Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида


PISA тадқиқоти ҳақида асосий маълумотлар



Download 18,53 Kb.
bet4/4
Sana24.02.2022
Hajmi18,53 Kb.
#227468
1   2   3   4
Bog'liq
pisa haqida 87972


PISA тадқиқоти ҳақида асосий маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 997-сонли қарори билан Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирок этишига тайёргарлик кўриш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланган.
Унда энг устивор вазифа қилиб қуйидагилар олинди:
-халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда ўқув адабиётлари мазмунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
PISA баҳолаш дастури йўналишидаги саволлар миллий базасини яратиш ва ўқув дастурларига интеграция қилиш;
ўқувчилар саводхонлигини баҳолашнинг миллий тизимини яратиш ва 2019-2021 йилларда амалий кўникмаларини шакллантирилишини баҳолашга қаратилган синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш.
Шунинг учун PISA тадқиқотига батафсилроқ назар ташлайлик:
Ҳозирги кунда миллий инновацион тизимни ривожлантириш ҳамда инновацион потенциалини такомиллаштирмоқ мамлакатнинг иқтисодий ўсишнинг энг муҳим омиллари ҳисобланмоқда.
Шунинг учун мазкур омилларни тадқиқ этиш муаммолари дунёнинг кўплаб давлатлар ва халқаро ташкилотлар учун долзарбдир. Шу муносабат билан инновацион ривожланишнинг даражасини тезкор ва ишончли таҳлил қилишга мўлжалланган баҳолаш тизими мавжудлиги катта аҳамиятга эга. Бундай баҳолаш тизимлари сифатида обрўли халқаро ташкилотлари томонидан яратилган халқаро рейтинг тизимлари қўлланилмоқда. Шулардан энг машҳур рейтинг тизими сифатида INSEAD бизнес-мактаби, Корнел университети ва интеллектуал мулк Жаҳон ташкилоти томонидан қўлланилаётган Глобал инновацион индекс ҳизмат қилади [1].
Глобал инновацион индекс (бундан буён ГИИ) инновацион фаолият тўғрисидаги энг муҳим ахборот манбаи ҳамда қарор чиқарувчи органлар учун фойдали назорат воситаси сифатида дунё миқёсида эътироф қилинган. Мазкур индекс ҳам иқтисодий ривожланган, ҳам бозор иқтисодиёти энди шаклланаётган давлатларга қўлланилиши ҳамда инновацияларга кенг равишда ёндашгани учун эътиборга лойиқ.
Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари шиддат билан ривожланаётгани ислоҳотларни мамлакатимизнинг жаҳон цивилизацияси етакчилари қаторига кириш йўлида тез ва сифатли илгарилашини таъминлайдиган замонавий инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларга асосланган ҳолда амалга оширишни тақозо этади.
Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” Фармонида Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришига эришиш вазифаси белгиланган [2].
ГИИ даги “инсон капитали ва тадқиқотлар” гуруҳнинг маълумотларини таҳлили доирасида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг (Organisation for Economic Cooperation and Development (OECD)) ўқувчиларни Халқаро баҳолаш дастури (Programme for International Student Assessment (бундан буён PISA баҳолаш тадқиқоти))да олинган кўрсаткичларга эътибор қаратиш лозим.
PISA – турли давлатларда 15 ёшли ўқувчиларнинг саводхонлигини ( ўқиш, математика, табиий фанлар) ҳамда билимларини амалиётда қўллаш қобилиятини баҳоловчи тест.
78 та мамлакатда ўтказилади. Ҳар бир мамлакатда 4500 дан 10000 нафаргача ўқувчи тест синовларига жалб этилади.
PISA доирасида қуйидагилар тадқиқ этилади:
-Ёшлар келажакда ўзлари дуч келадиган қарама-қаршиликларга қай даражада тайёр?
-Ўқувчилар зиддиятлар сабабларини таҳлил қилиш, излаш ва аниқлаш ҳамда ўз ғояларини тақдим этишга қодирми?
-Ўқувчилар қай даражада ўз билим ва кўникмаларини реал ҳаётга татбиқ этиш қобилиятига эга? PISA нинг асосий мақсади мактабни тугатгандан сўнг ўқувчилар фаол ҳаётий позицияни эгаллашларига имкон берадиган чуқур билимга эгалик даражасини баҳолашдир.
Ўқувчилар тайёргарлигини баҳолаш уч йўналишда (Ўқиш саводхонлиги, Математик саводхонлик, табиий-илмий саводхонлик) бўйича амалга оширилади. Буларнинг ҳар бири маълум бир ўқув фанига мос келади.
Асосий эътибор ўқувчилар асосий тушунчаларни англашига, юқорида кўрсатилган уч йўналиш доирасида ўрганилаётган асосий усулларни эгаллашларига ва ўз билимларини турли вазиятларда ишлата олиш қобилиятига қаратилади. Баҳолашда ўқувчиларни ўқув фанларини тўлиқ мазмун моҳиятини ўзлаштиришига алоҳида эътибор қаратилмайди. Тадқиқотда ҳаётда керак бўладиган билим, кўникма ва малакаларнинг ўзлаштирилишига ҳамда ўқувчиларни фанларнинг ўзаро боғлиқлигидан хабардорлигини баҳолашга эътибор қаратилади (олдига қўйилган масалани ечишда турли фанларни ўрганиш жараёнида олинган билимларидан ёки бошқа ахборот манбаларидан олинган билимларидан фойдаланишларига эътибор берилади). PISA дастурида ўқувчиларнинг математик саводхонлиги 54 та топшириқ (84 та савол), ўқиш саводхонлиги 8 та топшириқ (28 та савол), табиий фанлардан билими 13 та топшириқ (35 та савол), шу йўналишлар бўйича ўқувчиларнинг компетентлилиги, муаммоларни еча олиш кўникмалари 10 та топшириқ (19 та савол) ёрдамида аниқланади. Саволларнинг 50 фоизи жавоби танланадиган (тест) бўлса, 12 фоиз саволларнинг жавоблари ўқувчи томонидан аниқ сўз ёки рақамлар воситасида ифодаланиши, саволларнинг қолган қисмига ўқувчи эркин жавоб ёзиши керак бўлади. Баъзи бир топшириқларайнан бир ҳаётий вазиятларга доир, турли мураккабликка эга бир неча саволдан иборат бўлади. Тестлар бир неча вариантда тузилади. Бунда бир гуруҳдаги топшириқлар бир неча вариантга киритилиши мумкин. Ўқувчилар ҳақидаги маълумотларанкета сўровномаси ёрдамида тўпланади. (анкетани тўлдиришга 40 дақиқа ажратилади). Мактаб маъмурияти ҳам қисқача анкета тўлдиради, мактаб ходимларининг сони, ўқитувчилар мустақиллиги, мактаб ресурслари, тажрибалари ҳақида маълумотлар тўплаш амалга оширилади. Олинган маълумотлардан олдиндан белгиланган омилларнинг аълим натижадорлигига таъсирини аниқлаш мақсадида фойдаланилади. Дастлабки қадамларда (1999 йили) PISA тадқиқотининг муаллифлари 15 ёшли ўқувчиларнинг замонавий жамиятга мослашишга тайёрлигини аниқлаш масаласини қўйганлар. Бу ҳолат PISA тадқиқотининг йўналишларидан бири сифатида – 15 ёшли ўқувчиларнинг кундалик ҳаётдаги муаммоларни ҳал қилиш учун математика фанидан фойдаланиш даражасини тайёргарлигини баҳолаш йўналишини белгилади. Тадқиқот 3 йиллик даврлардан иборат бўлиб, бунда ҳар 9 йилда бошқа йўналишларга нисбатан математика йўналишига каттароқ эътибор қаратилади. 2021 йилдаги асосий йўналиш - математик саводхонлиги қилиб олинади. Тадқиқот натижалари ҳар уч йилда турли мамлакатлар таълим тизимини белгиловчи кўрсаткичлар билан бирга эълон қилиниб борилади. Бу ахборот иштирокчи мамлакатларга ўз ютуқларини бошқа мамлакатларнинг ютуқлари билан қиёслаш ва бу орқали халқ таълими тизими бўйича сиёсатни аниқлашда фойдаланиш имконини беради.
PISA – ўқувчилар учун таълим сифатини ностандарт қиёсий ўрганиш, чунки PISA кўп вазифалари улар учун одатий эмас. Тадқиқот ўрганилган таркибни шунчаки янги вазиятларда қўллаш, инсон фаолияти, алоқа ва ижтимоий муносабатларнинг турли соҳаларида кенг кўламли вазифаларни ҳал қилиш қобилияти сифатида текширилмайди. Танишув учун табиий фанлардан топшириқлар, шунингдек муаммоларни биргаликда эчиш маҳоратини синовдан ўтказадиган мисоллар таклиф этилади.
Download 18,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish