6-боб. Халқ таълими туман (шаҳар) бўлими
ходимларининг малака тавсифлари
33-§. Халқ таълими туман (шаҳар) бўлими
мудири лавозимнинг малака тавсифлари
Тартиб рақами
751
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
1239
Ходимлар тоифаси
Бошқарув
98. Лавозим вазифалари:
а) бўлимнинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш ва бўлимга юкланган барча вазифаларни бажариш;
б) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, бўлим номенклатурасига кирувчи таълим муассасаларининг раҳбар кадрларини юқори турувчи халқ таълими бошқарув органларига келишиш учун тақдим этиш;
в) умумий ўрта таълим мактабларини юқори малакали педагог ходимлар билан тўлдириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, улар меҳнатини рағбатлантириш ишларини амалга ошириш;
г) халқ таълими муассасалари педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлаш;
д) давлат таълим стандартларининг бажарилишини таъминлаш ва таълим сифатини ошириш чора-тадбирларни белгилаш;
е) ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ва маърифий ишларнинг самарали шаклларини ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этилишини таъминлаш;
ж) тасарруфидаги таълим муассасаларининг ўқувчилар шахсининг умумий маданиятини шакллантириш, жамият ҳаётига мослашуви, касбий таълим дастурларини онгли танлаш ва кейинги ўзлаштирилиши асосларини яратиш, жамият, оила ва давлат олдидаги масъулиятини ҳис қиладиган шахсни тарбиялаш ишларини амалга ошириш;
з) таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан сифатли ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш;
и) таълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилиши сифатини таъминлаш;
к) таълим тизимида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни мақсадли сарфланишига раҳбарлик қилиш;
л) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда бўлим номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
м) таълим тизимида турли органлар ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
н) умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб қилиш ишларини амалга ошириш;
ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига ўқувчилар иштирокини таъминлаш ва уларнинг касб таълими олишига оид манфаатларини ҳимоя қилиш;
о) таълим муассасалари биноларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини қаътий назорат қилиш;
п) таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт базасини мустаҳкамлаш, ўқувчиларни унга жалб қилиш ишларини амалга ошириш;
р) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш.
99. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг ва давлат таълим стандартлари талабларининг мазмунини;
в) таълим муассасаларидаги ўқув ва тарбия сифатини оширишнинг усулларини;
г) ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
д) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
е) педагогика, психология, болалар физиологиясини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
ж) ўқув ва тарбия жараёнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш амалиётини, таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олиш, муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
100. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.