Адабиётлар рўйхати
1. Халқаро хусусий ҳуқуқ // Ҳ.Р. Раҳмонқулов ва бошқ. –Т.: Иқтисод ва ҳуқуқ дунёси, 2002. – 448 б.
2. Международное частное право: современная практика // Под ред. М.М.Богуславского и А.Г.Светланова. −М.: 2000. – 284 с.
3. William Henry Rattigan. Private International Law. Publication Date: 2011.
4.Minor Raleigh C. Conflict of laws, or, Private international law. Publication Date: 2011.
5. Alan Redfern, M. Hunter, Nigel Blackaby, Constantine Partasides. Law and Practice of International Commercial Arbitration. 2004.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Гаагада имзоланган 1965 йилги Фуқаролик ва савдо ишлари бўйича судга оид ва суддан ташқари ҳужжатларни чет элда топшириш бўйича, 1970 йилги Фуқаролик ва савдо ишлари бўйича далилларни чет элда олиш тўғрисидаги, 1980 йилги Одил судловга эркин мурожаат қилиш тўғрисидаги конвенциялар.
Семинар учун топшириқ
Чет эл корхона ва ташкилотлари Ўзбекистон Республикасида махсус рухсатнома асосида Ўзбекистон Республикаси миллий корхона ва ташкилотлари билан турли хил ташқи иқтисодий битимлар тузиш тартиби белгиланиши ва чет эл корхона эгаларининг шахсий қонунига биноан судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқларини ўрнатилиши айрим чет эл корхоналарини судга норози бўлиб ёзган даъво аризаларини киритишига олиб келди.
Савол: Ушбу ўринда айрим чет эл корхоналарини судга норози бўлиб ёзган даъво аризаларини халқаро ҳуқуқий нормаларга мос келиш ёки келмаслигини муҳокама қилинг.
Муайян давлат (ёки унинг ҳар қандай ваколатли органи) ва бошқа давлат шахси ўртасидаги инвестицион муносабатлардан келиб чиқадиган низоларнинг ҳал этилиши, агар тарафларнинг шу низони кўриб чиқиш тартиби ва бу борадаги халқаро талаблар шартларни мисоллар ёрдамида муҳокама қилинг. Бу борадаги халқаро конвенция ҳақида нималарни биласиз.
Аудиторияда оралиқ учун муаммоли вазият
Давлат органлари ёки бошқа органларнинг (муайян шахсларга ёки шахслар гуруҳига тааллуқли) ҳужжатлари, шу жумладан, ҳокимият ва бошқарув органларининг қонунга зид бўлган ва ташкилотлар ҳамда тадбиркор фуқароларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларини бузувчи қарорлари ҳақиқий эмас деб топилиши билан боғлиқ низолар; бирор корхонани тузиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш билан боғлиқ шундай ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб топилиши билан боғлиқ низоларда бир тараф сифатида халқаро хусусий ҳуқуқ субъекти иштирок этган тақдирда масала қайси давлатнинг суди ва қонун ҳужжатларига асосан кўриб чиқилиши ҳамда ҳал қилиниши лозимлигини мисоллар ёрдамида ҳал қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |