а
)
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими
бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (бундан буён матнда
бошқарма деб юритилади)нинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш,
унинг иш фаолиятини
самарали
ташкил этиш, йиллик ва истиқбол иш режаларини шакллантириш, уларни
вазирликнинг умумий иш режаси билан мувофиқлаштириш ҳамда ўз вақтида сифатли
бажарилишини назорат қилиш;
б) бошқарманинг бўлим бошлиқлари иш тақсимотини, ходимларнинг йиллик иш
режаларини тасдиқлаш ва улар томонидан ўзига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини
назорат қилиш, Халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларининг йиллик иш режаларини кўриб
чиқиш ва тасдиқлаш, уларда белгиланган тадбирларнинг сифатли
ижро этилишини назорат
қилиш;
в) бошқарма тасарруфидаги умумий ўрта таълим, ўқув
-
ишлаб чиқариш мажмуалари,
мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантириш манфаатлари йўлида ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи ва маҳаллий ҳокимият
органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро
ҳамкорликларни йўлга қўйиш;
г) ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уюшган жиноятчилик, коррупция, гиёҳвандлик
ва бошқа зарарли иллатлардан сақланиш, уларнинг олдини олиш чораларини кўриш бўйича
кенг қамровли тарғибот
-
ташвиқот ишларини амалга ошириш;
д) вилоят миқёсидаги кенг кўламда турли хил тарбиявий ишлар, ўқувлар,
семинар
-
тренинглар, конференциялар, суҳбат, учрашув ва кўрик-танловларни режалаштириш ҳамда
уларнинг бажарилиши сифат ва самарадорлиги устидан назорат қилиш;
е) таълим муассасалари маънавий
-
маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари,
ахборот
-
ресурс марказлари ҳамда синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш
чора
-
тадбирларини белгилаш;
ж) бошқарма ходимларининг касбий, методик ва илмий салоҳиятини ошириш
ишларини ташкил этиш, ички меҳнат тартиби қоидаларини белгилаш ва унга риоя қилиниши
юзасидан қатъий назорат ўрнатиш, шунингдек, бошқарма ваколатига кирадиган вазифаларни
амалга ошириш чора
-
тадбирларини белгилаш;
з) бошқарма фаолиятига тегишли барча ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш,
ҳисоботлар тайёрлаш ва ижро интизомини доимий назорат қилиш;
и) бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишчи гуруҳлар ишларига
мутахассисларни жалб қилиш, иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизими асосида
ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилишини ҳисобга олиш, ҳужжатлар
айланиши, таҳлил ва назорат қилишнинг ягона тизимини амалга оширилишини таъминлаш;
к) вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодларни маҳаллий
ҳокимият органлари билан келишган ҳолда киритиш, бошқарма номенклатурасига кирадиган
лавозимларга
номзодларни танлаш, тайинлаш ва бошқарманинг ходимларга бўлган
эҳтиёжларини аниқлаш, кадрларни жой
-
жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан
тўлдириш, уларнинг касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора
-
тадбирларни амалга
ошириш ҳамда истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш;
л) бошқарма ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни,
ходимлар аттестациясини ҳамда улар томонидан меҳнат интизомига риоя қилинишини
назорат қилиш, бошқарма ходимларининг вазифалари, лавозим мажбуриятларини белгилаш,
улар орасидаги энг фаолларини рағбатлантириш, ўз ваколати
доирасида интизомий жазо
чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш, жамоада соғлом маънавий муҳитни
шакллантириш, ички меҳнат тартиби қоидаларини ўрнатиш;
м) давлат мукофотлари билан тақдирлашга номзодларни вазирликка тақдим этиш;
116
н) бошқарманинг моддий
-
техника базасини мустаҳкамлашга оид чора
-
тадбирларни
амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб
-
ускуналар ва бошқа таълим воситаларининг
сақланишини ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш, таълим муассасаларининг
моддий
-
техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ускуналар, ўқув қуроллари ва мусиқа
асбоблари билан жиҳозлаш борасида вазирликка тегишли таклифлар киритиш,
шунингдек
янги ўқув биноларини қуриш, капитал реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш,
таълим объектларида олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш;
о) бошқармага ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари
тушумлардан тўғри фойдаланишни таъминлаш ҳамда унинг мулкига эҳтиёткорона
муносабатда бўлиш;
п) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда бошқарма
номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ўрнатилган тартибда
ишончномалар бериш, турли йўналишдаги давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро
ҳамкорликда иш юритиш;
р) ўзига берилган ваколатлар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ҳамда
оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш,
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги
қоидалари талабларига риоя қилиш.
257. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини
тартибга
солувчи норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) бошқарманинг фаолиятини режалаштириш, унинг таркибига кирувчи бўлимлар,
Халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларининг фаолиятларини мувофиқлаштириб боришни;
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар
ва ўқув
-
услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини;
г) бошқарма ходимларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли
бажарилишини назорат қилишни, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари,
уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
д) умумий ўрта таълим тизимини ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий
ҳокимият органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш
усулларини;
е) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида ташкил этилаётган
мусобақалар, кўрик
-
танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни;
ж) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
з) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
258. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: