213
муаммоларнинг ечимини топишда малака ошириш шакллари ва таълимнинг оптимал
мазмунини аниқлаштириш ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлашда замонавий
педагогик ва ахборот технологиялар улар асосидаги инфраструктурани яратиш ва жорий
этиш лозим бўлади. Малака ошириш курсларини тайёргарлига кўра қуйидаги
йўналишларга бўлиш мумкин: [2]
I. Фанлар бўйича ихтисослаштирилган тайёргарлик. Ушбу курснинг мазмуни
педагоглар томонидан фанлар бўйича махсус назарий билимлар ҳамда ривожлантирувчи
таълим технологияларини эгаллашни назарда тутади.
II. Умумтаълим ва ривожлантирувчи курслар. Ушбу курслар лойиҳалаш дастурлаш
дарсларни таҳлил қилиш Интернет тармоғидан таълим ижодкорлик фаолияти ҳамда
академик лицей ёки касб-ҳунар коллеж ўқувчилари билан ишлашда фойдаланиш
масалаларини кўзда тутади.
III. Методик тайёргарлик. Мазкур курсларда педагогик фаолиятни дастурлаш
дарсларни лойиҳалаш таҳлил қилиш таълимий ҳамкорлик ривожланишни ташхис қилиш
педагог кадрлар томонидан билимларни ўзлаштиришни назорат ва таҳлил қилиш
масалалари қараб чиқилади. Ушбу даража ўз олдига педагогик мақсадларни қуёдиган ва
уларни амалга оширишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқишга қодир педагогик
фаолият субъектини шакллантиришга қаратилган бўлиб унинг
натижаси сифатида дарс
ишланмасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ малака ишлари бажарилади.
IV. Раҳбарлар бошқарув фаолиятини такомиллаштириш. Ушбу курснинг мазмуни
халқ таълими муассасалари раҳбарларининг тизимдаги янгиликлар бошқарув фаолияти
асослари янги ахборот ва педагогик технологияларини эгаллашларини назарда тутади. Иш
шаклларининг вариативлиги маърузалар педагогик ўйинлар дарсларни лойиҳалаш
дарсларни таҳлил қилиш видео тренинглар баҳслар гуруҳларда ишлаш орқали
таъминланади. Педагог кадрлар масофавий малака ошириш жараёнида интенсив ўрганиш
фаолиятига жалб этилиши билимларни эгаллаш билан чекланиб қолмасдан уларни ўз
касбий фаолиятларида педагогик муаммоларни ҳал қилиш йўлида қўллашни ўрганишга
эришишлари лозим. Малака оширишни ташқил қилишнинг мазкур тартиби халқ таълими
ходимларининг тегишли билимларни эгаллаши ва қўллашга ўрганиши ўзларига зарур
восита ҳамда ахборот манбаларини топа олиши улар билан ишлашни урганишига олиб
келади. [3]
Бугунги кунда сифатли таълим замирида замонавий муаллим шаклланади. Сифатли
таълимнинг муҳим омиллардан бири малака ошириш муассасасини
замонавий ахборот-
коммуникация технологиялари билан таъминлаш ва амалиётга қўллаш, ахборот етказиш
жадаллигини таъминлаш, ўқитувчи шахси ва касбига қўйилаётган талаблар ижтимоий
моҳиятининг кескин ошиб бориши, ўқитувчиларнинг кўп
фаолиятлилигига асосланган
ўқиб-билиш майдонини ташкил этиш маҳоратини эгаллашларига кенг йўл очиш,
педагогик фаолият жараёнида ўқувчининг кўп фаолиятлилигига асосланган ўқув
майдонини вужудга келтиришнинг дидактик имкониятларини пухта ўзлаштиришларига
эришиш асосларини яратиш зарур.
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, малака ошириш тизимини замонавий ахборот-
коммуникация технологиялари базаси билан таъминлаш, ахборот хизматини йўлга қўйиш
ва ундан оқилона фойдаланиш сифатли таълимни ҳамда замонавий ўқитувчини
шакллантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Бу жараён таълим сифат-самарадорлигини
таъминлаш билан биргаликда салоҳиятли, жаҳон ҳамжамиятида рақобатлаша оладиган
214
кадрларни этказиб беришда муҳим аҳамиятга эга. Ўқитишда замонавий педагогик
технологиялар ва ютуқлардан
кенг фойдаланиш, уларни таълим тизимига жорий қилиб
бориш ҳамда ривожланган мамлакатларнинг тажрибаларини татбиқ қилиш муҳим аҳамият
касб этади. Бугунги кунда таълим жараёнида интерфаол ва ахборот-коммуникация
технологияларини қўллаш, глобал масштабдаги телекоммуникацион тармоқ билан
боскичма-боскич тўлдириб бориш орқали таълим-тарбия мазмунини янги босқичга олиб
чиқиш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини янада кўтаришни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: