Халқаро терроризм ва диний экстремизм, уларнинг турлари ва салбий оқибатлари режа


ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИДА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ



Download 119,5 Kb.
bet3/3
Sana24.06.2022
Hajmi119,5 Kb.
#698833
1   2   3
Bog'liq
Халқаро терроризм МТ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИДА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ
Диний экстремизм ва терроризм инсоният ривожига таҳдид сифатида намоён бўлмоқда. Марказий Осиё давлатлари учун диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг хавфини 1990 йилда Наманган ва Андижонда, 1990 – 1996 йилларда Тожикистондаги фуқаролик уруши ва можаролар давомида, 1999 йил 16 февралда Тошкент шаҳрида, 1999 – 2001 йиллари Қирғизистоннинг Боткент, Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида, 2004 йилнинг март – апрель ойларида Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида ҳамда 2004 йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳаракатларида кўришимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси мутаассиблик, ақидапарастлик, экстремизм ва террорчиликнинг минтақавий ва умумбашарий миқёсдаги хавф эканидан келиб чиқиб, жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда унга қарши курашишни лозимлиги тўғрисидаги ғояни жаҳоннинг нуфузли ташкилотлари минбарларидан эълон қилди. Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши кураш сиёсатининг моҳиятини ривожланган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлари кечроқ англади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 1993 йил 28 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 48 – сессиясида қилган маърузасида жаҳон ҳамжамиятини Афғонистон муаммосини изчил ўрганиш ва ечишга чақирди. «Толибон» ҳаракатининг диний мутаассиблик ва жангарилик фаолияти ҳақидаги ушбу ҳаққоний фикр, фақат АҚШ даги 2001 йил сенябрь воқеаларидан сўнг тан олинди. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 1998 йилда ташкил топган «6 +2» гуруҳининг БМТ раҳбарлигида 1998 – 1999 йилларда олиб борган фаолияти Афғонистонда экстремизм ва терроризмга қарши курашда катта аҳамиятга эга бўлганини таъкидлаш лозим. Бу гуруҳ Афғонистон билан чегарадош олти давлат (Хитой, Ўзбекистон, Покистон, Эрон, Тожикистон, Туркманистон) ва минтақа ташқарисидан Афғонистондаги вазиятга жиддий таъсир кўрсатиб турган икки давлат АҚШ ва Россиянинг юқори даражадаги вакилларидан ташкил қилинган эди. Бу гуруҳ бир қатор мажлислар ва музокаралар ўтказиб, уларга Афғонистонда бир – бири билан курашаётган кучлар вакилларини жалб қилиб «Афғонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этишнинг асосий тамойиллари тўғрисида» ги Тошкент Декларациясини ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича бир қатор бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқди. Аммо 2001 йилда халқаро коалиция томонидан террорчиликка қарши операция бошлангани муносабати билан мазкур гуруҳнинг фаолияти сусайди. Президентимиз И.А.Каримов Афғонистонда фақат ҳарбий йўл билан тинчлик ўрнатиб бўлмаслигини таъкидлаб келади. 30 йилдан буён тинчлик нималигини билмай келаётган мамлакатда қурол билан барқарорлик ўрнатиб бўлмайди. Бунда аҳолини қуролсизлантириш, тинч ҳаётга йўналтириш, одамларда бунёдкорлик ҳиссини уйғотиш, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, ислоҳатларни босқичма – босқич олиб бориш ва амалий самаралар беришига эришиш муҳим аҳамият касб этади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 2008 йил 3 апрель куни Бухарестда НАТО – Евроатлантика саммитида «6+2» гуруҳининг фаолиятини қайта тиклаш ва ҳозирги воқелик, музокаралар жараёнида НАТО ваколатхонаси албатта иштирок этишини ҳисобга олган ҳолда «6+2» гуруҳини «6+3» гуруҳига айлантиришни таклиф этди. 2001 йилнинг 21 сентябрида БМТ нинг Хавфсизлик Кенгаши 1373 (2001) сонли резолюциясини қабул қилиб, БМТ доирасида терроризмга қарши кураш қўмитасини тузди. Ушбу қўмитанинг тузилиши ва фаолияти Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов таклиф қилган терроризмга қарши кураш Халқаро марказининг концепциясига ҳамоҳангдир. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов 1999 йилнинг ноябрида Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Истамбулда бўлиб ўтган Саммитида ва 2000 йилнинг 7- 8 сентябрь кунлари Нью – Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг «Минг йиллик саммити» да БМТ тузилмаларида терроризмга қарши кураш Халқаро марказини тузиш таклифини баён қилган эди. Ўзбекистон бу ташаббуслар амалга оширилиши учун ўзининг ички сиёсатида ҳам тегишли чора – тадбирларни амалга оширди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда 1998 йил 1 майда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» ги янги таҳрирдаги қонунда мазкур йўналишдаги фаолиятнинг ҳуқуқий асослари мужассам этилган. Шунингдек, 2000 йилда «Терроризмга қарши кураш тўғрисида» ги қонуннинг қабул қилиниши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Республикамиз терроризмга қарши қаратилган кўплаб халқаро шартномаларни ратификация қилиб, улардаги мажбуриятларни изчил бажариб келмоқда. БМТ нинг терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашга қаратилган 13 та ҳужжати (11 та Конвенция ва 2 та Протокол) мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистон 12 та ана шундай халқаро шартномаларни ратификация қилган. Улар қаторида 1979 йилдаги «Гаровга олиш ҳаракатларига қарши кураш», 1997 йилдаги «Бомбавий терроризмга қарши кураш», 1999 йилдаги «Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш» халқаро конвенциялар борлигини кўриш мумкин. Бугунги кунда БМТ томонидан «Ядровий терроризм хуружларига қарши кураш тўғрисида» ги халқаро Конвенция ва «Терроризмга қарши қарши кураш бўйича ялпи концепция» лойиҳалари тайёрланаётгани Ўзбекистон Республикасининг терроизмга қарши кураш борасидаги ташаббусларига ҳамоҳангдир. Ўзбекистон Европа Кенгаши доирасида ҳам терроризмга қарши қаратилган 7 та халқаро шартномани имзолаган. Уларнинг ичида 1977 йилдаги терроризмнинг олдини олиш; 1978 йилдаги шахсларнинг ўқотар қуролларни сотиб олиш ва уларнинг сақлашини назорат қилиш; 1983 йилдаги зўравонлик билан амалга оширилган жиноятлар оқибатида жабрланганларга компенсациялар бериш тўғрисидаги Европа конвенцияларини алоҳида қайд этиш лозим. Ўзбекистон диний экстремизм, халқаро терроризм, наркобизнес каби хавфларга қарши курашга Марказий Осиё давлатлари томонидан жиддий эътибор қаратилишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 2002 йилнинг октябрь ойида БМТ ва ЕХҲТ билан ҳамкорликда «Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш: наркотик моддаларнинг ғайриқонуний айланиши, уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши курашда ҳамкорлик» мавзуида Тошкентда ўтказилган халқаро конференция ҳам бу йўналишдаги ишлар кўламидан далолат беради. 70 та мамлакат ва 40 та халқаро ташкилотдан экспертлар иштирок этган мазкур анжуман халқаро терроризмга қарши кураш стратегиясига умумий ёндашувлар борасида амалий таклифлар тайёрлади. Марказий Осиё Ҳамкорлиги ташкилоти доирасида ҳам Ўзбекистон диний экстремизм, халқаро терроризм ва наркобизнес хавфини ўзаро ҳамкорликда бартараф этиш бўйича қатор ташаббуслар билан чиқиб, уни рўёбга чиқариб келмоқда. 2000 йил 21 апрелда Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон республикалари терроризм, сиёсий ва диний эктремизм, халқаро уюшган жиноятчилик ҳамда томонларнинг барқарорлигига хавф туғдирадиган бошқа таҳдидларга қарши курашда биргаликда ҳаракат қилиш ҳақида шартнома имзолагани ҳам бунинг исботи бўла олади. И.А.Каримов 1993 йилнинг 28 сентябрида БМТ Бош Ассамблеясининг 48 – сессиясида қилган маърузасида Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд яратиш борасидаги ташаббусини илгари сурган эди. Диний экстремистлар ва халқаро террорчи кучлар оммавий қирғин қуролларига эга бўлишга интилаётган ҳозирги даврда ядро қуроли яратилиши учун зарур бўлган материаллар тарқалмаслигига қаратилган ушбу ҳаракат БМТ ва жаҳон ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланди. БМТ Бош Ассамблеясининг 1997 йилнинг 9 декабрида бўлиб ўтган 52 сессиясида «Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд яратиш» тўғрисида резолюция қабул қилинди. Ўзбекистоннинг халқаро терроризмга қарши курашдаги иштироки минтақавий ташкилотлардаги фаолиятида ҳам ёрқин намоён бўлмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ЕХҲТ, МДҲ, ШҲТ, Марказий Осиё Ҳамкорлиги ташкилоти каби бир қатор минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган экстремизм ва терроризмга қарши курашга қаратилган шартномаларни бажаришда фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон МДҲ даги аксилтеррор маркази ишларида ҳам фаол қатнашмоқда. ШҲТ доирасидаги аксилтеррор марказининг Тошкент шаҳрида жойлаштирилишини эса республикамизнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашдаги фаоллигининг эътирофи сифатида қараш мумкин.
Download 119,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish