V = Bъ+B1($/X),
Бу ерда Bо – валюта ўзгаришига боғлиқ бўлмаган компания қийматининг бир қисми
B1 – Х валюта қийматини бир бирликка ўзгаргандаги компания қийматини ўзгариши.
Айрим компаниялар қиймати бир неча валюталар қийматига тўғри боғланиш эхтимоллиги бўлганлиги учун ($/X1. $/X2, $/X3) юқоридаги ифодани қуйидаги кўринишда ечиш мумкин:
V = Bъ+B1($/X1)+B2($/X2)+B3($/X3)+…+Bn($/Xn)
Бу ерда Bn – Xn валюта қийматини бир бирликка ўзгаргандаги компания қийматини ўзгариши.
Ҳар бир валютага у ёки бу базис тури учун иқтисодий валюта таваккалчилиги мос ҳолда (B1, B2, B3, Bn) коэфицентлар орқали ифодаланади.
Компания учун иқтисодий валюта таваккалчилиги ўлчови ҳисобланган бу коэфицентлар, компаниянинг бозор қиймати ва валютанинг бозор қийматини олдинги қаторларини регрессион таҳлил ёрдамида осонгина ҳисобланиши мумкин. Масалан, сизга компания акцияларини бозор қийматини(V0 ҳамда Япония иени, Англия фунти қийматлари вақтини қаторларини тузиш зарур бўлсин.
1 жадвал
Йиллар
|
V
|
Доллар/иен
|
Доллар/фунт
|
1980
|
$55
|
$0,005
|
$1,90
|
1981
|
$56
|
$0,006
|
$1,70
|
1982
|
$48
|
$0,006
|
$1,80
|
1983
|
$60
|
$0,004
|
$1,60
|
Бундан ташқари сиз Лотус 1-2-3 каби электрон жадваллардан фойдаланиб, валюта қиймати ҳисобга олиб акция баҳосини ҳисоблашингиз мумкин. Худди шундай (Bn) коэфицентни ҳисоблаш ва у ёрдамида иқтисодий валюта таваккалчилигини аниқлаш мумкин. Айтайлик, ҳисоблашлар натижасида валюта қиймати асосида акция баҳосини ҳисоблаб, қуйидаги коэфицентларни ҳосил қилдик,
2 жадвал
Bо
|
B иена
|
B фунт
|
25
|
4000
|
0
|
Натижалар шуни кўрсатадики, 25 доллар акция қиймати ҳисобга олинган валютани алмаштириш курсларини ўзгаришига боғлиқ эмас. Иена алмаштириш курсига таъсири коэффиценти шуни кўрсатадики, иена қийматини 0,001 долларга ортиши акция қийматини 4 долларга (4000)(0,001) = 4 оширади. Иена қийматини пасайиши акция қийматини ҳам 4 долларга пасайтиради. Фунт алмаштириш курсига коэффицентни таъсири шу валюта учун валюта курси тебраниши акция қийматини ўзгаришига олиб келмайди.
Иқтисодий валюта таваккалчилиги табиати операцион ва валюта қайта хисоблаш таваккалчилигига нисбатан бир мунча мураккаброқдир. Алмаштириш курсига компаниянинг муносабати жуда кўп омилларга боғлиқ. Иқтисодий валюта таваккалчилигини аниқ сонли кўрсаткичларини олиш анча қийин бўлганлиги сабабли, аналитиклар қиёсий маълумотлар билан чегараланадилар.
Мукаммал бозор шароитида компания бозор қийматини ўзгаришига рўй бериши мумкин бўлган таваккалчиликни содир этилишига компания эгаларининг келгусида кутилаётган пул тушумлари ўзгариши таъсир кўрсатади.
Шундай экан, Америка корхоналари учун иқтисодий валюта таваккалчилиги умумий даражасини пасайиши шу корхонага келгусида тушуши кутилаётган пул маблағларини доллар қийматини камайиши билан баробар бўлади. Шундай экан, валюта қийматини ўзгаришида корхонага тушаётган ва чиқиб кетаётган пул оқимларини тенглаштиришни таъминловчи стратегияни ишлаб чиқишни тақазо этади.
Иқтисодий валюта таваккалчилигини хеджерлашга ёндашишнинг яна бир йўли глобал диверсификация бўлиб, у корхона фаолият кўрсатаётган бозорларни кенгайтириш ва дунё миқёсида жойлашган ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантиришни ўз ичига олади. Бордию, алмаштириш курси бирор-бир давлатда пасайиб қолса, компания ўша ерда маҳсулот ишлаб чиқаришни ва алмаштириш курслари кўтарилган ёки ўзгармай қолган давлатларга экспортни кўпайтириши мумкин бўлади. Реал алмаштириш курслари доимо ўзгариб турганлиги сабабли, корхоналар глобал диверсификацияни қўллашда бозорни назардан четда қолдирмайдилар ва ишлаб чиқариш имкониятларини уни пайдо бўлишига қараб сотадилар.
Яхши диверсификация қилинган кўпмиллатли корпорация реал алмаштириш курсларини тўсатдан (фавқулотда) тебраниши натижасида даромадни ошириш имкониятларига доимо дуч келадилар. Бу эса, ўртача чиқимларни камайтиришга ва узоқ вақт давомида ўртача тушумларни кўпайишига ҳамда компания рақобатбардошлигини оширишга олиб келади.
Компаниялар бизнес бўйича шериклари ва мажбуриятларини муддати тугаши билан иқтисодий валюта таваккалчилигини ўз актив ва пассивларини ишлатилаётган валютага тенглаштириб пасайтиришлари мумкин. Масалан, Японияда филиали бўлган Америка компанияси ўз фаолиятини Япония мажбуриятлари билан йиенларда молиялаштириши мумкин. Бу мажбуриятлар муддати шу филиал активлари фаолияти муддати билан ўхшаш бўлиши керак. Демак, қачонки йиен қиймати филиал активлари доллар қийматини пасайтирса, бир вақтда худди шу даражада филиал мажбурияти доллар қиймати ҳам пасаяди.
Назорат саволлари
Иқтисодий хаввакалчиликни моҳияти нимадан иборат?
Иқтисодий таввакалчилик қандай ҳолларда рўй бериши мумкин?
Иқтисодий таввакалчиликни баҳолаш ва олдини олиш йўллари нимадан иборат?
Компания қийматини бухгалтерия ҳисоби орқали аниқлаш деганда нимани тушунасиз ва иқтисодий таввакалчиликка уни қандай алоқаси бор?
Иқтисодий таввакалчиликни хеджирлаш тартиби ва йўлларини тушинтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |