1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА
УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ
ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ
ҲУДУДИЙ МАРКАЗИ
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ПСИХОЛОГИК
ХИЗМАТ АСОСЛАРИ
МОДУЛИ БЎЙИЧА
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА
Тошкент – 2018
Малака йўналиши: амалиѐтчи психологлар
Тингловчилар
контингенти:
умумий ўрта таълим мактаблари,
таълим ДТС асосида олиб борилаѐтган
имконияти
чекланган
болалар
ихтисослаштирилган
мактаблари,
мактаб-интернатлари ва имконияти
чекланган ўқувчиларнинг уйида якка
тартибда таълим берувчи
амалиѐтчи
психологлар
2
Мазкур ўқув-услубий мажмуа Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил
_____ _________даги ____-сонли буйруғи билан тасдиқланган Aмалиѐтчи
психологларнинг малакасини ошириш тоифа йўналиши ўқув режаси ва
дастури асосида тайѐрланди.
Тузувчилар:
К.Алиева - Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги
халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази
―Педагогика, психология ва таълим технологиялари‖
кафедраси ўқитувчиси
Л.Р. Гайнутдинова- А.Авлоний номидаги халқ
таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларни
қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш институти
М.Б. Джумабаева – Низомий номидаги ТДПУ
ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта
тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий
маркази ― Педагогика, психология ва таълим
технологиялари‖ кафедраси катта ўқитувчиси
Тақризчилар:
Г.Шоумаров - Ўзбекистон Республикаси Халқ
таълими вазирлигининг Мурожаатлар билан ишлаш
бўлими бошлиғи, психология фанлари доктори,
профессор
Б.Абдуллаева – Низомий номидаги ТДПУ илмий
ишлар бўйича проректори, п.ф.д., профессор
Ўқув-услубий мажмуа А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва
мутахассис ходимларини қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш институти
илмий кенгашининг 2018 йил ______________даги ______- сонли
баѐнномаси билан маъқулланган ва нашрга тавсия этилган.
3
МУНДАРИЖА
I. Ишчи дастур ...........................................................................................................
4
II. Модулни ўқитишда фойдаланиладиган интерфаол таълим
методлари. .............................................................................................. 11
III. Назарий машғулот материаллари .................................................. 18
IV. Амалий машғулот материаллари .................................................. 59
V. Кўчма машғулот материаллари .................................................... 116
VI. Кейслар банки ............................................................................... 121
VII. Мустақил таълим мавзулари ...................................................... 126
VIII. Глоссарий .................................................................................... 128
IX. Адабиѐтлар рўйхати
..................................................................131
4
5
Кириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги
―Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-3931-сонли қарорига мувофиқ, мазмун ва
сифат жиҳатидан халқаро талабларга жавоб берадиган, илғор педагогик ва
ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янгиланган ўқув
режалари ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув ва ўқув-методик
адабиѐтларнинг янги авлодини тайѐрлаш ва нашр этишни ташкил қилиш
вазифалари белгилаб берилган. Шу билан бирга, педагог кадрларни танлаш,
тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илғор ва
шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш тизимини янада
такомиллаштириш тақозо этади.
Ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги ПФ-4947-сонли ва 2017 йил 5 июлдаги
―Ёшларга оид давлат сиѐсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ѐшлар
иттифоқи
фаолиятини
қўллаб-қувватлаш
тўғрисида‖ги
ПФ-5106
Фармонларида белгиланган демократик давлат қуриш ва фуқаролик
жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ѐшлар фаоллигини
ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим устувор вазифалар
мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий талаблар
асосида умумий ўрта таълим мактаблари амалиѐтчи психологлари
малакасини ошириш жараѐнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда
уларнинг касбий психологик фаолиятини самарасини оширишни назарда
тутади.
―Таълим муассасаларида психологик хизмат асослари‖ модулнинг
ишчи ўқув дастури мактаб амалиѐтчи психологлари малакасини ошириш
курсининг ўқув дастури асосида тузилган бўлиб, у мактаб амалиѐтчи
психологларига таълим муассасаларида психологик хизматни ташкил этиш
ва амалга ошириш асосларини очиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |