25-§. “Баркамол авлод” болалар маркази маданий-оммавий
тадбирлар ташкилотчиси лавозимининг
малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
1534
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
3340
|
Ходимлар тоифаси
|
Мутахассис
|
74. Лавозим вазифалари:
а) маданий-оммавий тадбирлар (кўрик-танловлар, оммавий ва кўнгилочар ўйинлар, дам олиш кечалари, турли муҳим саналарга бағишланган театрлаштирилган байрамлар, мусобақалар, томошалар ва бошқа тадбирлар)ни ташкил этиш;
б) ўқувчи-ёшларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда иш шакли ва усулини танлаш, турли тадбирларни ўтказиш дастур ва сценарийларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш;
в) ўқувчиларнинг қизиқишларига кўра клублар, уюшмаларни ташкил этишда иштирок этиб, уларни ижодий фаолиятга жалб этиш, маданий-оммавий ишларни ташкил этиш шаклларини такомиллаштириш бўйича семинарлар ўтказиш;
г) маданий-оммавий ишлар, ўйинларни, чиқишлар ва бадиий ҳаваскорлик кўрикларига режиссёрлик қилиш ва ўтказиш;
д) ўқувчиларнинг таътил кунлари, бўш вақти ва дам олишларини самарали ўтказишни ташкил қилиш мақсадида экскурсиялар уюштириш;
е) ўқувчиларни ватанга муҳаббат, миллий анъаналар ва халқимизнинг урф-одатларига, буюк олимлар, санъат, маданият ва спорт усталарига ҳурмат, содиқлик ва фахрланиш туйғусида тарбиялаш;
ж) марказ тарбиявий ишлари режасига мувофиқ тўгарак раҳбарлари ва бошқа педагог ходимлар билан биргаликда ғоявий-тарбиявий ишларни, спорт-оммавий ва маданий тадбирларни ўтказишда иштирок этиш;
з) маданий-оммавий, тарбиявий тадбирларни ўтказиш бўйича услубий материалларни ишлаб чиқиш, тадбирларга мос адабий ва мусиқа репертуарини танлаш, саҳна кўринишига жиҳозларни тайёрлаш;
и) методик кенгаш ишларида, соғломлаштириш, тарбиявий ва ўқув дастурида назарда тутилган бошқа тадбирларни ўтказиш ишларида иштирок этиш;
к) таълим муассасалари, тегишли манфаатдор ташкилот, идоралар билан ҳамкорликда шахсни камол топтиришга қаратилган ўқув-тарбиявий йўналишдаги турли тадбирларни ташкил қилиш;
л) ўзининг назарий билим даражасини, педагогик маҳорати ва касб малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш ва ўз устида мунтазам ишлаш;
м) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
75. Билиши лозим:
а) мактабдан ташқари таълимга оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмунини, тўгарак дастурларини ва касбга йўналтириш ишининг ташкилий-педагогик асосларини, ёзги таътил пайтида ишлашни ташкил қилиш шакллари ва методларини;
в) классик ва замонавий саҳна, ташкилий ва режиссёрлик фаолияти асосларини, таълим муассасаларида маданий ташкилотчилик ишининг илғор тажрибаларини;
г) ўқув-дастурий ҳужжатлар, тўгарак йўналишлари бўйича ўқув режалари, таълим дастурлари ва бошқа ўқув методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш тамойиллари ва тартибини;
д) маънавий-ахлоқий тарбияни амалга оширишда таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларини;
е) педагогика, педагогик психология, болалар физиологиясини;
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
76. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) икки йилдан кам бўлмаган иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |