Жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди раиси И.Жабборовга
Чуст тумани Қизилтепа МФЙда яшовчи, жабрланувчининг қонуний вакили Н.Шароповдан ИЛТИМОСНОМА Ушбу курилаётган жиноят иши юзасидан утказилган суд тергови вактида, ишни конуний хал килинишида курсатувлари мухим ахамиятга эга булган гувохларни дастлабки тергов даврида ишга жалб килинмаганлиги, гувохлар ва судланувчининг курсатувларидаги жиддий карама-каршиликлар юзлаштириш йули билан бартараф килинмаганлиги, иш факат судланувчининг курсатув асосида бир ёклама олиб борилганлиги, гувохнинг била туриб ёлгон курсатув берганлиги хамда тергов ва судни чалгитиш холатлари мавжудлиги конун тили билан айтганда дастлабки терговнинг тулик эмаслиги ва жиноят-процессуал конун нормаларининг жиддий бузилиши холатлари аникланди. Хусусан, суд мажлисида суралган гувох Д.Дадахонов ва Ж.Тураевни дастлабки тергов даврида ишга жалб килинмаганлиги ва курсатувлари олинмаганлиги суд терговида маълум булди. Суд мажлисида сурок килинган гувохлар Д.Дадахонов ва Ж.Тураевлар айбланувчи сифатида ишга жалб килинган Ж.Матазимов жиноят содир булган вактда у ерда булмаганлиги ва автомашинани унинг укаси Сардор бошкарганлиги тугрисида курсатувлар берди. ЖПК нинг 415¹-моддасида "Суриштирув, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслиги ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишлари жиноят ишини кўриб чиқиш чоғида суд томонидан бартараф этилади. Судланувчига нисбатан айбловни оғирроғи билан ёки ҳақиқий аҳволга кўра дастлабки айбловдан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш учун ёки бошқа шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун асослар аниқланган тақдирда, суд суриштирув, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслигини ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишларини ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддаларига мувофиқ бартараф этади." деб белгиланган. ЖПК нинг 416-моддасида "Агар суд тергови вақтида судланувчининг унга илгари айблов қўйилмаган жиноятни содир этганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд янги айблов бўйича жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади." деб белгиланган. ЖПКнинг 417-моддасида "Агар суд тергови вақтида жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади. Тахмин қилинаётган жиноят кўрилаётган иш билан узвий боғлиқ бўлган ва бу ишларни алоҳида-алоҳида кўриш имконияти бўлмаган ҳолларда, давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурор ёки жабрланувчи, унинг вакилининг ёхуд судланувчининг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосномасига кўра суд бошқа шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун асосларни аниқлаш юзасидан тегишли процессуал ҳаракатларни бир ойгача бўлган муддатда ўтказишни иш бўйича айблов далолатномаси ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга топшириш ҳақида ажрим чиқаради. Агар суд тергови вақтида била туриб ёлғон кўрсатув берган гувоҳ, жабрланувчи ёки била туриб нотўғри хулоса берган эксперт ёхуд била туриб нотўғри таржима қилган таржимон томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд ҳукм чиқарганидан сўнг жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади. Янги айблов дастлабки айблов билан узвий боғлиқ бўлган ва уларни алоҳида-алоҳида кўриш имконияти бўлмаган ҳолларда, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш асосларини аниқлаш тартиби давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурорнинг ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг ёхуд судланувчининг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосномасига кўра амалга оширилади." деб белгиланган. Сиздан, ЖПКнинг 415-417 моддалирига асосан жиноят ишини айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга топширишингизни сўрайман. Жабрланувчининг қонуний вакили: Н.Шаропов