Халқаро молия институтларининг лойиҳавий молиялаштириш учун кредитлар ажратишдаги асосий шартлари ва мезонлари
Республика молия-банк муассасалари ҳамда халқаро молия-банк муассасалари томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш асосий мезонлари ишлаб чиқилган бўлиб, молиялаштириш жараёнида мана шу шарт ва мезонларга қатъий риоя қилинади:
Жумладан, Blu orchared хорижий линиаси хисобидан лойихаларини молиялаштириш масаласидаги асосий меъзонлар, асосий шартлар куйидагилардан иборат бўлади:
- Қарз олувчининг лойихадаги улуши энг камида 25 фоизни ташкил килиши лозим.
- Кредит таъминоти учун карздорлик кийматининг 125 (хорижий валютада 130) фоизи микдорида таъминот талаб килинади.
- Зарар куриб ишловчи, ноликвид балансга эга ташкилотларга, кредит маблалари ажратилмайди, бундан ташкари болалар мехнати юзасидан бирор бир факт аникланса карздорлик муддатидан олдин кайтарилиши таъминланади.
- Кредит фоиз ставкаси берилган ресурс бўйича банк билан тузилган шартларга караб, либор+банк маржаси куринишида ёкиқатъий фоиз ставкада ажратилиши мумкин.
- Хар 1 та лойиханинг умумий микдори 1,0 млн АКШ долларидан ортиб кетиши мумкин эмас. Хорижий линиа маблаглари давлат улуши мавжуд корхоналарни молиялаштириш учун ажратилиши каътиан таъкикланади, асосий этибор кичик бизнес булиши керак.
- Юқоридагиларга кушимча равишда ХМКнинг линиаларидан ажратилаётган кредитлар спирт махсулотлари ишлаб чикариш ва савдосини молиялаштириш учун сарфланиши мумкин жмас.
Халқаро молия институтларининг лойиҳавий молиялаштириш учун кредитлар ажратишдаги асосий шартлари ва мезонлари
Қарийб барча хорижий линиа вакилларига, ёки уларнинг ваколатхоналаридаги масъул шахсларда молиялаштирилган лойихалар юзасидан шартнома шартларига асосан хар чоракда ёки 6 ой муддатда тўлиқ хисобот куринишида маълумотлар бериб борилади.
Айрим холатларда ХМИлари вакиллари лойихаларни жойига чиқиб, берилган лойихаларни кўздан кечирадилар.
Барча ХМИлари ўз ресурсларини банк учун қарз эвазига 5 ёки 10 йиллик муддатда кайтариш шарти билан берар экан улар билан тузиладиган карз шартномаларнинг барчасида банк учун молиявий хисоботларининг айрим бандларига шартлар, аникрок килиб айтганда ковинанталар белгилайдилар,жумладан бунга мисол тарикасида Халкаро молия корпорациясининг талабларига кўра банк кредит портфелида спирт ишлаб чикарувчи ёки реализация килувчи ташкилотларга ажратилган кредитлар микдори 15%дан ортиб кетиши мумкин эмас.
Муаммоли кредитларнинг салмоги банк кредит порфелининг 6%идан ортиб кетмаслиги лозим.
Барча хорижий линиялар билан тузилган шартномаларда банк кредит портфелида шартлари кайта курилган кредитларнинг умумий салмогига хам алохида чекловлар ўрнатилган ва активларни шартларини куриб чикиш масаласида уларнинг хам розиликларини олиш зарурати мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |