Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


-11 синфларда мумтоз асарларни таҳлил қилиш



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

7-11 синфларда мумтоз асарларни таҳлил қилиш. 
Юқори синфларда бадиий 
асарлар матнини ўзлаштириш учун ўқитувчи мумтоз лирикага хос, хусусан, муболағали 
тасвир, мажозий ва истиоравий ифодалар, киноя ва яширин маъно англатувчи иборалар 
тўғрисида тушунча бериб борсагина,ўқувчилар матн моҳиятини ўзлаштира оладилар. 
Масалан, Атоийнинг:
Жамолинг васфини қилдим чаманда,
Қизарди гул уёттин анжуманда 
ёки Навоийнинг:
Кўзларингдин печи сув келгай деб ўлтурманг мани,
Ким бори қон эрди келган, бу кеча сув келмади
каби байтларида тасвир мазмунини англаш учун ўқувчилар ҳар икки шоирнинг 
лирик кечинмалар ифодасида муболаға, ҳусни таълил, ташхис каби усуллардан 
фойдаланганини билишлари лозим бўлади.
Мазкур лирик асарларнинг ҳар қайсиси кўплаб шеърий санъатлар билан безатилган. 
Бинобарин, ана шу тасвир воситалари мазмунини англаб етмай туриб шеър моҳиятини 


147 
тушуниб олиши мушкул. Шунинг учун ўқитувчи матн устида ишлаш жараёнида ҳар бир 
санъат талқини билан таништириб боради. Бундай санъатларни аниқлаш малакасини 
эгаллагач, ўқувчилар уларни мустақил равишда аниқлай бошлайдилар.
Лирик тимсолларга баҳо бериш ўқитувчининг «Асарда қандай лирик тимсоллар 
тасвирланган?», «Лирик қаҳрамон қандай фазилатлар эгаси сифатида кўзга ташланади?»
каби саволларига ўқувчилар жавоби жараёнида амалга оширилади. Масалан, 8-синф 
ўқувчилари Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»сидаги лирик қаҳрамонда мусаффо ва 
самимий севги, вафо ва садоқат соҳибига хос гўзал фазилатлар мужассамлаштирилгани, 
Нодиранинг «Фироқнома» асарида эса севикли ёридан айрилиб фиғон чекаётган аёлга хос 
садоқат акс эттирилганини мустақил аниқлай оладилар. Шунингдек, 9-синф ўқувчилари 
Огаҳийнинг «Наврўз» , Фурқатнинг «Фасли навбаҳор» каби асарларидаги лирик 
қаҳрамонлар ҳаётни, табиатни, бинобарин гўзалликни севувчи инсонлар эканлигини 
қийналмай белгилай оладилар.
Лиро-эпик асарлардаги тимсоллар таҳлили ҳамиша ўқувчиларга завқ бағишлайди. 
Зеро, бу хил асарларда тасвирланган қизиқарли воқеалар, ҳаяжонли бадиий лавҳалар асар 
қаҳрамонлари қиёфасини очишда қўл келади. Масалан, 7-синфда Алишер Навоийнинг 
«Меҳр ва Суҳайл» ҳикояси ўрганилар экан, ўқувчилар устоз раҳбарлигида аввало асар 
қаҳрамонларини аниқлаб, улардан ҳар бирига хос фазилатлар ёки иллатларни 
белгилайдилар. ўқувчилар Меҳр тимсолига хосжисмоний ва маънавий гўзаллик, садоқат 
ва жасурлик, Суҳайлга хос мардлик, қаҳрамонлик, вафодорлик, Нодир ва Нўмонларга хос 
меҳрибонлик билан бир вақтда, Жобирга хос маккорлик, зўравонлик

золимлик

номардлик кабииллатларни аниқлашда фаол иштирок этадилар.
Асар қаҳрамонларига баҳо бериш жараёнида ўқувчиларнинг эркин фикрлашларига 
кенг имконият яратиш, баҳс-мунозара усулидан фойдаланиш, тест саволларини қўллаш 
дарсга қизиқишни кучайтириб, мустақил фикрлаш малакаларининг мустаҳкамланишига 
ёрдам беради.
Навбатдаги вазифа асарни бадиият нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, ижодкорнинг 
бадиий салоҳияти: асар композицияси, тимсолларнинг тўлақонлиги, нафосати, оҳанг 
латофатини яратишдаги маҳоратини ўрганишдан иборатдир.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish