Халқ таълими вазирлиги


 - мавзу: Болалар психологиясининг умумий масалалари



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/33
Sana23.02.2022
Hajmi2,47 Mb.
#148855
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33
Bog'liq
3.2-МТМ-ёш-ва-психолог-хус

1 - мавзу: Болалар психологиясининг умумий масалалари. 
Режа: 
1. Болалар психологияси фанининг предмети, мақсади, вазифалари 
2. Болалар психологияси – бола психик тараққиѐти қонуниятларини 
ўрганувчи фандир 
3. Болалар психологияси фанининг методлари
4. Болалар психологиясининг бошқа фанлар билан алоқаси 
1.1. Болалар психологияси фанининг предмети, мақсади, вазифалари 
Психология ташқи, яъни объектив оламдан бизга таъсир этиб турувчи ҳар 
турли нарса ва ҳодисаларнинг онгимизда акс эттирилиши ҳакидаги фандир. 
«Психология» сўзи юнонча «псюхе», руҳ, жон ва «логос», илм, фан, таълимот 
сўзларидан таркиб топган бўлиб — жон ҳақидаги таълимот деган маънони 
англатади ва анъанавий маънода инсон руҳий дунѐсига алоқадор барча 
ҳодисалар ва жараѐнлар унинг предметини ташкил этади.
Психология фани жуда ҳам қадимий фан. Бу фан тахминан бундан икки 
ярим минг йиллар муқаддам майдонга келган. Ана шу қадимги замонларда 
одамга ташқи (объектив) муҳитдан таъсир қилаѐтган нарсаларни акс эттириш 
ҳодисасини тушуниш қийин эди. Шунинг учун қадим замонлардаги одамлар 
мураккаб акс эттириш ҳодисаларини жон билан боғлаб тушунтирганлар. Шу 
туфайли психология жон хақидаги таълимот сифатида майдонга келган.
Психология фанининг тараққиѐти давомида умумий психологиядан бир 
қанча тармоқлари мустақил фан сифатида ажралиб чиққан.
Умумий психологиянинг 300 дан ортиқ тармоғи фан сифатида ривожланиб 
келмоқда. Шулардан ѐш даврлари психологияси, болалар психологияси, махсус 
психология, педагогик психология, тиббиѐт психологияси, юридик психология, 
спорт психологияси, авиация психологияси, ижтимоий психология, шахс 
психологияси, бошқарув психологияси ва бошқалар шулар жумласидандир. 
Умумий 
психологиянинг ана шу тармоқлари орасида болалар 
психологияси алохида аҳамиятга эгадир. Болалар психологияси бу психик 
жараѐнлар ва шахсий хусусиятларнинг ѐшликдан бошлаб ривожланиши ҳамда 
ташкил топиши масалалари билан шуғулланади. Аниқроқ қилиб айтганда, 
болалар психологияси мустақил фан сифатида боланинг туғилган пайтидан 
бошлаб вояга етгунча бўлган давридаги психик тараққиѐтини ўрганади. Бундан 
ташқари, болалар психологияси муайян ѐшдаги болаларга хос умумий 
психологик хусусиятларнигина эмас, балки ҳар бир боланинг шахсига хос 
бўлган индивидуал хусусиятларни ҳам ўрганади.


21 
Шунинг учун мактабгача таълим муассасалари ва мактабдаги таълим-
тарбия ишлари асосланадиган фанлар орасида болалар психологияси алоҳида 
ўринда туради.
Болалар психологияси болалар психикасининг тарақкиѐти ҳамда шахсий 
хусусиятларининг юзага келишига таъсир қилувчи омилларни ҳам ўрганади. 
Ана шу нуқтаи назардан олганда, болалар психологияси турли ѐшга мансуб 
болалардаги психик жараѐнлар (сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаѐл ва шу 
кабиларнинг қонунларини ўрганиш билан бир вақтда болаларнинг ақлини, ҳис-
туйгуларини, иродаси ва қобилиятларини, феъл-aтворини ва умуман уларнинг 
шахсини камол топтирадиган шарт- шароитларни ҳам ўрганади. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish