41-§. Туман (шаҳар) Халқ таълими бўлими методист-профориентатор лавозимининг
малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
1718
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
2341
|
Ходимлар тоифаси
|
Мутахассис
|
122. Лавозим вазифалари:
а) Ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва педагогик-психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳининг умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш, йиллик иш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга оширилишини таъминлаш;
б) умумтаълим муассасаларида касбга йўналтирувчи вазифасини бажарадиган ўқитувчи ва психологлар ҳамда ўқувчиларни касб ва мутахассисликларнинг замонавий турлари, касбий таълим шакллари ва шартлари билан таништириш;
в) ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига академик лицей, касб-ҳунар коллежлари мутахассисликлари ва тайёргарлик йўналишлари бўйича касбга йўналтириш билимлари ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш тарғиботини амалга ошириш;
г) умумий ўрта таълим мактабларининг касбга йўналтириш хоналарини ахборот, маълумотнома, профессиографик, ташхислаш (анкета, тест, методика, сўровномалар) ва бошқа материаллар билан жиҳозлашда методик ва амалий ёрдам кўрсатиш;
д) ўқувчи ёшларни касбга йўналтириш масалалари бўйича бандлик хизматлари, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият муассасалари, корхона ва ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
е) ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларига экскурсиялар ва маърузалар ўтказиш, турли касб вакиллари билан учрашув, суҳбатларни ташкил этишда умумий ўрта таълим мактаби раҳбарларига амалий ёрдам кўрсатиш;
ж) умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини узлуксиз касб-ҳунарга йўналтиришнинг долзарб муаммоларига бағишланган методик семинарларни туман (шаҳар) миқёсида ташкил қилиш;
з) ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари билан биргаликда “Очиқ эшиклар куни”, “Касблар фестивали” касбга йўналтириш тадбирларини ўтказилишини таъминлаш;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
к) касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидаларига амал қилиш.
123. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, болалар физиологияси, педагогика-психология фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) давлат таълим стандартлари талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштириш мониторингини олиб бориш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш йўлларини;
д) дарсларни таҳлил қилиш, илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
124. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик ёки психологик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |