ХАЛҚАРО ХУСУСИЙ ҲУҚУҚДА ЮРИСДИКЦИЯ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ. ХАЛҚАРО АРБИТРАЖ.
Ўқув машғулоти натижалари – талабаларда халқаро фуқаролик процесси тушунчаси, судловга тегишлилигини аниқлаш ва пророгацион битимлар, Ўзбекистон Республикасида чет элликларнинг суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқлари ва фуқаролик процессуал ҳуқуқлари, чет эл ҳуқуқи мазмунининг ўрнатилиши, халқаро судловга тегишлилик тўғрисидаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларининг асосий масалалари юзасидан чуқур билим олишни таъминлайди. Талабанинг суд топшириқлари ва суд топшириқларини бажариш, чет эл судлари қарорларини тан олиш ва ижро этиш, арбитраж тушунчаси ва турлари, миллий резидентлар иштирокидаги низоларни арбитраж тартибда кўриб чиқиш, инвестицияга оид низоларни арбитраж тартибда кўриб чиқиш, Арбитраж қарорларини тан олиш ва ижро этиш масалаларига оид мустақил таълим олишига кўмаклашиш, ўрганиш, тўғри шарҳлаш ва қўллай олиш учун зарур билим, кўникма ва малакани шакллантиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикасида халқаро судловга тааллуқлилик меъёрлари қандай белгиланади?
Бу гуруҳларнинг ҳар бирида алоҳида мустасно, муқобил ва келишилган судловга тааллуқлилик тўғрисидаги меъёрларни ажратиб олиш мумкин.
Алоҳида судловга мустасно тааллуқлилик деганда низони муайян давлат судловига тааллуқли деб белгилаш ва бошқа давлатлар судлари судловига тааллуқли эмаслигини қатъий таъкидлаш тушунилади.
Муқобил судловга тааллуқлилик ўз давлати ва чет давлатлар орасидан истаганини танлаб олиш имконини назарда тутади.
Келишилган судловга тааллуқлилик тарафларнинг келишувига асосан судловга тааллуқлиликни белгилашда акс этади.
Савол: Халқаро тижорат арбитраж турларини келтиринг ва ўзаро ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатларини тавсифланг.
Халқаро хусусий ҳуқуқда низоларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш алоҳида эътибор қаратиш лозим. ЮНСИТРАЛ намунавий қонуни, ЮНСИТРАЛ Регламенти, Вашингтон Конвенцияси, Гаагада имзоланган 1965 йилги Фуқаролик ва савдо ишлари бўйича судга оид ва суддан ташқари ҳужжатларни чет элда топшириш бўйича, 1970 йилги Фуқаролик ва савдо ишлари бўйича далилларни чет элда олиш тўғрисидаги, 1980 йилги Одил судловга эркин мурожаат қилиш тўғрисидаги конвенциялар.
Савол: Халқаро тижорат арбитражи шу жумладан, чет эл арбитраж қарорларининг эътироф этилиши ва мажбурий ижро этилиши масалаларини муҳокама қилинг ва ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилинг. Халқаро тижорат арбитражлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилинг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ташкилотлар, тадбиркор фуқаролар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий низолар, тарафларнинг қандай идораларга қарашли эканлигидан қатъи назар, хўжалик судида кўриб чиқилади. Давлат арбитражи органларининг хўжалик суди тизимига айлантирилиши мамлакатимизда мустақил ва самарали суд ҳокимияти шаклланаётганлигидан дарак беради.
Савол: Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик ва арбитраж судлари фаолияти, уларнинг ҳуқуқий асослари ва фаолият юритишининг ўзига хос жиҳатларини мисоллар ёрдамида муҳокама қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |