2.Иқтисодий таваккалчилик ва уни бошқариш
Алмаштириш курслари билан боғлиқ бўлган таваккалчиликнинг энг кенг тарқалган тури иқтисодий валюта таваккалчилиги ҳисобланади. Иқтисодий валюта таваккалчилиги валюта алмаштириш курсларининг ўзгаришига боғлиқ бўлган компания қийматини ўзгариши билан боғлиқ. Акцияларни бозор нархини муомалага чиқарилган шу акциялар сонига кўпайтмаси компания қиймати ҳисобланади. Акциянинг бозор қиймати – бу талаб ва таклифни бир-бирига тенг бўлгандаги қийматидир. Акциялар қийматини бахолашда сармоядорлар компаниянинг келгусидаги тушумларини тахминий аниқлашга харакат қиладилар. Акциянинг айни пайтдаги бахосини аниқлаш учун вақт ва ноаниқликни ҳисобга олиб натижалар тахмин қилинади. Ҳисоблашлар натижасида акциянинг баҳоси бозор баҳосидан юқори бўлса, сармоядор уни сотиб олмайди, агар у бозор нархидан паст бўлса – у акцияни сотади.
Акциянинг дисконт (муддати тўлмаган акцияни ҳисобга олиш ва ундан ушлаб қолинадиган ҳақ) қийматини бахолаш (V)-бу пул маблағларининг келгусида кутилаётган барча тушумларининг шу кунги баҳосидир, яъни:
V = С1/(1+k)+С2/(1+k)^2+…+Сn/(1+k)^n
Бунда: к – сармоядор кутаётган даромад меъёри;
Индекслар – даромад тушадиган даврлар. Мукаммал бозорда акциянинг бозор нархи унинг (V) қийматига тенг бўлади.
Иқтисодий валюта таваккалчилиги сабабларини тушунтириш учун сармоядор, валюта алмаштириш курсларини келгусида кутилаётган пул маблағларининг тушумига таъсирини таҳлил қилиши лозим. Муайян алмаштириш курсининг реал ўзгариши натижаси компаниянинг ўзига хос хусусиятига боғлиқ бўлади. Буни биз бизнеснинг қуйидаги уч тури: кўпмиллатли корпорация, импорт-экспорт корпорацияси ва фақат ички бозор операциялари билан шуғулланувчи компаниялар фаолиятини кўриб чиқсак тушунарлироқ бўлади.
Кўпмиллатли корпорация орасида бир неча давлатларда сормоя қўйиш ва молиялаштириш билан шуғулланади. Айтайлик, америка электрон конгломерати (монополистик бирлашма тури) Италия бозори учун мўлжалланган патенланган шу трансформаторини ишлаб чиқариш учун Италияда фабрика қураяпти. Бу корпорация авлод компаниясининг барча даромад ва чиқимлари Италия билан боғлиқ ва евроларда деноминация (пул қийматини ўзгариши) қилинади. Америка сармоядорлари еврода деноминация қилинган келгусида кутилаётган пул тушумларини еврони кутилаётган доллар нархида конвертация қилишлари керак бўлади.
Евронинг келгусида кутилаётган қиймати АҚШ ва Италиядаги фоиз ставкалари ва инфляция суратига хамда евронинг жорий курсига боғлиқ. Фараз қилайлик, евронинг жорий курси 10%га ошди, фоиз ставкаси ва кутилаётган инфляция сурати ўзгармади. Келгусида Италия авлод компаниясидан кутилаётган пул тушумининг доллар қиймати 10%га ошади. Демак, Италия шўъба компаниясининг бозор қиймати ҳам 10%га ошади. Агар евронинг жорий қиймати 5%га камайса, шўъба компаниясининг қиймати ҳам 5%га камаяди.
Чет давлатларда филиаллари бўлмаган компаниялар ҳам валюта алмаштириш курсларидаги ўзгаришлар сабабли иқтисодий валюта таваккалчилигига дуч келадилар. Кореяда ишлаб чиқарилган автомобилларни америкадаги импортларини қарайлик. Айтайлик, Корея ишлаб чиққарувчи автомобилларни Америка импортёрига вон бўйича белгиланган нархларда (мисол учун бир автомобилга 7500000 вон) беради. Бунда доллар қиймати 750 вонга тенг ва импортер Корея ишлаб чиқарувчисига доллар қийматига эквивалент (10000) қийматда тўлаш, сўнгра автомобилларни Америка дилерига 10%ли устама (11000) билан сотиши мумкин. Импортер ҳар бир автомобилдан 1000 доллар фойда кўради.
Ташқи савдо ёки чет давлатлар билан ҳеч фандай битим билан шуғулланмайдиган компаниялар ҳам алмаштириш курсларидаги кутилмаган тебранишлар оқибатида иқтисодий валюта таваккалчилигига (хавф-хатарига) дуч келишлари мумкин. Масалан, Америкалик сут маҳсулотлари тайёрлашга ихтисослашан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик бизнес вакили чет эл ҳамкорлари билан экспорт-импорт операцияларига нисбатан қизиқиш ўйғотмайди. Айтайлик, у ўзининг маҳсулотларини сотишдан 20% даромад олади. Худди шу маҳсулотни ишлаб чиқарувчи Полpшалик эса, уни АҚШда 20%га паст бўлган доллар нархларида сотиш имкониятига эга, бунда у злоталардаги хисоб-китобларда фойда миқдори ҳеч қандай зарар кўрмайди.
Фараз қилайлик, Америка компанияси полpша вакили билан рақобатдошлигини сақлаб қолиш учун маҳсулоти бахосини 10%га пасайтиришга қарор қилади. Бошқа ўзгаришлар таъсири бўлмаган ҳолда унинг даромади тенг ярмга қисқаради. Алмаштириш курсларини ўзгариши натижасида компания эгасининг келгусида кутаётган тушуми 50%га камаяди. Шунга ўхшаш Полpша злоти қийматини ошиши Америка компаниясининг фойдасига ижобий таъсир кўрсатади.
Операцион валюта таваккалчилиги валюта таваккалчилигининг жуда чекланган ва ўзига хос шакли (форма) ҳисобланади. Юқоридаги Корея автомобилларини Америка импортери мисолини яна мурожат қилайлик. Бордию Америкадан импортер келишилган вона нархларида белгиланган миқдорда автомобил сотиб олишга шартнома тузган бўлса, унда вона қийматини ўзгаришидаги операцион валюта таваккалчилиги иқтисодий валюта таваккалчилиги ҳисобланиши ҳам мумкин. Бироқ, операцион валюта таваккалчилиги ҳаракати белгиланган миқдордаги автомобилни сотиб олиш шартномаси мажбуриятларида чекланган, иқтисодий валюта таваккалчилиги эса, келгусида режалаштирилмаган импортда ҳам кенг тарқалган. Айрим ҳолларда шахсий маблағни ёки соф даромадни бухгалтерия қийматидаги ўзгаришлар компаниянинг бозор қиймати билан ўзаро боғлиқ бўлади. Бироқ хар доим ҳам бундай бўлавермайди. Бухгалтерия қиймати бошланғич қийматга асосланади, бозор қиймати эса, пул маблағлари тушумининг келгусидаги тахминига қараб мўлжал қилинади.
Бухгалтерия ва бозор қиймати кўп холларда бир-биридан фарқ қилади. Активларнинг бозор қиймати уларни тезда эскириши оқибатида тезда пасайиши ўзгармай қолиши мумкин. Бозор шароити айрим актив турларни (масалан, кўчмас мулк) бозор қийматини кўтариши мумкин. Компания қийматини бир валютадан бошқасига қайта хисоблаш ёки бухгалтерия ва бозор қиймати ўртасидаги фарқни оширади ёки камайтиради. Бу алмаштириш курслари ўзгариши билан боғлиқ бўлган иқтисодий омилларга боғлиқ бўлади.
Бухгалтерия ва иқтисодий қийматлар ўртасида узилиш мавжудлиги, иқтисодий валюта таваккалчилигини аниқлаш (ўлчаш)да муқобил усуллар бўлишини талаб қилади. Унга қуйидагича ёндашилади. Айтайлик, компаниянинг бозор қиймати (V) валюта қиймати билан тўғри боғланишда бўлсин, ($/X); у холда:
Do'stlaringiz bilan baham: |