TIMSS тадқиқоти ҳақида маълумот
Мактаб математика ва табиий фанлар таълим сифатининг Халқаро мониторинги (инглизча – TIMSS – Trends in Mathematics and Science Study) - бу дастур билим ютуқларини баҳолаш халқаро уюшмаси томонидан ташкилланган (IEA). Ушбу тадқиқот бошланғич таълимнинг 4-синф ўқувчилари ва 8-синф ўқувчиларини турли давлатларда математика ва табиий фанлар билимларининг даражаси ва сифатини солиштиришга ҳамда миллий таълим тизимидаги фарқларни аниқлашга кўмаклашади.
Ушбу татқиқот 4 йилда бир марта ўтказилади. Шу кунга қадар 6 марта ўтказилди. 1995, 1999, 2003, 2007, 2011 ва 2015 йилларда.
1995 йилдан 3 маротаба (охиргиси 2015 йилда) мактаб битирувчиларининг (Россияда 11-синф, АҚШда 12-синф) ютуқларини аниқлашни ўз ичига олган холда кенгайтирилган тадқиқот ишлари (Advanced TIMSS) олиб борилди.
TIMSS халқаро тадқиқотининг асосий вазифаси мактабнинг математика ва табиий фанлар таълими сифатига солиштирма баҳо бериш. Ҳар 4 йил давомида 4- ва 8-синф ўқувчиларининг таълим ютуқларига баҳо бериб борилади ва шу билан бирга, нафақат уларининг билим ва кўникмаси, балки уларнинг ушбу фанларга бўлган муносабати, қизиқиши, хамда таълимга бўлган мотивациясини солиширишга имкон беради. Тадқиқотнинг асосий режаси: 4 йил давомида 4-синф ўқувчиси 8-синфга етгунга қадар унинг математика ва табий фанлар билимининг натижалари кузатиб борилади. Шу йўсинда мактабнинг бошланғич ва юқори синф ўқувчиларининг билим ютуқларининг мониторинги амалга оширилади.
Тақдқиқот ўтказувчи давлатларда мактабда математика ва табиий фанлар таълимнинг мазмун моҳияти ва ўқув жараёни, таълим муассасаси, ўқитувчилар, ўқувчилар, уларнинг оилалари билан боғлиқ омиллар қўшимча ўрганилади. Халқаро тестга қўшимча бўлиб тадқиқотда иштирок этувчи мактаб маъмурияти, ўқувчилар ва ўқитувчилар сўровномадан ўтказилади. Олинган маълумотлар тест натижаларига яъни ўқувчиларнинг билимига таъсир этувчи омилларни аниқлашга, тадқиқотда иштирок этувчи давлатларнинг математика ва табиий фанларнинг ҳолатини кўрсатиб беришга ёрдам беради.
Ушбу тадқиқотни олиб боришда ва мажмуа ишланмасида дунёнинг кўплаб илмий тадқиқот марказлари ва профессионал ташкилотлар иштирок этади. Таълим соҳасидаги тест хизматлари: (ETS- Educational Testing Service США), Канаданинг статистик маркази (Statistics Canada), таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциациясининг Секретариати (IEA, Нидерланд(голландлар)лар), таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциациясининг маълумотлар маркази (DPC IEA – Data Processing Center IEA, Германия) ва ҳоказо. Турли давлат мутахассисларининг координациясини кучайтириш учун дунёнинг етук мутахассисларидан иборат бўлган маслаҳат қўмиталари ташкил этилди. Ҳозирги тадқиқот координацияси Бoстон коллежида халқаро координация маркази томонидан амалга оширилган. (ISC – International Study Center, Boston College США)
Россияда ушбу тадқиқот (таълим сифатини баҳолаш маркази) Россия таълим академиясининг фан, таълим моҳияти ва услуби институти хамда фан ва таълим вазирлиги ва регионларнинг таълим бошқарув органлари томонидан амалга оширилади.
Тадқиқотнинг таснифи
TIMSS тадқиқотини ишланмасига асос қилиб махсус хужжат олинган “TIMSS Assessment Frameworks and Specifications”, унда ушбу йўналишларга умумий ёндашган холда математика ва табиий фанларга тест ва тест топшириқларига тушунча берилган, шунингдек ўқувчи топшириқни бажараётганда ўрганиш фаолиятининг барча турлари намойиш этилади, сўровнома давомида олинаётган маълумотлар ўқувчига, ўқитувчига ва таълим муассасига берилган тарифларнинг санаб ўтилган турлари ва топшириқлари кўрсатилади.
Халқаро TIMSS тадқиқоти ўз ичига қуйидагиларни олади:
-Тест ютуқлари
-Сўровномалар
-Услубий таъминланганлиги
-Дастур таъминоти
-Халқаро тестлар қуйидаги омиллар орқали ишлаб чиқилади:
-Текширилаётган ишлар ва таълим турларининг мослиги
-Лойихада иштирок этган давлатларнинг халқаро тестларига мослиги
-Тестларнинг бир-бирига боғлиқлигининг таъминоти.
-Текширилаётган ишларнинг йўналишлар бўйича моҳияти
-Тестларнинг ўқувчи ёшига мослиги
-Оммавий тадқиқотнинг қўйилган талабларга мослиги.
Йўналишлар бўйича ҳар бир вариантга баҳолаш учун математика ва табиий фанлардан саволлар киритилган. Турли типдаги топшириқлар қўлланилади (қисқа, тўлиқ ва мукаммал жавобларни, амалий топшириқларнинг жавобларини танлаган ҳолда).
4- ва 8-синф ўқувчиларини математика ва табиий фанлардан баҳолашда тест топшириқларнинг назариясидан фойдаланилади (инглизча, русча). Ушбу назария чекланган миқдорда 60-70 тадан топшириқларни ўз ичига олиб, ҳар бир давлатдан иштирок этган ўқувчининг, ўқитувчининг ва таълим муассасасининг кўрсаткичларини (сўровномага асосан) аниқлаб беради.
Математика ва табиий фанлар натижалари 4- ва 8-синфларда алоҳида ўрганилади ва таҳлил қилинади. Статистик ўрганишлар натижасида ҳар бир ўқувчини 1000 баллик шкала бўйича баҳолаб, математика ва табиий фанларга алоҳида баллар берилади.
1995 йилда халқаро шкалалар 4- ва 8-синфларда ўрнатилган. Бунда тадқиқотда иштирок этган давлатларнинг ўртача бали 500 балл деб ҳисобга олинган. Кейинги тадқиқот натижалари 1995 йилги шкала бўйича ўрнатилмоқда, бу натижаларни солиштиришга ва уларнинг ўзгариш тенденцияларини аниқлашга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |