Халқаро молия институтларининг лойиҳавий молиялаштириш учун кредитлар ажратишдаги асосий шартлари ва мезонлари
Республика молия-банк муассасалари ҳамда халқаро молия-банк муассасалари томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш асосий мезонлари ишлаб чиқилган бўлиб, молиялаштириш жараёнида мана шу шарт ва мезонларга қатъий риоя қилинади:
Жумладан, Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси томонидан лойихаларнинг молиялаштирилишида, асосий шарт ва меъзолар куйидагилардан иборат бўлади:
- Қарз олувчи лойиханинг лойихаси ислом шариати қоидаларига мувофиқ бўлиши шарт.
- Лойиха маблаглари исроил давлатидан сотиб олиниши мумкин булган хар кандай лойихани молиялаштирилиши учун ажратилмайди:
- Қарз олувчининг лойихадаги улуши энг камида 15 фоизни ташкил килиши лозим.
- Лойиха учун берилаётган имтиёзли даврда хисобланган тўловлар савдо устамаси сифатида барча олинган мажбуриятлар устига капитализация қилиниши лозим.
- Қарз олучи томонидан тўловларнинг ўз вактида амалга оширилмаслиги натижасида шаклланган пеня тўловлари ахолининг ночор қатламига таркатилиши шарт.
- Олинаётган мажбурият таъминоти учун агент сифатида банк иштирок этиши таъминланиши керак, ислом корпоратцияси мижоз номидан ускуна ёки жихозларни сотиб олади ва агентнинг кафолати асосийда лойиха ташаббускорига етказиб берилади.
- Зарар куриб ишловчи, ноликвид балансга эга ташкилотларга, ношарий лойихаларга кредит маблалари ажратилмайди, мониторинг жараёнида мазкур холат аникланса, қарз суммаси савдо устамаси билан кайтариши лозим.
Халқаро молия институтларининг лойиҳавий молиялаштириш учун кредитлар ажратишдаги асосий шартлари ва мезонлари
Республика молия-банк муассасалари ҳамда халқаро молия-банк муассасалари томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш асосий мезонлари ишлаб чиқилган бўлиб, молиялаштириш жараёнида мана шу шарт ва мезонларга қатъий риоя қилинади:
Жумладан, ЕТТБ лойихаларини молиялаштириш масаласидаги асосий меъзонлар, асосий шартлар куйидагилардан иборат бўлади:
- Қарз олувчининг лойихадаги улуши энг камида 25 фоизни ташкил килиши лозим.
- Кредит таъминоти учун карздорлик кийматининг 125 фоизи микдорида таъминот талаб килинади.
- Зарар куриб ишловчи, ноликвид балансга эга ташкилотларга, кредит маблалари ажратилмайди, бундан ташкари болалар мехнати юзасидан бирор бир факт аникланса карздорлик муддатидан олдин кайтарилиши таъминланади.
- ЕТТБ маблаглари хисобидан айланма маблагларни тулдириш учун хам лойихаларни молиялаштирилиши мумкин.
- Кредит фоиз ставкаси берилган ресурс бўйича банк билан тузилган шартларга караб, либор+банк маржаси куринишида ёкиқатъий фоиз ставкада ажратилиши мумкин.
- Дойихани ўрганиш жараёни кичик тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришда JUSBP тахлили асосида ўрганилиши шарт ва белгиланган коэфицентларнинг бажарилишига мувофиқ лойиха молиялаштирилиши ёки рад этилиши мумкин.
- ЕТТБ маблаглари хисобидан қиморхоналар, азарт уйинлари, тамаки махсулотларини молиялаштириш, АЗБЕСТ махсулотларини кайта ишлаш ва хом ашё сифатида шу тардаги хом ашёларни сотиб олиниши ва ишлаб чикарилишига кредит маблаглари ажратилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |