Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ИҚТИСОДИЙ



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ИҚТИСОДИЙ 
КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ САМАРАЛИ 
МЕХАНИЗМЛАРИ 
 
Ш.И.Низамова –
А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ
катта ўқитувчиси 
 
Аннотация: Ушбу мақолада умумий ўрта таълим мактаб директорларининг 
иқтисодий компетентликни такомиллаштириш тамойиллари, мактаб директорларининг 
иқтисодий 
компетентлигини 
такомиллаштиришда 
унинг 
фаолиятини
ривожлантиришга ёрдам берувчи таълим технологиялари, мактаб директорининг 
иқтисодий компетентлиги ёритилган. 
Халқ таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида Таълим 
муассасанинг молия-иқтисод фаолиятини бошқариш мамлакат миқёсида энг муҳим 
йўналишлардан бири саналиб, таълим сифатининг зарурий даражасини таъминлашга 
хизмат қилади. Таълим муассасанинг молия-хўжалик фаолиятига оид халқ таълими 
тизимининг ҳуқуқий асослари яратилди халқ таълими муассасалари томонидан 
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни талаблари ҳамда меҳнат ва 
таълим хизматлапи бозорида рақобатбардошликни таъминлаш, умумий ўрта таълимнинг 
белгиланган давлат молия-хўжалик меъёрларига риоя этиш ва талабларини амалга 
оширилишини тартибга солиш механизмлари ишлаб чиқилди. Бундан кўринадики, 
умумий ўрта таълим мактаб директорларининг иқтисодий компетентлигининг
такомиллаштирилиши ташкилий-педагогик шарт-шароитларни таҳлил қилишни тақозо 
этади. 
Мактаб директорнинг иқтисодий компетентлигини такомиллаштириш қуйидиги
тамойилларга асосланади: 
-мафкуравий; 
-маълумот-ахборотлар орқали; 
-шакллантирилган иқтисодий дунёқарашни ривожлантириш, ахборотларнинг 
инновацион фаолиятга йўналтирилганлиги билан. 
Мактаб директорларининг иқтисодий компетентлигини такомиллаштиришда мактаб 
директори фаолиятини ривожлантиришга ёрдам берувчи таълим технологияларига 
қуйидагиларни киритиш мумкин. Иқтисодий билим, кўникма, малака, иқтисодий онг, 


70 
иқтисодий фикрлашни шакллантиришга «Иқтисодчи технологияси» ва «Иқтисодчи 
раҳбар технологияси» қўллаш орқали эришилади. «Иқтисодчи технологияси» интерфаол 
технология бўлиб, тингловчиларда фикрий боғлиқлик, хотиранинг ривожланишига 
имконият яратади, қандайдир муаммони ҳал қилишда ўз фикрини очиқ ва эркин 
ифодалаш маҳоратини шакллантиради. Иқтисодий ибораларни педагогик терминлар 
билан тўлдиришга ёрдам беради. «Иқтисодчи раҳбар технологияси»да тингловчиларни 
ижодий, мустақил, образли фикрлашга ўргатади. Иқтисодий масалаларни ҳал қилишда иш 
режасини тузиш, танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради. 
Масалан: «Ўзини-ўзи бошқариш», «Раҳбарнинг ташкилий қобилиятлари» амалий 
топшириқлар ўтказилади ва уларнинг якунида ҳар бир гуруҳ олган билимлари ва 
маълумотлари юзасидан «Раҳбарнинг иқтисодий қиёфаси»ни яратишлари керак бўлади. 
Улар яратаётган образнинг касбий сифатларини, меҳнат фаолиятининг мазмунини, 
яратмоқчи бўлган иш шароитларини, шахснинг ўзига хос хусусиятларини ифодалайдилар. 
Бу усул тингловчиларни ижодий, мустақил, образли фикрлашга ўргатади. Масалан, 
машғулот жараёнида билимларни тартиб тизимга солиш уларни мустаҳкам эгаллашга 
ёрдам беради. Ахборотларни тизимга солиш жараёнида тартибсиз ахборотлар берилади. 
Мактаб директорлари фаолиятида учрайдиган иқтисодий масалаларга доир саволлар 
тузилиб тарқатилади. Бунинг натижасида тингловчиларда ҳозиржавоблик, ўзлари учун 
зарур ахборотларни ажратиб олиш кўникмалари шакллантирилади. Бунда машғулотнинг 
ўқитишнинг қуйидаги методларидан фойдаланамиз: анъанавий ва ноанъанавий, ролли 
ўйинлардан, мақсадга йўналтирилган ўйинлар. Тақдимот, электрон китоблар, онлайн 
тестлардан, электрон мажмуалар билимларни ривожлантирувчи восита бўлиб хизмат 
қилади.
 
«Лойиҳа технологияси» ва «Танқидий фикрлашни ривожлантирувчи» технология 
ёрдамида мактаб директорида иқтисодий дунёқараш шакллантирилади. Бу жараёнда 
машғулот аудитория ва аудиториядан ташқарида ташкил қилинади. Жараён амалий 
машғулот, мустақил гуруҳли мунозара, амалий масалаларни ечиш вазифалар, экскурсия, 
мустақил ва тадқиқотчилик, қисман-изланиш дарслари тарзида ўтади. Тақдимотлар ва 
мультмедиа воситалари, тест, Интернет ресурслари онлайн конференция восита 
вазифасини бажаради. Брейнсторминг методидан фойдаланиш орқали иқтисодий ҳулқ 
шакллатирилади, жараён аудиторияда амалга оширилади. Иқтисодий муаммоларга ечишга 
йўналтирилган кейслар ёрдамида амалий масалалар билан боғлиқ муаммоли вазиятлар 
ечимлари олингади. Юқоридаги технологиялар асосида мактаб директорларида мактаб 
директорининг иқтисодий компетентлиги такомиллаштирилади. Иқтисодий компетентлик 
таҳлил қилиш ва синтез қилиш қобилияти, иқтисодий билимларни амалиётда қўллай 
олиш, янги иқтисодий вазиятларга мослашиш, ижодий иқтисодий хулқ-атворни 
рағбатлантириш қобилиятига эга бўлишдир. Мактаб директорининг иқтисодий 
компетентлигини ўз навбатида бир қанча компонентлар: методологик компонент, методик 
компонент, психологик компонент, конгнитив компонент, ахборот информацион 
компонент, хамкорлик компонентидан иборатдир. Бу компонентларнинг барчаси умумий 
педагогик компонентларни ташкил этади. Жараёндаги яхлит механизм умумий ўрта 
таълим мактаб директорининг иқтисодий компетентлиги такомиллаштирилади. 
Иқтисодий компетентликни шакллантириш жараёнида қўлланилган технологиялар мактаб 
директорларида иқтисодий саводхонлик кўникмаларини шакллантиради. Амалий 
технологик ёндашувлар педагогик бошқарувда фаолиятда раҳбар компетентлигини 


71 
самарали бошқарувни ташкил этишга ёрдам беради. Амалий-технология ёндашувлар 
бошқарув жараёнида ташкил этишда уч босқични ўз ичига олади: ташкилий-лойиҳа, 
ташкилий-натижалар ва фаолият натижаларини таҳлил қилишдан иборат. Муваффақиятни 
таъминловчи педагогик шарт-шароитлар иқтисодий компетентликни шакллантириш 
жараёнини амалга оширишда директор халқ таълими муассасаларининг моддий-техника 
базасини мустаҳкамлаш ва бюджетдан маблағ билан таъминлашнинг самарадорлигини 
ошириш, ҳомийлар топиш, директор фонди жамғармасини тўғри тақсимлаш, 
ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятини рағбатлантириш, давлат-хусусий шерикликни 
ривожлантириш ҳисобига давлат таълим тизимида рақобат муҳитини кенгайтириш, 
умумтаълим тизимида иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши, илғор халқаро тажриба 
ва жамиятнинг замонавий талабларига мувофиқ сифатли таълим олиш имкониятларини 
яратиш,инсон капиталини меҳнат бозорида ва умуман мамлакатда ўқувчининг 
рақобатбардошлик даражасини белгиловчи асосий омил сифатида ривожлантириш, 
узлуксиз таълим сифатини мустақил баҳолаш тизимини шакллантиришга кўмаклашиш ва 
қўшимча педагогик таълим хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, умумтаълим 
муассасаларида пуллик хизматларни кўрсатиш, шунингдек ҳомийлик ва хайрия 
маблағлари орқали бюджетдан ташқари жамғармаларни шакллантириш амалиётини 
жорий этиш, бюджетдан ташқари манбалардан, ҳомийлардан маблағлар тушиши ва 
тақсимланишини назорат қилиш мақсадида рақамли онлайн-платформаларни яратиш 
кўникмалари ҳосил қилинади. Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, мактаб директори 
таълим муассасасини самарали бошқарар экан, юқоридаги олинган билимларни амалда 
қўллай олиш лаёқатига эга бўлиши даркор. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish