72-§. Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш
маркази директорининг биринчи ўринбосари
-
таълим берадиган
мультимедиа иловаларини ишлаб чиқиш бўлими
бошлиғи лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
Ходимлар тоифаси
214. Лавозим вазифалари:
913
1210
Бошқарув
а) бўлимга умумий раҳбарлик қилиш, унинг йиллик ва истиқбол иш режаларини
шакллантириш ҳамда бўлимга юклатилган вазифаларни муддатида ва сифатли амалга
оширилишини назорат қилиш;
б) мультимедиа марказининг йиллик ва истиқбол иш режаларини шакллантириш,
уларни ўз вақтида сифатли бажарилишини назорат қилишда иштирок этиш;
в) бўлим ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш, меҳнат интизомига риоя
этилиши юзасидан назорат олиб бориш;
98
г) бўлим ходимларини малакасини ошириш юзасидан мультимедиа маркази
директорига таклифлар киритиш;
д) бўлим ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари, таълимдаги бўлаётган
янгиликлар билан таништириб бориш;
е) мультимедиа маркази томонидан электрон ахборот таълим ресурсларининг
яратилишини режалаштириш, унинг сифат ва мазмунини назорат қилиш, бўлимларнинг ўзаро
ҳамкорлигини таъминлаш;
ж) мультимедиа марказининг кадрларини танлаш ва жой
-
жойига қўйишда, юқори
малакали мутахассислар билан тўлдиришда, уларнинг касбий маҳоратларини
ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда ҳамда кадрлар захирасини
шакллантириш ишларида иштирок этиш;
з) иш фаолиятида мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари ҳақида мультимедиа
маркази директорига ахборот ва таклифлар киритиб бориш, унинг мулкига эҳтиёткорона
муносабатда бўлиш;
и) иш фаолиятига оид республика миқёсида ўтказиладиган семинар, давра суҳбатлари,
конференцияларни ташкил қилиш ва электрон
-
ахборот таълим ресурслари билан ишлаш
бўйича қўлланмалар ишлаб чиқиш;
к) бўлимнинг илмий
-
услубий ва ташкилий ишларини бошқариш, уларни таҳлил
қилиш;
л) ходимларни аттестациядан ўтказиш бўйича ҳужжатлани тайёрлаш, уларни қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш ишлари бўйича тегишли маълумотларни йиғиш, таҳлил
қилиш ва мультимедиа маркази директорига тегишли таклифлар киритиб бориш;
м) бўлим фаолияти юзасидан ҳафталик, ойлик, чораклик ва йиллик ишлар якуни
бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш ҳамда мультимедиа маркази директорига ҳисобот
тақдим этиш;
н) мультимедиа марказининг ички тартиб
-
қоидаларини белгилашда, уни ходимлар
томонидан бажарилишини назорат қилишда иштирок этиш;
о) ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки
мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
п) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.
215. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ва ахборот
-
коммуникация технологиялари йўналишига
тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда шу соҳадаги янгиликларни;
б) психология
-
педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайёрлаш тартибини;
д) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил
-
иноқликни мустаҳкамлаш
бўйича фаолият юритишни;
е) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув
-
методик
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
ж) мультимедиа марказининг бюджетдан ташқари маблағ топиш фаолиятини ташкил
этиш ва бу маблағларнинг амалдаги қоидалар асосида сарф этилишини таъминлашни;
з) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
д) мультимедиа марказининг бюджетдан ташқари маблағ топиш фаолиятини ташкил
этиш ва бу маблағларнинг амалдаги қоидалар асосида сарф этилишини таъминлашни;
99
е) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
216. Малака талаблари:
а) ахборот
-
коммуникация технологиялари йўналиши бўйича магистр даражасидаги
олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот
-
коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) ахборот
-
коммуникация технологиялари йўналиши бўйича камида беш йиллик иш
стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |