Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


222 
VI-ШЎЪБА 
 
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА 
МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИДА ИЛМИЙ – ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ: 
МУАММО ВА ЕЧИМЛАР 
 
 
АХБОРОТ ЖАМИЯТИ ШАРОИТИДА МЕДИАТАЪЛИМНИНГ 
БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ 
 
Ш.И.Пахрутдинов- 
А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ профессори 
Б.Э.Қаршиев- 
А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ катта ўқитувчиси 
 
Аннотация: Мақолада ахборотлашган жамиятнинг долзарб муаммолари, ноҳолис 
ахборотларнинг тарқалиши, ахборотни салбий талқин қилиш ёки уни ўз манфаатига 
мослаб узатиш ҳолатларининг кузатилиши, бундай шароитда ахборот хуружларининг 
олдини олиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш – мамлакатни ички ва ташқи 
ҳавфлардан ҳимоялаш хар бир жамиятнинг устувор масалалари эканлиги хақида фикр 
юритилган. Мафкуравий тажовузларга қарши курашда медиатаълимни таълим 
тизимига жорий этишнинг ижобий хусусиятлари, унинг мукаммаллиги эса, ёшларнинг 
келажагини, давлатнинг барқарор тараққиётини таъминлаши ёритилган.
Калит сўзлар: Ахборотлашган жамият, хавфсизлик, барқарор тараққиёт, 
медиасаводхонлик, медиамаданият, медиаманипуляция, медиакомпетентлик. 
Бугунги кун жамияти хусусияти бўйича ахборотлашган жамият сифатида намоён 
бўлмоқда. Бугунги кунда ахборот энг тез ва энг кўп тарқаладиган манбага айланди. 
Ахборотнинг кўплиги ва тезкор тарқалиши жамиятда кишиларнинг яшаш суръатларини 
ҳам тезлаштирди. Бу эса ушбу жамиятнинг ўзига хос муаммоларини ҳам келтириб 
чиқармоқда.
Ахборотлашган жамиятнинг муаммоларидан бири – ахборот хавфсизлиги 
масаласидир. Чунки, бугун ахборот қудратли кучга айланиб улгурди ва у ядро 
полигонларидан ҳам хавфлироқ тус олиб бормоқда. Шу ўринда биринчи 
Президентимизнинг қуйидаги: «эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура 
майдонларида бораётган курашлар кўп нарсани ҳал қилади» 
49
деган
фикрлари ахборотни 
эгаллаш йўлидаги курашларга дахлдор десак янглишмаймиз. 
Жаҳонда ноҳолис ахборот тарқатиш, салбий талқин қилиш ёки уни ўз манфаатига 
мослаб узатиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Шунинг учун ҳам бугун ахборот 
хавфсизлигини таъминлаш хар бир давлат учун ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Ахборот 
хуружларининг олдини олиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш – мамлакатни ички ва 
ташқи ҳавфлардан ҳимоялаш демакдир.
Ахборот асрининг муҳим кўрсаткичларидан бири – давлат ва жамиятнинг барча 
бўғинлари учун ахборот алмашинуви биринчи ҳаётий заруратга айланишидир. Бу ишни 
49
Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир (Фидокор газетаси муҳбири саволларига 
жавоблар). –Т.: Ўзбекистон 2000 йил.


223 
қила олганлар замон билан ҳамнафас яшайди, эплай олмаганлар эса орқада қолиб 
кетаверади ва бундай қолоқлик кундан кунга ошиб бораверади. Демак, ривожланишни 
мақсад қилган давлат биринчи ўринда ўз коммуникация тизимлари фаолиятини, уларнинг 
ҳавфсизлигини таъминлаши зарур. Замонавий ахборот урушлари биз билган урушлардан 
қатор жиҳатлари билан ажралиб туради. Биринчидан, ахборот урушлари анча камхаражат: 
қўшин сақлаш, қурол-яроғ сотиб олишни талаб қилмайди. Иккинчидан, ахборот урушлари 
ҳеч қандай чегараларни тан олмайди. «Ахборот уруши рақиб устидан ахборий 
хукмронликка эришиш ва шунинг эвазига унга моддий, мафкуравий ёки бошқа хил зарар 
етказиш учун давлатнинг ҳарбий кучлари, хукумат ҳамда хусусий ташкилотлари 
томонидан амалга ошириладиган тадбирлар ва операциялар мажмуасига айтилади»
50

Бундан келиб чиқадики, ахборот таҳдиди универсал ҳарактерга эга бўлиб, унинг барча 
соҳаларга яъни, шахс дунёқарашига, жамият барқарорлигига, давлат тинчлигига, 
жамоатчилик фикрини чалғитишга ва охир оқибатда, ҳар бир мамлакатнинг маънавий, 
сиёсий, иқтисодий, маданий юксалишига ҳам жиддий салбий таъсир қилиши мумкин. 
Чунки ахборотнинг жамият, ташкилот, оила, шахс онгига кириб келиши унча ҳам кўзга 
ташланмайди. «Ижобий ва салбий ахборотни фарқлаш, яхши маълумотни ўзлаштириш ва 
зарарлисини рад этиш учун инсон онги кучли ривожланган, унинг ўзи эса мустаҳкам 
иродали ва мустақил фикрга эга бўлиши зарур. Ҳар бир мамлакат аҳолисининг асосий 
қисми эса бундай имкониятга эга эмас. Шу нуқтаи-назардан қараганда, сиёсий ҳокимиятда 
медиа таҳдидлар доимо реал ҳаётда устунликка, яъни ҳукмронликка интилган ҳолатда 
амал қилади»
51

Бугун барқарор тараққиётни таъминлашда манипуляция айнан медиа орқали таъсир 
этиши ҳаётимизнинг ҳар дақиқаси билан боғлиқ бўлиб бормоқда. Натижада сиёсий 
лексикага у «медиаманипуляция» атамасини олиб кирди. Медиаманипуляция – бу 
интернет ёки ОАВдан фойдаланувчиларга у ёки бу ғояларни тиқиштириб, таъсир 
кўрсатиш, уларни ўз йўлларидан чалғитиш, адаштиришга қаратилган медиа усуллар 
тизимидир. Бунда медиаманипулятор дезинформация, яъни, ёлғон маълумотлар 
киритилган 
медиаматнлардан 
фойдаланиши 
тушунилади. 
Демак, 
бугун 
медиаманипуляция жараёни интернет тармоқлари орқали амалга оширилар экан, айнан бу 
жараён дин ниқобидаги экстремизм ва терроризмга даъват қилувчи маълумотлар 
тарқатиш билан чекланиб қолмасдан, фуқароларга давлат томонидан олиб борилаётган 
ислоҳотларга тескари кайфиятни шакллантириш, давлат – ҳокимият – фуқаро ўртасидаги 
яхлит тизимни бузишга харакат қилади. Бундан мақсад, фуқароларда ишончсизлик, 
қўрқув, саросима, ваҳима каби туйғуларни уйғотувчи ресурсларни тарқатиб, одамларни 
саросимага солади. Шунингдек, одамларни диний, экстремистик, террористик майллар 
асосида рефлексив бошқариб, ўзларига керакли хулқ-атвор моделларини уларда 
шакллантиришга уринади.
Бугунги кунда терроризм балоси барча давлатларга ҳам хавф солмоқда. Экстремизм 
ва терроризм ғоялари таъсирига тушиб қолган халқаро меҳнат мигрантлари ҳам мавжуд. 
БМТнинг маълумотларига кўра, «ҳозирги кунда турли сабаблар билан дунё миқёсида 232 
миллиондан ортиқ мигрантлар ёки дунё аҳолисининг 3,2%и бошқа давлатларда яшашга 
мажбур. Бу кўрсаткич 1990 йилда 154 млн бўлса, 2000 йилда 175 млнни ташкил этган. 
50
Манойло А.В., Петренко А.И., Фролов Д.Б. Государственная информационная политика в условиях информоционно-
психологической войны. 2 нашр. –М.: Горячая линия – телеком 2006
51
Шестопал Е.Б. Восприятие образов власти: политико-психологический анализ // Ж. Политические исследования, 1995, - № 4


224 
Ҳозирги кунда ҳар 10 та ташқи мигрантнинг 6 таси ривожланган давлатлар ҳудудида 
қўним топмоқда. Халқаро миграция ташкилоти ҳисоботларига кўра, 2010 йилда халқаро 
мигрантлар сони 214 млн кишини ташкил этиб, дунё аҳолисининг 3,1%ига тенг бўлган. 
Кўрсаткичлар шу тарзда давом этса, 2050 йилга бориб мигрантлар сони 405 млн. кишига 
етиши мумкин»
52
. Сўнгги йилларда рўй бераётган сиёсий жараёнлар натижасида бу 
рақамлар янада кўпайган бўлиши табиий ҳол. Чунки иқтисодий инқирозлар, Украина, 
Сурия, Ироқ ва бошқа араб давлатлари ҳамда Африка қитъасида содир бўлаётган 
можаролар натижасида кўплаб тинч аҳоли қочоқлар сифатида чегарадош давлатлар ёки 
Европа мамлакатлари томон интилиши йилдан-йилга кучаймоқда. «2019 йил биринчи 
чорагида Ўзбекистон Республикасидан бошқа хорижий мамлакатларга миграция оқими 
2,8 млн. кишини ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2018 йил январь-март ойларига нисбатан 0,9 
марта камайган»
53
. Ушбу фуқароларнинг хорижий мамлакатларда ёт ғояларга дуч 
келмаслиги, уларга қўшилиб қолмаслигини таъминлаш борасида манзилли чора-
тадбирлар амалга оширилиши зарур. 
Ҳозирги даврда медиатаълим ҳар бир фуқаронинг ахборот олиш ва тарқатиш 
ҳуқуқининг бир қисми сифатида намоён бўлмоқда. ЮНЕСКО томонидан медиатаълим 
дунёнинг барча мамлакатлари таълим тизимлари, ҳатто сиёсий бошқарув жараёнини 
модернизациялашга жорий этилиши бу йўналишни ривожлантириш юқоридаги 
муаммоларни хал этишда қанчалик даражада муҳимлигини кўрсатиб турибди. Шу 
боисдан ҳам, бугунги кунда Европа давлатлари, АҚШ, Австралия ва Россия сингари 
мамлакатларда медиатаълим асосий фан сифатида таълим тизимига киритилган. Чунки 
Россиянинг «Педагогик қомусий луғати» да таъкидланганидек, «Медиатаълим - мактаб 
ўқувчиларига оммавий коммуникацияни ўргатувчи педагогиканинг бир йўналиши»
54
дея 
таъкидланади. Бу жараённи амалга ошириш бизнинг назаримизда, фуқароларни, айниқса, 
ёш авлоднинг медиамаданиятини юксалишига олиб келади. Бугун медиатаълим кўплаб 
давлатларда турли фанлар доирасида кенг жорий этилмоқда. Рус олими А.А. Журин 
медатаълимнинг қуйидаги учта фарқли жиҳатларини келтириб ўтади:
1. Оммавий ахборот воситаларининг болалар ва ўсмирларга таъсирини ўрганувчи ва 
назарий масалаларини ишлаб чиқувчи, таълим олувчиларни ОАВ дунёси билан учрашувга 
тайёрловчи педагогик фан сифатида:
2. Болалар ва ўсмирларни оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш, медианинг 
дунёдаги ролини тушунишга тайёрловчи ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги 
амалий фаолияти эканлиги; 
3. Таълимнинг оммавий ахборот воситаларида маданият ва дунёни тушунишдаги 
роли ҳақида билим берувчи ва медиа ахборотлари билан самарали ишлаш кўникмасини 
шакллантирувчи қисми» эканлигини таъкидлайди»
55

Медиатаълим ОАВ, ҳатто сиёсий коммуникациянинг ҳам бир қисми саналади. 
Унинг назарий асосларини педагогика, медиа ҳақидаги фанлар билан бир қаторда сиёсий 
фанлар тизимининг ҳам асосини ташкил этади. Бизнинг назаримизда, амалий жиҳатдан 
унинг асосида фуқароларни медиалашган сиёсий дунёга муносабатини шакллантириш 
52
БМТнинг 68-сессиясида Халқаро миграция ва Ривожланиш мавзусидаги ҳисоботларидан
53
 
www.stat.uz
 
54
Педагогический энциклопедический словарь / Гл. ред. Б.М. Бим-Бад; Редкол.: М.М. Безруких, В.А. 
Болотов, Л.С. Глебова и др. М.: Большая Рос. энцикл., 2002. С. 138. 
55
Журин А.А. Интеграция медиаобразования с курсом химии средней общеобразовательной школы // 
Медиаобразование. 2005. № 1. С. 32.


225 
устувор аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари 
тўғрисидаги Қонунининг 1-моддасида ОАВ тушунчаси қуйидагича изоҳланади: 
«Газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, ахборот агентликлари, 
телевидение (кабелли, эфир-кабелли телевидение) ва радиоэшиттиришлар, ҳужжатли 
кино, электрон ахборот тизими, шунингдек, доимий номга эга бўлган, давлат 
тасарруфидаги, мустақил ва бошқа оммавий даврий нашрлар оммавий ахборот 
воситаларидир»
56
.
Яна бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратишимиз лозимки, медиатаълим ва 
маънавиятнинг боғлиқлиги кучайиб борган сари «ғаразли кучлар» ҳам медиадан 
уддабуронлик билан фойдаланишга ҳаракат қила бошлаши мумкин. Чунки, душманлик 
ёки ғаразли ниятда бўлган хорижий давлатларнинг махсус тизимлаштирилган хизматлари 
томонидан ўзларининг миссияларини бошқа бир давлатга нисбатан амалга ошириш учун 
жамиятнинг бўш қатламидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратади. Демак, 
медиамаҳсулотни қандай бўлса, шундай «ютиш» эса ёшлар маънавиятида шу пайтгача 
шаклланган маънавий қадриятлар тизимини бузади. Муаммо шундаки, бу ҳолатда уларни 
дори-дармон билан тузатиш имкони бўлмайди. 
Ёшлар – медиамаҳсулотларни энг кўп «қабул қиладиган» сегмент ҳисобланади. 
Демак, ҳар бир замонавий йигит-қиз бугун медиасаводхон бўлиб ўсиши керак. Бу 
интеллектуал ахборот асрининг талаби, замонавийликнинг шартидир. Ахборот билан 
ишлашда ахборот таҳлилига маданий ёндашув мавжуд бўлиши шарт. Шунинг учун ҳам 
ЮНЕСКО 2000 йилда медиатаълимни XXI асрда маданий таълимнинг устувор 
йўналишларидан бири сифатида белгилаганлиги ҳам бежиз эмас.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, ҳозирги вақтда ОАВда «ахборий 
босим», «ахборот хуружлари», «оммавий маданият» атамалари бот-бот такрорланмоқда. 
Бу мавзуда кўплаб мақолалар ёзилмокда. Бузғунчи гуруҳлар ўз саъй-ҳаракатлари билан 
оммавий ахборот воситаларини тажовуз қуролига айлантириб, шу йўл билан инсоннинг 
онги ва қалби нишонга олмоқда. Бундай мафкуравий тажовузларга қарши курашда 
медиатаълим муҳим ўрин тутади. Медиатаълимнинг мукаммаллиги эса ёшларнинг 
келажагини, давлатнинг барқарор тараққиётини сўзсиз белгилайди. Шунинг учун, 
педагогик таълим тамойилларига мос ҳолда, таълим тизимининг барча соҳаларига, шу 
жумладан, малака ошириш тизимидаги дарс жараёнларига ҳам медиатаълим бўйича 
замонавий педагогик ва ахборот технологияларни қўллаш, уларни такомиллаштириш, 
интерфаол, интерактив усулларни кенг кўламда босқичма-босқич жорий этиш бугунги 
ноаниқ, мураккаб, зиддиятли даврнинг талабидир.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish