24-§. “Баркамол авлод” болалар маркази методисти
лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
1720
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
2341
|
Ходимлар тоифаси
|
Мутахассис
|
71. Лавозим вазифалари:
а) “Баркамол авлод” болалар марказида ўқув-методик ва тарбиявий ишлар ҳолатини таҳлил қилиш, тўгаракларни шакллантиришда иштирок этиш, тўгарак йўналишлари бўйича ўқув дастурларини методик таъминлаш ишларини ташкил қилиш;
б) “Баркамол авлод” болалар марказининг педагог ходимларига тегишли фаолият йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
в) ўқувчилар билим ва кўникмаларини мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мослигини ўрганиш ва уларни бажарилишини таъминлаш бўйича методик ёрдам кўрсатиш;
г) педагогларни таълим-тарбия жараёнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш бўйича методик тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
д) тўгарак раҳбарлари ва бошқа педагог ходимларнинг иш фаолиятини ва амалий машғулотларининг ўтказилишини назорат қилиш, уларнинг таҳлилини олиб бориш ҳамда уларга машғулот ишларини ташкил этиш бўйича услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
е) тўгарак йўналишлари бўйича методик ишларни мувофиқлаштириш, янги ўқув-методик қўлланма ва дастурлар синови бўйича материаллар тайёрлаш ҳамда мактабдан ташқари таълим тизимида амалга оширилаётган янгиликларни педагогик жамоага етказиш ва уларга бўлган эҳтиёжни таҳлил қилиш;
ж) илғор тажрибалар асосида тўгарак ўқув дастурларини тузиш ва уни такомиллаштиришга оид ишларни олиб бориш, “Баркамол авлод” болалар маркази раҳбариятига тўгараклар фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш, ўқув хоналарини кўргазмали ва техник таълим воситалари ҳамда ўқув ва ахборот манбалари билан жиҳозланишида методик ёрдам кўрсатиш;
з) тўгарак раҳбарларининг машғулотлар ўтишга зарур бўлган дастурий-методик материаллар билан таъминланишига амалий ёрдам бериш;
и) ёш мутахассисларнинг малакасини ошириш ва касбий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича “Устоз-шогирд” анъаналаридан фойдаланишни ҳамда тажриба-синов майдонлари ишига методик ёрдам кўрсатиш;
к) илғор тажрибали тўгарак раҳбарларини аниқлаш, уларнинг тажрибаларини умумлаштириш ва оммалаштириш бўйича раҳбариятга таклиф киритиш;
л) таълим-тарбияни ривожлантиришга ва тўгарак машғулотларининг сифатини оширишга оид турли анжуман, ўқув ва кўрик-танловларда иштирок этиш;
м) тегишли йўналишлар бўйича ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларида иштирок этиш;
н) тўгаракларга амалий-услубий ёрдамлар бериш, долзарб масалалар бўйича давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиш, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;
о) ўзининг назарий билим даражасини, педагогик маҳорати ва касб малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш;
п) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.
72. Билиши лозим:
а) мактабдан ташқари таълимга оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмуни, ўқув ва тарбия сифати, уларни жорий қилиш натижаларини таҳлил қилишни, педагогик услубий ишлар мазмуни ва уни ташкиллаштириш тамойилларини;
в) касбга йўналтириш ишининг ташкилий-педагогик асосларини, ёзги таътил пайтида ишлашни ташкил қилиш шакллари ва методларини;
г) ўқув-дастурий ҳужжатлар, тўгарак йўналишлари бўйича ўқув режалари, таълим дастурлари ва бошқа ўқув методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш тамойиллари ва тартибини;
д) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
73. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |