Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИ МУМТОЗ



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИ МУМТОЗ 
АДАБИЁТНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ
 
Ғ.Эшманов –
Тошкент шаҳар ХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси, ф.ф.н. 
Мактабда мумтоз адабиётимизни ўрганиш анча мураккаб ва масъулиятли жараён. 
Уни муваффақиятли адо этмоқ учун мумтоз адабиётни ўрганишнинг мақсад ва 
вазифалари, усуллари ва шаклларини пухта билиш талаб қилинади.
Мактабда мумтоз адабиётни ўрганиш икки босқичдан ташкил топади: 
5-6-синфларда ўқувчилар мумтоз адабиётимизнинг ёрқин намуналари билан 
таништирилиб, мумтоз бадиий меросимиз ҳақида дастлабки билим ва малакалар ҳосил 
қилинса, 7-9-синфларда мумтоз шеърият ва наср тарихи, етук ижодкорлар мероси изчил ва 
чуқур ўрганилади, адабий тараққиёт босқичлари, улардан ҳар бирининг хусусиятлари, 
ижодкорлар меросининг ғоявий ва бадиий нафосати, бадиий тасвир усуллари, шеър илми 
анча теран ўзлаштиради.
Мумтоз адабиётни ўқитиш билан боғлиқ қийинчилик ва мураккабликлар 
қуйидагиларда намоён бўлади: 
1. Вазн билан боғлиқ мураккабликлар. 
2. Қофия билан боғлиқ мураккабликлар. 
3. Тил хусусиятлари юзага келтирадиган тўсиқлар. 
4. Образларнинг кўпроқ рамзий ва мажозий характерда эканлиги. 
5. Тасаввуфий (рамзий) маънони илғаш мушкуллиги. 
5-6-синфларда мумтоз адабиёт намуналарини ўргатиш. 
5-6-сифларда адабиётнинг 
сўз санъати эканлиги ҳақида дастлабки маълумотлар ўзлаштирилгач, мумтоз адабиётимиз 
намуналарини ўрганишга киришилади. Бунда дастурда назарда тутилган ижодкорлар 
ҳаёти ва фаолияти, адабий мероси билан ўқувчиларни таништириш назарда тутилади. 
Ижодкор ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот беришга бағишланган суҳбат давомида 
ўрганилиши назарда тутилган асарлар матнини ўзлаштириш ва уларни бадиий таҳлил
қилишда қўл келадиган воқеа-ҳодисаларга диққат қилиши, дарсликдаги маълумотни 
тўлдириши лозим. Масалан, 5-синфда Бобурнинг ҳаёти ва фаолияти билан алоқадор қатор 
рубоийларни таҳлил этиш мўлжалланган. ўқитувчи шоир ҳаёти ҳақида сўзлар экан, шу 
асарларнинг майдонга келишига сабаб бўлган воқеалар: Бобурнинг темурийлар 
салтанатини сақлаб қолиш учун Шайбонийхон қўшинларига қарши олиб борган 
муваффақиятсиз курашлари, мағлуб бўлган ҳукмдор сифатида қўшни Афғонистон ва 
Ҳиндистонга йўл олиши, ўз хатоларидан афсусланиб, бир умр она Ватан ишқи билан 
яшаганлиги ҳақидаги лавҳаларга қаратса, улар шоир рубоийлари матнини осонлик билан 
ўзлаштирадилар.
Мазкур асарга қизиқишни кучайтирадиган яна бир восита уни ифодали ўқишдир. 
Шеърий асарнинг синфда таъсирчан қилиб бадиий ўқилиши ўқувчиларни ҳеч қачон 
лоқайд қолдирмаслиги, уларнинг руҳиятига кириб бориб, ижобий таассурот ҳосил 
қилиши

бу эса асарга қизиқиш кучайтириши кўплаб тажрибалар билан далилланган.
Албатта, мумтоз шеърият намуналарини ифодали ўқишнинг ўзига хос 
мураккабликлари мавжуд. Бу асарларнинг аксарияти аруз ўлчовлари асосида 


146 
яратилганлиги туфайли мазкур ўлчов хусусиятларидан хабардор ўқитувчиларгина уларни 
ифодали ўқиб бера оладилар.
Асар матнини ўзлаштириш мумтоз адабиёт намуналарини ўрганишнинг энг муҳим 
жиҳатларидан биридир. Таҳлил қилинаётган шеърий ёки насрий асар мазмунини пухта 
ўзлаштирмай туриб, унинг таҳлилига киришиш - фойдасиз машғулот. Ўқувчи аcар 
мазмунини атрофлича англаб етгандагина унинг бадиий таҳлилини ўзлаштира олади. Асар 
матни устида ишлаш давомида ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида:
- асардаги барча қийин сўзлар мазмунини англаб олишлари;

шеърий асарнинг ҳар бир байти, ҳар қайси мисрасида ифодаланган мазмунни 
тушуниб етишлари; 
- асарда қўлланган ҳар бир тасвирий ифода воситалари, шеърий санъатларни 
аниқлашлари;
 
- ижодкор тасвирлаган лирик кечинмалар ёки эпик тимсолларнинг етакчи 
хусусиятлари билан атрофлича танишишлари;
- асарнинг вазни ва қофия тузилиши ҳақидамаълумотга эга бўлишлари зарур.
5-6-синфларда мумтоз адабиёт намуналари матнини ўзлаштиришда шеърий асар 
бўлса, байтма-байт, насрий асар бўлса, жумлама-жумла шарҳлаш усули яхши натижа 
беради. Бу жараён ўқитувчи бошчилигидаги суҳбат тарзида уюштирилгани маъқул. 
Ўқитувчи саволлари:
- асардаги тушунилиши қийин бўлган сўз ёки иборалар мазмуни;
- мисра ёки байт мазмуни,
- тасвир воситалари тури ҳамда асардаги вазифаси;
- бутун асар мазмуни ҳақида бўлиши мумкин.
Ўқитувчи ўз ҳикоясини фақат дарсликлардаги маълумотлар билангина чекламай, 
бошқа асарлардан олинган янги тафсилотлар, муҳим фактлар билан тўлдириб борса, айни 
муддао бўлади. Шунингдек, ҳикоя давомида ижодкор асарларидан танланган аҳамиятли 
парчаларни ўқиб бериш ҳам дарс самарадорлигини оширади. Бу жараёнда 
кўргазмалиликдан кенг фойдаланиш, хусусан, расмлар, хариталар, ёзувчи асарлари 
нашрлари, альбомлар, магнит ленталаридаги ёзувлар, видеофильмлар ва бошқалардан 
фойдаланиш, эшиттириш ҳам ҳикоя таъсирчанлигини кучайтиради.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish