нинг асосий мақсади мусулмон давлатлари ўртасида «Ҳалифалик» давлатини тузиш ғояларини тарғиб қилиб, келажакда амалдаги давлат бошқарувини ағдариб ташлаб, ер юзида ягона исломий теократик давлат тузиб, аста-секин унинг таркибига ҳамма мусулмон давлатларини бирлаштириб, давлатни шариат қонунлари асосида бошқаришига ўтиш бўлган.
«Ваҳҳобия» ва «Ҳизб ут-Таҳрир» орасида катта фарқ бор. Масалан: ақида масаласида ваҳҳобийлар «Ҳалифалик» давлат бошқарувини ғоя қилиб олмайдилар. Ўзларини «Тавҳидчилар» деб атаган ваҳҳобийлар дин, эътиқод масаласида юқорида айтиб ўтганимиздек, жамиятни пайғамбаримиз замонларидаги тартиб-интизомга қайтаришни талаб қилиб чиқадилар ва уларнинг йўлига кирмаганларга шиддат кўрсатиб ҳатто жиҳод эълон қилиб қонли ўч олишгача бориб етадилар. Ҳизбчилар эса, ҳалифалик давлатини тиклашни ғоя қилиб олиб, демократияни буткул инкор этадилар.
«Қиссадан ҳисса» шуки, бу моддий оламга келган эканмиз, хар бир инсон Аллоҳ берган буюк неъмат-ақлу заковатни, тафаккуру-фаросатни ишга солиб, яшаши керак бўлади. Иродаси, иймон-эътиқоди кучли, инсонлар ташқи таъсирларга осонликча берилмайдилар.
Ана шундай кунларда, мустақиллигимиз шарофати билан тарихий, маънавий, диний, қолаверса миллий қадриятларимиз эндигина тикланган бир замонда бурчак-бурчакларда юрган чаласавод мулла-ю, отинларнинг нотўғри даъватлари туфайли баъзи бир кишилар тарки дунёчиликка берилиб кетиши, ёт унсурлар қўлида манқуртларга айланиб қолишдан Худонинг ўзи асрасин. Аллоҳ: «Асралганни-асрагайман», деган экан.
Хулоса килиб, глобаллашув даврида биз бугунги кунда Узбекистонда яшаётган барча халклар, уларнинг миллати, динидан катъий назар ягона максад сари бирлаштириб, Ватан равнаки, халк фаровонлиги ва тинчлиги учун курашиш бугунги кундаги ягона йулдир. Душманлар ёшлар онги ва калбини эгаллашда янги-янги услублар ишлаб чикмокдалар. Узларининг акл-идроки билан ташкаридан кириб келаётган хавфларни хис кила оладиган ва тушиниб уларга қарши кураша оладиган ёшларни тарбиялаб бориш керак. Бу тарбияда биринчи уринда оналар тарбияси чексиз. «Тарбия хамма нарсадан устун, у шубхасиз аёллар зиммасидадир» деб курсатади Ж.Ж.Руссо.
Ўз кучи, билимига ишонган, янги — янги фандаги кашфиётлар билан Ўзбекистонни дунёга танитадиган, энг ривожланган мамлакатларнинг-илғор кишилари билан тепа-тенг муомила кила оладиган, орияти кучли булган ватанпарвар баркамол авлодни тарбиялаш бугунги кундаг(и долзарб вазифалардан биридир.Президентимиз маънавий тарбия тизимимиз олдида турган бевосита вазифалар билан боғлиқ, ёш авлодда шакллантириш жуда зарур бўлган куйидаги масалага диққатимизни тортади.

Download 119,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish