“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 4-5, август-октябрь, 2018 йил
1
Қўзиев И.Н. – ТМИ, проректор, и.ф.д.
Авазов И. – ТМИ, катта ўқитувчи
КОНСОЛИДАЦИЯЛАШГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ
ТУЗИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Мақолада консолидациялашган молиявий ҳисобот тузиш тартиби, уни
бухгалтерия ҳисоби тамойилларига мос келиши, унда қўлланиладиган
босқичларнинг мақсади ва вазифалари таҳлил қилинган. Консолидациялашган
молиявий ҳисоботни тузиш усуллари ва тартиби ўрганилган.
Калит сўзлар: молиявий ҳисобот,
бухгалтерия баланси,
молиявий
натижалар, хусусий капитал, бош корхона, шўъба корхона.
В статье описывается процедура консолидации финансовой отчетности и
их соответствие принципам бухгалтерского учета, принимаемые шаги,
цели и
задачи порядок составления консолидированной финансовой отчетности.
Ключевые слова: финансовая отчетность, бухгалтерский баланс,
финансовые результаты,
собственный капитал, материнская компания,
дочерняя компания.
This article describes the procedure for consolidating financial statements and
their compliance with accounting principles, the steps,
goals and objectives of the
procedure for preparing consolidated financial statements.
Key words: financial statements, balance sheet, financial results, equity, parent
company, subsidiary.
Кириш
Мамлакат иқтисодиѐтини модернизация қилиш шароитида, хўжалик
юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларини тузишда унинг
ишончлилиги ва шаффофлигини таъминлаш муҳим ўрин тутади. Ҳозирда
иқтисодиѐт
тармоқларидаги
корхоналарга
фаолият
йўналишларини
кенгайтириш, улар фаолиятини бирлаштиришда ҳисоботларни ишончли
тузишни оширишга кенг имкониятлар берилмоқда. Молиявий ҳисобот хўжалик
юритувчи субъект алоҳида мустақил хўжалик юритувчи субъект эканлиги ѐки
корхоналарнинг консолидациялашган гуруҳига киришидан қатъи
назар шу
корхонанинг маълум бир даврдаги фаолиятини тавсифловчи молиявий
ахборотларни олишга хизмат қилади.
Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш жараѐнида хорижий
корхонанинг бош корхона мақомида бўлиши керак. Маълумки, молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартларида ҳисобот тузилмасининг аниқ қатъий бир
кетма-кетлиги келтириб ўтилмаган. Бироқ, ҳисоботда айрим таркибий
қисмларни, шунингдек, уларни акс эттириш имконияти, турлари ва қийматни
тартибга солувчи қоидалар ҳам келтирилмаган. Бухгалтерия баланси молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ мулк,
мажбурият ва капитални,
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот – даромад ва ҳаражатларни, пул
маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот эса баланс ва молиявий натижалар