Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Республика болалар кутубхонаси, Ахборот



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/101
Sana27.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#585226
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   101
Bog'liq
Б-160-класификатор

81-§. Республика болалар кутубхонаси, Ахборот
-
ресурс марказлари бўлим (сектор) 
мудири лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами 
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди 
Ходимлар тоифаси 
241. Лавозим вазифалари: 
1925 
1239 
Бошқарув 
а) кутубхона бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш, бўлим ходимларининг иш
режаларини тасдиқлаш; 
б) бўлимнинг истиқбол ва жорий режаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг
бажарилишини назорат қилиш; 
в) ахборот
-
кутубхона, библиография ҳамда китоб тарихи соҳасида, шунингдек 
ахборот
-
кутубхона олдида турган вазифалар ва йўналиш режаларига дахлдор бошқа 
соҳаларда тадқиқот олиб бориш; 
г) давлатимиз ва хорижий давлатлар ахборот
-
кутубхоналарининг ишини ташкил этиш
бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ва уларни жорий этиш бўйича раҳбариятга тегишли
таклифлар тайёрлаш; 
д) электрон каталогдан фойдаланган холда, ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишнинг 
янги турларини, уларидан фойдаланишни таъминлаш бўйича янги технологиялар, бошқариш 
методларини яратишни кўзда тутувчи янгиликларни жорий этиш; 
е) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан 
тўлдириш, уларнинг касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора
-
тадбирларни амалга 
ошириш ҳамда кадрлар захирасининг шакллантирилишини таъминлаш ишларида иштирок 
этиш; 
ж) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, кутубхонанинг ички тартиб
-
қоидаларини белгилаш, уни ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилишда иштирок 
этиш; 
з) ходимларнинг меҳнат қилиши ва малакасини ошириш учун шарт-шароитлар 
яратишда, уларни аттестациясини ташкил қилиш ҳамда меҳнат ва ишлаб чиқариш 
интизомига риоя қилинишини таъминлашда иштирок этиш; 
и) кутубхонанинг иш фаолиятида мавжуд бўлган камчиликлар ва уларни бартараф
этиш чоралари ҳақида раҳбариятга таклифлар киритиш ҳамда унинг мулкига эҳтиёткорона 
муносабатда бўлиш; 
к) ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки 
мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш; 
л) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
242. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга 
солувчи ҳамда ахборот
-
кутубхона фаолиятини такомиллаштиришга тегишли амалдаги 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
110 


б) давлат таълим стандартлари, мутахассислиги бўйича юртимизда ва жаҳон 
амалиётида бўлаётган янгиликларни; 
в) кутубхона-ахборот назарияси ва амалиётини, методик ишларни ташкил этиш ва
самарадорлигини ошириш усулларини; 
г) давлатимиз ва хориж давлатлар илм
-
фанининг библиография ва ахборот соҳасидаги 
ютуқлари ҳамда ахборот
-
кутубхона жараёнлари технологиясини; 
д) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик-иноқликни 
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни; 
е) кутубхона жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштиришни, ички тартиб
-
қоидаларга риоя этилиши таъминланишини; 
ж) кадрларни танлаш ва жой
-
жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайёрлаш тартибини; 
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
243. Малака талаблари: 
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий ёки педагогик маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) библиограф (кутубхоначи) лавозимида камида уч йиллик меҳнат стажи. 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish