Тест: «Ўзгаларни тинглай оласизми?»
Қуйида берилган саволларга берилган жавобларнинг ўзингизга мосини
танлаб белгиланг.
1. Сизнингча суҳбатлашишдан мақсад нима?
а) Суҳбатдошни яхширок ўрганиш
б) Бирор масала бўйича ўз фикрини билдириш
в) фикр алмашиниш ва мухокама қилиш.
2. Сизга болалар «Булутлар қаерда ухлайди?», «Бувилар кичкина
бўлишганми? » тарзида саволлар беришадими?
а) ха, тез-тез.
б) Ҳеч қачон.
в) Баъзан
3. Эрталаб ишга ѐки ўқишга кетаѐтиб, қўшиқ хиргойи қиласизми?
а) ха, доимо бир хил ашулани
б) ха, одатда ҳар хил ашулани
в) йўқ, ҳеч қачон
4. Йиғилиш охирида маърузачига саволлар берасизми?
а) ха, доимо ниманидир сўрашга тўғри келади
б) баъзан, унинг фикри билан қўшилмаганимда
в) ҳеч қачон
5. Дўстингиз ѐки касбдошингиз билан суҳбатлашгандан сўнг ўша муаммо
юзасидан ўз қарашларингизни ўзгартирганмисиз?
а) кўпинча шундай бўлади
б) баъзан
в) ҳеч қачон
6. Ким биландир суҳбатлашаѐтганда:
а) кўпроқ сиз гапирасиз
б) кўпроқ суҳбатдошингиз гапиради
в) иккалангиз тенг гапирасиз
7. Нархи бир хил бўлганда сиз нимани харид қилишни афзал кўрасиз?
79
а) китобни
б) дискни
в) кинога паттани
8. Шеригингиз Сизга алоқаси бўлмаган ўз муаммоси хусусида
гаплашмоқчи. Сиз нима деб ўйлайсиз?
а) «қимматли вақтни йўқотдим-а»
б) «энди унга таъсирим кучлироқ бўлади»
в) «унга ѐрдам беряпман»
9. Қуйидаги жумлаларнинг қай бири сизнинг нуқтаи назарингизга тўғри
келади?
а) айни муаммо юзасидан мутахассисгина аник фикрга эга булиши
мумкин;
б) чиройли гапиришни билган одам хоҳлаган мавзусида хам гапириши
мумкин.
в) кўпинча мутахассисларга ўз муаммолари ва ғояларини баѐн этиш учун
нотиқлик малакаси етишмайди.
10. Суҳбат чоғида хаѐлингиз чалғиб кетса, нима қиласиз?
а) гапираѐтганни тўхтатиб, ўша ерни қайтаришни сурайман
б) суҳбат охирида сўраш учун ўзим учун ноаниқ жойни эслаб қоламан
в) умуман менга ҳамма нарса аѐн.
11. Эрталаб радио орқали эшитган ахборот ѐки қўшиқни қайтара
оласизми?
а) ха, доимо
б) ха, лекин эсга тушириш учун вақт керак
в) эслай олмайман
12. Эстрада қўшиқчисида сизга кўпроқ нима ѐқади?
а) овози
б) ташқи кўриниши
в) сахнада ўзини тутиши
13. Концертларга тушиш сиз учун:
а) қониқиш хосил қиладиган ҳодиса
б) кўп қатори бўлиш
в) яхши кўрган хонанда билан учрашув
14. Сиз мехмондасиз, у ерда сиздан бошқа яна 5-6 киши бор. Сиз гап
бошлаганингизда, кўпинча:
а) сизни ҳеч ким тингламайди
б) ҳамма сизга махлиѐ бўлади
в) сиз суҳбатнинг ташаббускори эмассиз.
15. Сиз жамиятда рўй бераѐтган барча ҳодисалардан хабардорсиз. Чунки
сиз: а) мунтазам телевизор кўрасиз
80
б) радио эшитасиз
в) газета ўқийсиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |