50
б) “Баркамол авлод” болалар марказига юкланган вазифа ва касбий мажбуриятларни
бажариш, ижро интизомига риоя қилиш;
в) “Баркамол авлод” болалар марказида таълим олаѐтган ўқувчиларнинг
умумий
маданиятини шакллантириш, жамият ҳаѐтига мослашуви, меҳнатсеварликни, касб
тайѐргарлигининг дастлабки ўқув ва кўникмаларини сингдириш;
г) ўқувчиларнинг мактабдан ташқари таълимга бўлган эҳтиѐжини ўрганиш, назарда
тутилаѐтган тўгарак аъзолари контингентини аниқлаш, машғулот жараѐнида уларнинг ҳаѐти
ва соғлигини муҳофаза қилишни таъминлаш;
д) тўгаракларни ташкил этишда тўгарак аъзоларининг ѐши, руҳий-физиологик ҳолати,
лаѐқати ва қизиқишларини инобатга олинишини ҳамда таълим-тарбия жараѐнини ўрнатилган
тартибда санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва хавфсизлик
қоидаларига мувофиқ ташкил этишни таъминлаш;
е) болаларнинг эҳтиѐжлари ва қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий
қобилиятларини
ривожлантириш, уларнинг фойдали дам олишини ташкил этиш, марказ
уставига мувофиқ кадрларни жой-жойига қўйиш;
ж) “Баркамол авлод” болалар маркази ходимларининг вазифалари, лавозим
мажбуриятларини белгилаш, улар орасида фаолларини рағбатлантириш, ўз
ваколати
доирасида интизомий жазо чораларини қўллаш;
з) “Баркамол авлод” болалар маркази ходимларининг йиллик ҳамда ойлик иш
режаларини тасдиқлаш ва ходимлар томонидан ўқув режаларининг бажарилишини назорат
қилиш;
и) педагогик кенгашга раҳбарлик қилиш, у билан биргаликда “Баркамол авлод”
болалар марказида ўқув-тарбия жараѐнини ташкил этиш, уни такомиллаштириш ва
самарадорлигини ошириш;
к) “Баркамол авлод” болалар маркази фаолиятининг мониторингини,
мактабдан
ташқари таълимга қўйиладиган давлат талаблари асосида таълим-тарбия жараѐнини ташкил
этиш;
л) “Баркамол авлод” болалар маркази ходимларининг малакасини оширишни ташкил
этиш, илғор тажрибалар асосида тўгарак ўқув дастурларини тузиш ва такомиллаштиришга
оид ишларни ташкил этиш;
м) “Баркамол авлод” болалар марказини юқори малакали мутахассислар билан
тўлдириш, уларнинг касбий маҳоратларидан ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни
амалга ошириш ҳамда кадрлар захирасини шакллантиришни таъминлаш;
н) “Баркамол авлод” болалар марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга
оид
чора-тадбирларни амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа таълим
воситаларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
о) мактабдан ташқари таълимни амалга оширишда илғор педагогик усуллар ва
методлардан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда
ўқитишнинг янги шаклларини кенг жорий этиш;
п) таълим муассасалари, тегишли манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда
мусобақалар, кўрик-танловлар, тарбиялаш ва шахсни камол топтиришга йўналтирилган
ўқув-тарбиявий йўналишдаги бошқа тадбирларни ташкил қилиш, иқтидорли ѐшларни
аниқлаш;
р) “Баркамол авлод” болалар марказида таълим олган ўқувчиларга қўшимча таълим
олганлиги тўғрисида тасдиқланган шаклдаги гувоҳнома беришни амалга ошириш;
с) молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган турли манбалари
ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш ва ундан самарали фойдаланишни
таъминлаш;
51
т) давлат ва жамоат ташкилотларида “Баркамол авлод”
болалар маркази
манфаатларини ҳимоя қилиш, корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари
тузишда унинг номидан фаолият юритиш, ишончномалар бериш, турли йўналишлардаги
давлат ва нодавлат жамғармалар билан ўзаро ҳамкорликда иш юритиш;
у) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
119. Билиши лозим:
а) мактабдан ташқари таълимга оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш
соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмуни, жамоага
раҳбарлик қилишнинг самарали кўринишлари ва
методлари, ходимларни маънавий ва
моддий рағбатлантириш методларини;
в) тарбиявий ишларни ташкил этиш усуллари, тўгарак дастурлари, касбга йўналтириш
ишларининг ташкилий-педагогик асосларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойларга қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайѐрлаш тартибини;
д) педагогика, педагогик психология, болалар
физиологияси асосларини, педагогика
фани ва амалиѐти, педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
120. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: