Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ 
ОШИРИШ ТИЗИМИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА МОБИЛ 
ТАЪЛИМ ИЛОВАЛАРИНИ ЯРАТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ 
 
С.Э.Низомхонов- 
ТШХТХҚТМОХМ катта ўқитувчиси 
Л.Асадов- 
Чирчиқ шаҳар 21-сон мактаб ўқитувчиси 
 
Аннатация: Ушбу мақолада халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш тизимида рақамли технологиялар асосида мобил таълим 
иловаларини яратиш ва ривожлантириш масалалари хусусида фикр ва мулохазалар 
билдирилган. 
Узлуксиз таълим тизими таълимнинг сифат даражасини юқори кўтаришдек 
машаққатли бир даврда рақамли таълим технологияларни кенг миқёсда тадбиқ этиш 
зарурияти бугунги таълим-тарбия тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим ечими ва амалий 
воситасига айланиши муқаррар. 
Таъкидлаш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган 
Мурожаатномаси халқимиз томонидан катта қизиқиш ва ҳаяжон билан қарши олинди. 
Унда Давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йилга « Илм-маърифат ва рақамли 
иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб ном берилиши ва « Рақамли иқтисодиёт» ни 
жорий этишнинг асосий омилларидан бири бу – ахборот-технологиялари соҳасида чуқур 
билим ва кўникмаларга эга, замонавий технологиялардан эркин фойдалана оладиган, 
малакали кадрлар ҳисобланади. Ҳар бир мутахассис, ҳар бир раҳбар рақамли 
технологиялардан самарали фойдалана олсагина, ишда унум, ривожланиш бўлади. Ҳар 
биримиз буни англашимиз ва шунга яраша ҳаракат қилишимиз шартлиги ҳақида ўринли 
вазифалар белгилаб ўтилган. 
Мурожаатномани тинглар эканмиз, мазкур дастур бир қарашда иқтисодиёт соҳасига 
тааллуқли эканлиги кундай равшан бўлиб турса ҳам, таълим соҳасида фаолият юритаётган 
биз – ўқитувчилар зиммасига ҳам улкан вазифалар юкланаётганлигини ҳис қилмоқдамиз. 
Ушбу рақамли технология таълим тизимида инқилобий ўзгаришларни олиб кирди. 
Демак, рақамли таълим технологиялари билан рақамли иқтисодиёт пойдеворини 
бунёд қилишга биз – халқ таълими ходимлари бирдек масъулмиз. Айниқса халқ таълим 
муассасаларида таълим жараёнини рақамли технологиялар билан уйғунлаштириш 
келажакда ўз самарасини беришини, албатта, ҳисобга олишни тақозо қилади. 


202 
Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида 
педагогик ва рақамли технологияларга мурожаат қилиш, сўнгра анъанавий таълимнинг 
афзалликлари ва электрон таълимни биргаликда фойдаланиш ҳамда аралаш таълимни 
(смешанное обучение, Blended learning) жорий қилишни жадаллаштириш зарурлигини ҳар 
бир ўқитувчи, ҳар бир раҳбар чуқур англашлари зарур. 
Ҳозирги кунга келиб рақамли технологиялар асосидаги ақлли мобиль қурилмалар 
жуда тез такомиллашиб бормоқда. Ушбу рақамли қурилмалар барча вазифаларни 
бажариш имконини берувчи янги технологик воситаларни, шунингдек, таълим 
тизимининг барча бўғинларида ҳам ижодий фаол фойдаланиш имкониятларини 
кенгайтирмоқда. 
Мобиль технологиялари асосида таълим бугунги кунда хорижий мамлакатларнинг 
таълим тизимларида кенг қўлланилмоқда. Америка Қўшма Штатлари, Канада, Eвропа 
мамлакатларида мобиль таълим ресурслари ва уларнинг ривожланиш усулларини 
бирлаштирувчи ягона платформадан фойдаланиш орқали турли фанларни ўқитишда 
мобиль таълим технологиялари жорий этилганлигини таъкидлаш мумкин
48
.
Шу билан бирга, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш 
тизимида ушбу рақамли технологиялар асосида мобил таълим иловаларини яратиш ва уни 
ривожлантириш ўқув жараёнларини ташкил этишда чексиз маълумотлар ва билим олиш 
имкониятини беради. 
Мобиль қурилмаларнинг имконияти тобора тараққий этиб бораётганлиги сабабли 
улар таълим воситаси сифатида кенг қўлланилиши анъанавий ва ноанъанавий таълимда 
асосий ўринни эгаллаб бормоқда. Таълим олишнинг замонавий усулларидан бири, бу 
мобиль технология асосида таълим олиш бўлиб, у кун сайин ривожланиб бормоқда. 
Ҳозирда мобиль таълим атамасидан уч кўринишда фойдаланиш мумкин: 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish