I. 2017-2018 ўқув йилида амалга ошириладиган асосий вазифалар.
-2017-2018 ўқув йили давомида мактабда методбирлашмаларда методик ишлар ҳолатини ўрганиш, ўқув-тарбия ишлари самарадорлигини оширишда методик хизматга оид йўналишларни белгилаш, методик хизматга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, таҳлил қилиш ва методик ёрдам бериш;
- мактабда методик ишларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144-сонли буйруғи ҳамда 2016 йил 31 мартдаги 3-мҳ-сон буйруғи талаблари асосида ташкил этиш;
-таълим жараёнига замонавий педагогик технологиялар ва АКТни жалб этиш ишларини жонлантириш;
-Халқ таълими вазирлиги томонидан етказилган инновациялар (“Дарс-муқаддас”, “Ўрган-ўргат”, “Соғлом муҳит-соғлом жамоа”, “Пухта ишланган режа-самарали натижа”, “Мураккаб фан ўрганаман”, “Узлуксиз ва узвий”, “Яхши муаллим - сифатли таълим” тавсиялар мажмуини таълим жараёнига татбиқ этиш;
- мактабда методбирлашма раҳбарлари билан биргаликда малака оширишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва шу асосида малака оширишларини ташкил этиш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёни даврийлигини таъминлаш;
- мактабда ДТС талабларининг бажарилиши ва таълим сифатини оширишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш, уни методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва ДТС мониторинги гуруҳи кенгашида муҳокама қилиш;
- мактаб ўқитувчиларининг илғор педагогик иш тажрибаларини ўрганиш ҳамда оммалаштириш, туман, вилоят бўйича оммалаштиришга тавсия этиш;
-“Устоз-шогирд мактаблари” фаолиятини мувофиқлаштириш, самарадорлигини ошириш;
- таълим-тарбияга оид тажриба-тадқиқот ишларининг боришини назорат қилиш, тажриба-тадқиқот майдончаларини ташкил этиш ва уларга методик ёрдам кўрсатиш;
- Республика таълим маркази, вилоят таълим марказлари ҳамда туман халқ таьлими муассасалари фаолиятини методик таьминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан тавсия этилган таълимнинг янги шакл ва технологияларига оид тавсия, йўриқномаларни ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг якуний аттестацияси учун тайёрланган материалларни педагог ходимларга етказиш;
- мактабда турли йўналишдаги фан тўгараклари фаолиятини ва мактабдан ташқари ишларни ўрганиш ҳамда уларга тегишли методик ёрдам кўрсатиш;
-таълим самарадорлигини ошириш, таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга қаратилган методик йўриқномалар, тавсиялар ва ишланмалар яратиш ҳамда таьлим муассасаларига етказиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарори ижроси таьминлаш;
- “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” ва бошқа танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда иштирок этиш;
- 2017-2018 ўқув йилида амалга ошириладиган методик тадбирларни “Соғлом она ва бола йили ” дастурида белгиланган чора-тадбирларга мувофиқлаштириш;
-матбуот орқали илғор тажрибаларни, таълим соҳасидаги янгиликларни тарғибот қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |