Халқ таълими олдида турган асосий вазифалардан бири ёшларни ақлий, ахлоқий жиҳатдан баркамол шахс қилиб шакллантиришдир


Синф жамоасининг ўқув қизиқишларини ўрганиш



Download 0,57 Mb.
bet10/17
Sana08.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#536066
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Алимардон

2.2. Синф жамоасининг ўқув қизиқишларини ўрганиш
Ўқувчилар жамоасида ўқув предметларига бўлган қизиқишларнинг тақсимланишини ўрганиш ва ушбу қизиқишларнинг асосан қайси омиллар таъсирида юзага келиши, дарсдан ташқари фаолиятларда намоён бўлишини аниқлаш маысадида щтказилган методика ўқувчиларнинг билим олишга бщлган эҳтиёжини ривожланишида рол щйновчи омилларни ажратиш имкониятини беради27. Методикани ўтказишнинг қулайлиги шундаки, бунда синф ўқувчиларига саволнома матни, жавоб варақаси каби тарқатма материалларни тайёрлаш, тарқатиш талаб этилмайди. Болалар ўз жавобларини оддий қоғозда ҳам белгилашлари мумкин. Лекин ушбу методикани ўтказишдан аввал синф доскасини тайёрлаш, яъни ўқувчиларга қулай бўлиши учун баъзи бир жавоб вариантларни ёзиб қўйиш фойдадан холи бўлмайди.
Тадқиқотни ўтказишда, дастлаб, ўқувчиларнинг бир варақдан қоғоз олишлари ва қоғоз юқорисига исм – фамилияларини ёзишлари, кейин эса навбати билан қуйидаги учта савол топшириқларига кўрсатилган тартибда жавоб беришлари сўралди:
I. Жорий йили синфингизда қуйидаги ўқув предметлари ўтилмоқда (доскани кўрсатилади):
1. Математика 5.Кимё 9. Она тили 13. Жисмоний тарбия
2. Информатика 6. Биология 10. Рус тили
3. География 7. Тарих 11. Инглиз тили
4. Физика 8. Адабиёт 12. Иқтисод
Ўқувчи варақага булар орасидан ўзи энг кўп қизиққан битта предметни танлаб ёзиб қўйди.
II. Шу предметга қизиқишингизга нима (ёки ким) сабаб бўлди? (Жавоблар доскадан ўқиб берилди):

  1. Қизиқарли дарслар;

  2. Тўгарак машғулотлари бор;

  3. Кинофилмлар ва телекўрсатувлар бўлган;

  4. Ота-онам ёқтиради;

  5. Ўртоқларим ёқтиради;

  6. Билмайман;

Ўқувчи жавоб варақасига кўрсатилган жавоблардан истаган биттасини танлаб, ёзиб қўйди.
III. Сизни шу предмет соҳасининг асосан қайси жиҳати ўзига жалб этди. (Жавоблар яна доскадан кўрсатилди).

  1. Адабиёт ўқиш, яъни шу соҳага доир адабиётлар билан танишиш, китоблар, журналлар мутолаа қилиш ҳоказо.

  2. Амалий фаолият, яъни шу соҳага доир амалий ишлар билан машғул бўлиш (масалан, ўсимлик ва ҳайвонларни парвариш қилиш, ускуна ва механизмларни таъмирлаш ва ҳоказо).

  3. Ижодий машғулот, яъни шу предмет соҳасида ижодий ишлар қилиш (масалан, иншо ёзиш, масалалар ечиш, бирон нарса ясаш, ихтиролар қилиш ва б.).

Ўқувчи келтирилган жавоблардан энг ёққанини танлади ва жавоб варақасига қисқа тарзда белгилади. Ўқувчилардан олинган маълумотлар қуйидаги учта жадвалда акс эттирилади.
Тадқиқот натижасида ўқувчиларнинг предмет соҳасига бўлган қизиқишларига доир қайдларини алоҳида-алоҳида санаб чиқилди ва бу рақамлар жадвалда келтирилди. Худди шундай иккинчи ва учунчи саволга берилган жавоблар сони ҳам санаб чиқилди ва тегишли жадвалларда акс эттирилди. Санаш орқали топилган ҳар бир кўрсаткичнинг синфдаги ўқувчилар сонига нисбатан фоизлардаги қиймати ҳам кўрсатилиб, мавжуд аҳвол ҳақида аниқроқ тассавур ҳосил қилинди.
Сўнги жадвалдаги маълумотлар, бизнинг назаримизда, синф жамоасининг назарий, амалий ва ижодий тафаккур имкониятлари ҳақида қимматли маълумот беради. Жадвалдаги маълумотлар ва ўқувчилар қизиқиш ва интилишларининг қанчалик асосли, онгли ва мустақил равишда танланганликларидан хабар беради.
Умуман олганда, ушбу методикани синф соати (тарбиявий соат) олдидан ўтказиш ва олинган натижаларни синф жамоаси билан биргаликда муҳокама этиш ўқувчиларнитнг касбий ўзлигини англаш қобилиятини оширишда жуда катта ижобий самара беради.
3-жадвал
Синф жамоасининг ўқув предметларига бўлган қизиқишларининг тақсимланиши




Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish