7.Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда Директор жамғармасидан мақсадли фойдаланиш
Давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси" мамлакатимизда таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва ушбу муассасаларда болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш кўзда тутилган.
Бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини инфляция суръатларидан юқори миқдорда изчил ошириш ва таълим соҳасида меҳнат қилаётган иқтидорли ўз касбига содиқ педогогларни рағбатлантириш ошкора механизми жорий этиш масалалари кўриб чиқилган.
Жумладан халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш молиявий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда таълим муассасаларининг мустақиллигини кенгайтириш масъулиятини ошириш бюджет маблагларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш шунингдек таълим-тарбия жараёни мазмунини такомиллаштириш таълим муассасаларида услубий раҳбарлик қилишни кучайтириш йўналишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори асосида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сонли қарорини бажариш юзасидан ҳамда иқтидорли ўз касбига содиқ педагогларни рагбатлантириш ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг адолатли ва ошкора механизмини жорий этиш ҳисобига уларнинг ташаббускорлиги ва касб маҳорати ўсишини рагбатлантириш умумтаълим мактаблари ходимлари меҳнатини баҳолаш ва моддий рагбатлантириш масалаларини ҳал қилишда мактабларнинг мустақиллигини ошириш ҳамда педагогик жамоалар ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида 2005 йил 21 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори қабул қилинди: "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўгрисида" ги ушбу қарорнинг 4-иловаси ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Меҳнат ва аҳолинии жтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест марказининг 2005 йил 30 декабрдаги 41506784-01-1375-сонли қўшма қарори асосида Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисида низом тасдиқланди.
Республика бюджети ва маҳаллий бюджетда белгиланган тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари Директор жамгармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади. Директор жамгармаси умумтаълим муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ташкил этилади.
Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан микдори республиканинг барча умумтаълим муассасалари бўйича ягона ҳисобланади.
Директор жамғармаси маблаглари ҳар бир умумтаълим муассасаси таъминоти харажатлари сметасида назарда тутилади, улар 01100 «Иш ҳақи» моддасига киритилади 01130 «Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамгармаси маблағлари» бюджет классификатсияси коди бўйича сметага ҳисоб-китобларда алоҳида сатр билан ажратиб кўрсатилади.
Директор жамгармаси маблаглари ҳисобига устамалар ҳамда бошқа турдаги рағбатлантиришларни тўлаш маблағларини молиялаштириш белгиланган тартибда молия органлари томонидан иш ҳақи тўлаш учун маблағларни молиялаштириш билан бир вақтда амалга оширилади.
Ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш ва умумтаълим муассасалари ходимларига бир марталик мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорлар умум таълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан кабул қилинади.
Умумтаълим муассасамизда махсус комиссиялар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест марказининг 2005 йил 30 декабрдаги 41506784-01-1375-сонли карори билан тасдиқланган "Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисида" ги низом асосида тартибга солинган.
Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар таркиби мактабда ўқувчи сони 400 нафаргача бўлса 7 кишидан кам бўлмаган таркиб асосида умумтаълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида шакллантирилади. Бизнинг мактабимизда ўқувчи сони 950 нафар бўлганлиги сабабли Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар таркиби 7 кишидан иборат қилиб тузилган.
Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар таркиби куйидагича белгиланди:
директор — комиссия раиси;
директорнинг мактаб ички мониторинги ташкил этилиши учун масъул бўлган ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари — комиссиянинг масъул котиби;
педагогик кенгаш қарори билан вакил қилинган икки (тўрт) ўқитувчи;
касаба уюшмаси ташкилоти раиси;
умумтаълим муассасаси ота-оналар қўмитасининг икки нафар вакили.
Ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш умумтаълим муассасалари ходимларига бир марталик мукофотлар бериш ва моддий ёрдам кўрсатиш махсус комиссия мажлиси қарори билан очиқ муҳокама қилган ҳолда ҳамда умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши ва ота-оналар қўмитаси фикрларини ҳисобга олиб Директор жамғармасида назарда тутилган маблаглар доирасида амалга оширилади.
Махсус комиссия мажлислари қоидага кўра ярим йилда бир марта истисно ҳолларда эса заруриятга кўра ўтказилади. Ўқитувчиларнинг олдинги ўқув давридаги (чорак, ярим йилликдаги ва ҳоказо) ишини баҳолаш якунлари бўйича ҳамда айрим ўқитувчилар иш сифатидаги аниқланган ўзгаришлар асосида махсус комиссия карори билан белгиланган устамалар микдорлари қайта кўриб чиқилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Директор жамгармаси маблағлари учта шаклда бўлади: устамалар, мукофотлар, моддий ёрдам.