30-§. “Баркамол авлод” болалар маркази тасарруфидаги
сайёҳлик базасининг сайёҳлик инструктор-методисти
лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
1415
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
2349
|
Ходимлар тоифаси
|
Мутахассис
|
89. Лавозим вазифалари:
а) “Баркамол авлод” болалар марказида ўқув-методик ва тарбиявий ишлар ҳолатини таҳлил қилиш, саёҳатларни ташкил этишда иштирок этиш;
б) “Баркамол авлод” болалар марказининг экскурсовод ходимларига саёҳатлар ташкил этиш бўйича маслаҳатлар бериш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
в) саёҳатларни ташкил этишда ўқувчиларнинг ёши, қизиқишларини инобатга олиш, сайёҳлик йўналиши бўйича илғор методларни жорий этиш бўйича методик тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
г) экскурсовод ёки саёҳат ташкилотчиларининг иш режаси ва ҳисоботларини умумлаштириш, мувофиқлаштириш, уларга тавсиялар бериш;
д) экскурсовод ёки саёҳат ташкилотчилари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
е) Республика ва маҳаллий миқёсда тоғли ва тарихий-маданий йўналишлардаги сайёҳлик маршрутларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
ж) илғор тажрибалар асосида сайёҳлик маршрутларини тузиш ва “Баркамол авлод” болалар марказининг раҳбариятига сайёҳлик фаолиятини яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш;
з) ҳар бир саёҳат маршрутининг хавфсизлик техникасини ишлаб чиқиш;
и) сайёҳлик йўналиши бўйича ўқув адабиётларини ўрганиш ва экскурсовод ходимларни ўқув адабиётлари билан таништириш;
к) педагогика кенгашида ва ўз йўналиши бўйича турли танловлар, мусобақалар ўтказиш бўйича керакли ҳужжатлар ишлаб чиқишда, саёҳатлар сифатини оширишга оид турли ўқувлар, кўрик-танловларда ўз маърузаси билан иштирок этиш;
л) оммавий ахборот воситаларида ўз иш фаолияти билан боғлиқ илғор тажрибаларни ёритиш ҳамда ўзининг касб малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш;
м) болалар туризмини ривожлантириш бўйича истиқбол режа тузиш, бу соҳадаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, уларни такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини бериш;
н) туризм соҳасидаги ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;
с) сайёҳлик базасига келган ўқувчилар ва тарбияланувчиларнинг саёҳатга жалб этилишини ташкил этиш.
90. Билиши лозим:
а) мактабдан ташқари таълимга оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмуни, ўқув ва тарбия сифати, уларни жорий қилиш натижаларини таҳлил қилишни, педагогик услубий ишлар мазмуни ва уни ташкиллаштириш тамойилларини;
в) касбга йўналтириш ишининг ташкилий-педагогик асосларини, ёзги таътил пайтида ишлашни ташкил қилиш шакллари ва методларини;
г) ўқув-дастурий ҳужжатлар, саёҳат йўналишлари бўйича ўқув режалар, таълим дастурлари ва бошқа ўқув методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш тамойиллари ва тартибини;
д) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
91. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) амалий иш стажи талаб этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |