Халқаро иқтисодий алоқалар-валюта муносабатларининг асоси сифатида. Валюта тизими ва унинг асосий элементлари



Download 76,37 Kb.
bet8/9
Sana14.07.2022
Hajmi76,37 Kb.
#798808
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
хвкм маъруза

Кросс-курсда икки валютанинг курсга асосланган нисбати учинчи валютага нисбатан аниқланади. Масалан, Ўзбекистон Марказий банки сумнинг япон иенига нисбатан курсини аниқламоқчи дейлик. Бу ҳолда иенанинг сўмга нисбатан курси долларга асосланган ҳолда аниқланади. Айтайлик,
76 сўм -------1 доллар
1 доллар -------115 япон иени десак,
у ҳолда кросс курсда 1 япон иен неча сўм туришини
1 япон иен ----------- 76 сўм х 1 х 1 / 1 х 115 = 0,661 сўм, ёки 10 япон иени 6 сўм 61 тийинга тенг.
70-йилларнинг охирларидан бошлаб Ғарбий Европада валюталарни сотиш ва сотиб олишда Америка долларидан кўра Германия Федератив Республикасининг маркаси кўп қўлланила бошлади. Бу эса халқаро иқтисодий муносабатларда Германия маркасининг обрўсининг ошишига олиб келди.
Купгина валютаси конвертация қилинмайдиган, валютавий чекланишлар мавжуд бўлган давлатларда расмий валюта бозори билан бирга норасмий валюта бозори, яъни қора бозор ҳам мавжуд.. Ҳамма банклар ҳам бозор (олдин айтиб ўтганимиздек маркет-мейкерда) да актив валюта котировкасини олиб бора олмаслиги мумкин. Бунинг учун банклар маълум миқдорда узларининг валюта заҳираларига эга бўлишлари лозим. Банкларнинг валюта битимларининг салмоғи улар фаолиятининг салохиятига боғлиқ бўладию Масалан, жаҳонда йирик банклардан саналмиш Дойче Банк , Барклайс Бэнк каби банкларнинг валюта битимларининг кам суммаси 6-10 млн. Долларни ташкил қилса, баъзи бир кичик банкларнинг валюта битимининг энг юқори ҳажми 3-5 млн. Долларни ташкил қилиши мумкин. Маржа ҳажми турли омилларга боғлиқдир. Одатда беқарор конъюктура даврида, валюта курсларидаги фарқдан зарар кўриши эҳтимоли юқори даврларда маржа ошади. Маржа миқдорига шартнома ҳажми ҳам таъсир этади: у кичик бўлса, маржа юқори. Расмий ахборотномаларда иккала курс, улардан бири ёки ўртача курс кўрсатиши мумкин. Ўртача курс - сотувчи ва сотиб олувчи курсларининг ўрта арифметиги. Сотувчи ўртача курси - сотувчи ва ўртача курснинг ўрта арифметиги. Харидор ўртача курси - харидор ва ўртача курснинг ўрта арифметиги.
Халқаро тўлов оборотида хорижий валюта нақд эмас, балки нақдсиз ҳолатда амал қилади. Табиийки турли хил тўлов воситалари курслари турлича, чунки уларнинг ишончлилик ва валюта риски даражалари турличадир. Телеграф ўтказмаси курси энг юқоридир, чунки унда хорижий валюта шу захоти ёки келаси куни тўланади. Бу валюта рискини деярли четлаб ўтиш имконини беради. Одатда уларнинг курслари расмий бюллетен ва котировка жадвалларида эълон қилинади. Бошқа тўлов воситалари курси у асосида аниқланади.
Валюта бозорида турли хилдаги шартномалар амал қилади. Уларнинг кўпчилиги спот шартлари асосида амалга оширилади. Унинг асосий хусусияти шундаки, битимни имзолаш ва бажариш вақтлари қарийиб мос келади. Битимнинг бундай турида валюта сотувчидан сотиб олувчига шартнома имзоланиши биланоқ етказилади (кўпи билан икки иш куни ичида). Спот шартномаларига жами валюта шартномаларининг 90 % тўғри келади.
Иккинчи валюта шартномаси тури - муддатли шартнома. Бундай шартномаларнинг икки хусусияти бор. Биринчидан, шартнома имзоланиши ва бажарилиши орасида маълум вақт интервали бор: бир ҳафтадан олти-ун икки ойгача.
Иккинчидан, валюта курси шартнома имзоланган даврда белгилангани бўйича кабул қилинади. Валюта курслари ўзгаришлари унга таъсир этмайди. Муддатли шартномалар валюта рискларидан суғурталаниш ёки валюта спекуляцияси мақсадида амалга оширилади. Экспортёр ўзини хорижий валюта курсининг тушишидан суғурталаш мақсадида келгуси валюта даромадини муддатли курс бўйича сотиши мумкин. Импортёр хорижий валюта курси ошувидан ўзини суғурталаши мақсадида келгуси валюта тушумини маълум муддатга муддатли курс бўйича сотиши мумкин. Ривожланган давлатлар валюта бозорларида валюта курсининг ўзгаришига қараб ишловчи валютачилар фаолияти тўғрисида қисқача тухталиш мумкин. Бу валютачиларнинг асосий мақсади валюта бозорларида валюта курсларининг ўзгариши асосида катта фойда олишдан иборат. Валюта курсининг ошиши ёки пасайишига қараб фаолият кўрсатувчиларни халқаро амалиётда *айиқлар* ва *буқалар* деб аташади. Улар фаолиятининг моҳияти қуйидагилардан иборат. Агар амалиётда валюта курси тушуши кутилса, валюта курси пасайишига уйновчилар (уларни халқаро валюта бозорларида «айиқлар» деб аташади) валютани шартнома тузилган давр (муддатли курс) курси билан сотиш тўғрисида муддатли шартнома тузадилар. Агар бу муддатда валюта курси тушса, айиқлар валютани бозордан пасайган курсда сотиб олиб, уни муддатли курс, яъни олдинги шартномада кўрсатилган юқори курс бўйича сотадилар ва курслар ўртасидаги фарқ миқдорида фойда оладилар.
Валюта курсининг кутарилишига уйновчилар («буқалар») эса валюта курси ошиши кутилганда, валютани кейинчалик шартнома тузилган вақтдаги курс бўйича сотиб олишга келишилган муддатли шартнома тузадилар. Курс ошганда эса валютани муддатли шартномада белгиланган (олдинги) нарх бўйича сотиб оладилар ва ошган - юқори нархда сотиб фойда кўрадилар.
Банклар томонидан мамлга ошириладиган муддатли операциялар форвард операциялари деб юритилади.
Форвард операцияларидаги валюта курси спот шартномаси бўйича курсдан фарқланади. У мукофот ва чегирма (скидка) усули билан ўрнатилади. Мукофот форвард курси спот курсидан мукофот миқдорига куплигини билдиради. Форвард маржаси, яъни спот ва форвард орасидаги фарқ жаҳон капитали бозоридаги депозитларнинг фонд ставкаларига боғлиқ бўлади. Депозит фоизи кам давлатларда валюта курси мукофот билан, депозит фоизи катта давлатларда валюта курси чегирма билан белгиланади.
Касса ва форвард операцияларини мувофиқлаштирувчи валюта шартномаларидан бири своп шартномасидир. Бу шартнома икки валюта савдо-сотигини дархол амалга ошириш шарти (спот) ва шу билан бирга унга карши муддатли шартномани тузишни англатади. Масалан, долларни маркага спот шартида сотиш ва шу захоти уни сотиб олиш бўйича муддатли шартномани тузиш ёки унга тескари операция долларни маркага сотиб олиш спот шартномаси ва уни сотиш бўйича муддатли шартномани тузиш киради.
Форвард шартномаси турларидан бири опцион шартномасидир. Опцион шартномасининг ўзига хос хусусити бу сотиб олувчининг валютани эмас, балки уни сотиб олиш ҳуқуқини сотиб олишидир. Бунда сотувчи маълум валютани маълум миқдорда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олади. Сотиб олувчи эса шу миқдордаги валютани сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқини фойдаланмаслик ҳуқуқига ҳам эга. У бу учун сотувчига опцион мукофотини тулайди. Агар сотиб олувчи ўз ҳуқуқидан фойдаланмаса, у мукофот суммасида зарар кўради.
«Спот», форвард ва опцион шартномалари банклараро бозорларда ва биржаларда амалга оширилади. Биржада амалга ошириладиган ихтисослашган шартномаларга фьючерс шартномалари киради. Фьючерс операциялари фьючерс шартномаларини сотиш ва сотиб олиш бўйича тузилади. Фьючерс операцияси валютани сотиб олиш ёки унга қарама-қарши операция билан тугайди. Фьючерс операциясининг натижаси бу юткизган томоннинг ютган тамонга шартнома тузилган ва амалга оширилган вақт орасидаги курс фарқини тулашидир. Бу фарқни биржанинг ҳисоб-китоб (клиринг) палатаси тўлаб беради. Фьючерс шартномалари имзоланиши захоти биржанинг ҳисоблаш марказида рўйхатдан ўтади.
Фьючерс ва бошқа муддатли шартномаларининг мақсади валюта операцияларини хеджирлаш ёки чайковчилик асосида фойда олишдир. Банклар ўз мижозларининг валюта рискларини ўз зиммасига олсалар (форвард операция ўтказганда), унга тескари фьючерс битими ёрдамида бу рискларни камайтиради (йўқотадилар). Фьючерс битими тугаганда эса улар реал товарлар битимидан курган зарарни, валюта курси орасидаги фарқ орқали қоплаш имкониятига эга бўладилар.
Валюта курси орасидаги фарқ туфайли фойда олиш мақсадида банклар валюта арбитражини ўтказишади. Бу валютани сотиш ёки сотиб олиш бўлиб, кейинчалик тескари битим қилиб, валюта курслари фарқи ёрдамида фойда олиш мақсадида ўтказишни ифодалайди. Арбитраж икки хил -жойлашувга кўра ва вақтли бўлади. Жойлашувга кўра арбитраж банкларнинг турли валюта бозорларидаги курс фарқи орқали фойда олишини билдиради. У валюта риски билан боғлиқ эмас, чунки валюта савдоси бир вақтнинг ўзида амалга ошади. Масалан, банк вакили Гонгкокда валютани сотиб олади (сотади) ва шу вақтнинг ўзида у ўзининг Нью-Йоркдаги корреспонденти орқали шу валютани сотади (сотиб олади).
Вактли арбитраж вақт ўтиши билан валюта курси орасидаги фарқ орқали фойда олишдир. Валюта арбитражи спот ва форвард шароитида амалга оширилиши мумкин ва бу турдаги операцияларда валюта рисклари мавжуд бўлади.
Банк валюта операцияларини бажарганда унга ўз валюта ресурсларининг бир қисмини сарфлайди. Бунда банкнинг хорижий валюталар бўйича мажбурият ва талаблари орасидаги нисбат ўзгаради. Банкнинг хорижий валюталарни сотиш ва сотиб олиш жараёнида валюталар бўйича талаб ва мажбуриятлар нисбати ҳолати банкларнинг валютавий ҳолати дейилади. Валюта бўйича мажбуриятлар ва талаблар тенг бўлган ҳолат ёпик, тенг бўлмагани очиқ валюта ҳолати дейилади.

Download 76,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish