2016 йилда: Методик кенгаш (3.05.2016 й №2781), Педагогик кенгаш тўғрисидаги Низомлари (9. 06.2016 й. №2799 ).
2017 йилда: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (15.03.2017 й. №140).
2017 йилда: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизими фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ қарори (30.09.2017 й. №3304).
Ўқитувчиларга, мактаб раҳбарларига, метод бирлашма ва шўъба раҳбарларига методик ишларни ташкил қилиш, такомиллаштириш, педагогик жараённи юқори даражага кўтариш, таълим-тарбия самарадорлигига эришиш борасида методик маслаҳатлар ва йўл-йўриқлар бериш;
Ўқитувчиларга илғор иш тажрибаларини бир-бирлари билан ўртоқлашиш борасида имконият яратиш, илғор тажрибаларни аниқлаш, ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш;
Илғор иш тажрибаларни матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш;
Ўқитувчи ва халқ таълими соҳасидаги бошқа педагог ходимларни юқори ташкилотлар томонидан юборилган методик кўрсатмалар, буйруқлардан ўз вақтида огоҳ этиш;
Янги илмий ва методик адабиётлар ҳақидаги маълумотларни ўқитувчиларга етказиш;
Устоз ва шогирдларнинг ўзаро ҳамкорликда ишлашлари бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва ижросини назоратга олиш;
Фанлар кесимида амалий-услубий ёрдамлар, вақти-вақти билан давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;
аълимга доир меъёрий ва методик хужжатларни ўрганиш, уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш усулларини кўрсатиб бериш;
ўқитувчиларни назарий-амалий билим даражаларини ошириш, уларни фан ютуқлари, педагогик инновасиялари, илмий-методик адабиётлар билан мунтазам таништириб бориш;
таълим – тарбия назарияси ва амалиёти масалаларини муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ишларини уюштириш;
мактабнинг ва энг яхши ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш;
фанлар бўйича ўқитувчиларни ўқув-мавзуий режаларини, назорат топшириқларини муҳокама қилиш ва тасдиқлашга тавсия этиш;
ДТС талабларини бажарилишига методик ёрдам бериш ва назорат қилиб бориш;
ёш мутаҳассислар билан ишлашни ташкил этиш;
ўқитувчиларни билим сифат даражасини ўрганиб бориш ва уни яхшилаш чора -тадбирларин белгилаш;
фанларга доир синфдан ва мактабдан ташқари ишларга раҳбарлик қилиш;
дарслик, қўлланмаларни ўрганиш ва муҳокама қилиш, ўз фикрларини билдириш;
ўқитувчиларни малака ошириш, ўз устида ишлаш режаси ва хизмат сафарида бўлган хисоботларини эшитиш;
фанлар бўйича хафталиклар, фестиваллар, кўрик танловлари ўтказиш;
фан хоналарнинг меъёрий хужжатлар асосида жиҳозланишини кузатиш, кўриклар ўтказишга ёрдам бериш;
таълимнинг янги техник воситалари ва уларнинг ишлаш принтсипларини ўрганиш, дарслар ва тарбиявий ишлар таҳлилини амалга ошириш ўқитувчилар учун йўриқномалар ва экскурсиялар киради.
Фанлар бўйича метод бирлашмалар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасдиқлаган Низом асосида фаолият кўрсатади. Мактабда ўқув режадаги фанлар таркибига қараб уч ва учдан ортиқ ўқитувчи бўлса турли йўналишлар бўйича метод бирлашмалар тузилади.
Масалан: Гуманитар фанлар, табиий-математика фанлар, хорижий тиллар, бошланғич синф ўқитувчилари, эстетик фанлар, синфдан ташқари ишлар, синф раҳбарлари метод бирлашмалари кабилар. Дарсликларнинг янги авлодлари ўрганилади ва берилган мавзулар бўйича дарс ўтишга оид тавсиялар бериб борилади. Шунингдек, фан олимпиадалари, “Йилнинг энг яхши фан ўитувчиси” ва бошқа мавзулардаги кўрик-танловлар ўтказилиши юзасидан тавсиялар берилади ва натижалари биргаликда муҳокама қилинади. Фан уюшмаларида ўқувчиларнинг ДТС талаблари асосида билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш даражасининг мониторинг натижалари мунтазам таҳлил қилиб борилади ва аниқланган камчиликлар бўйича чора-тадбирлар белгиланади.
Метод бирлашмалар ўқув - тарбия жараёнининг сифатини, унинг самарадорлигини тинимсиз оширишда,
- дарснинг шакли ва методларини такомиллаштириш, педагогик маҳоратини ошириб бориш, илғор тажрибаларини ёйиш учун методбирлашма раисининг йиллик режаси муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Метод бирлашма фаолиятининг режасини қуйидаги бўлимлар асосида режалаштириш қулайдир.
Фан метод бирлашманинг изланиш муаммоси ва ана шу муаммо дан келиб чиқадиган ҳар бир аъзонинг ўз педагогик фаолиятида изланаётган муаммоси, мавзуси.
1.Фан метод бирлашмасининг ўқув моддий базасини мустахкамловчи тадбирлари.
2.Ўқув ташкилий ишлар ва уларни назорат бўйича белгиланган тадбирлар.
3. Ўқув жараёнининг сифатини ошириш бўйича белгиланган тадбирлар.
4. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлашга доир белгиланган тадбирлар.
5.Ўзлаштириш сифатини ошириш бўйича белгиланган тадбирлар.
6. Касбга йўллаш ва синфдан ташқари ишлар.
7. Илмий-методик ишлар.
Ўқув-тарбия жараёнининг сифатини ошириш мақсадида методик тавсиялар тарғибот материаллари, кўргазмали воситалар, дарс ишланмалари, дидактик материаллар тайёрлаш, шунингдек, илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш, оммалаштириш учун тавсия қилиш, методик кенгашларини ўтказиш, ўзаро дарсларни кузатиш каби тадбирлар назарда тутилади.
Метод бирлашмада ўзаро дарс кузатишни мураббийлик фаолияти орқали амалга ошириш амалиётида синалган усул бўлиб, устозлар йил давомида ўзига бириктирилган шогирдларининг педагогик амалий кўникма ва малакаларини назарий тайёргарлик даражасига қараб кузатадиган дарсларни миқдорини белгилаш мақсадга мувофиқ. Шогирдлар эса бириктирилган мураббийларнинг дарсларини истаганича ўрганишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |