Скутеллареин-7-О-β-D-глюкопиранозидни кислотали гидролизи. 15 мг ушбу моддадан олиб хлорид кислотанинг 25 мл 15% метанол эритмасида, қайнаб турган сувли ҳаммомда гидролизга учратилди. Чўкмага тушган агликон метанолда қайта кристалланди. Суюқланиш ҳарорати 3400С, таркиби С15Н10О6, (М+ 286) бўлган 5мг скутеллареин олинди. Қоғоз хроматография ёрдамида D-глюкоза гидролизат таркибидан аниқланди. УБ, 1Н-ЯМР ва гидролз маҳсулотларини ўрганиш натижалари олинган модда Скутеллареин-7-О-β-D-глюкопиранозид эканлигини тасдиқлади.
II.10-расм. Скутеллареин-7-О-β-D-глюкопиранозиднинг гидролизи. А- Скутеллареин, В- D-глюкурон кислота
Хризин-7-О--D-метилглюкуронид Ўсимлик спиртли экстрактининг н-бутанол фракциясидан ажратиб олинган. Мазкур флавоноид оч сарғиш рангли модда бўлиб, таркиби С22Н20О10, суюқ.ҳ. 184-1860С га тенг.
Ушбу флавоноид ишқор эритмаси, спирт ва ацетонда яхши эрийди,.
Флавоноиднинг УБ-спектридаги ютилиш максимумларининг (mах, этанол, нм): 270, 305 ҳолати ва қиймати унинг флавонлар гуруҳига ҳос эканлигидан далолат беради [68; 458-466-б].
Модданинг ИҚ-спектрида қуйидаги функционал гуруҳларга хос ютилиш чизиқлари мавжуд (max, KBr, см-1): 3510-3320 (ОН гуруҳлар), 1728 (-СООСН3 гуруҳ С=O боғи), 1660 (-пирон С=O гуруҳи), 1598 (ароматик С=С-боғлари). Ўрганилаётган модданинг физик доимий константалари маълумотлари, эрувчанлиги ва ИҚ-спектр маълумотлари унинг флавон гликозид характерда эканлигини кўрсатди.
Бу флавоноиднинг 1Н-ЯМР (100 МГц Ру-d5, , м.у., J/Гц) спектрида углевод қолдиғи протонларнинг сигналлари борлиги аниқланди. Бу сигналлар 4,00-4,67 (м, Н-2, 3, 4); 4,84 (1Н, д, J=8,50 Гц, Н-5) ва 5,88 (1Н, д, J=6,50 Гц, Н-1) қийматларда намоён бўлди. Модданинг гликозид эканлигини исботлаш учун у HCI нинг 15% ли эритмаси билан 6 соат давомида гидролиз қилинди.
Гидролиз натижасида ҳосил бўлган агликон қайта кристалланиб тозаланди. Унинг хроматография, УБ- ва ИҚ-спектри маълумотларида агликон хризин (5,7-дигидроксифлавон) эканлиги исботланди [94; 458-466-б]. Гидролизатнинг қолган қисмида қоғоз хроматографияси усулида соф модда билан солиштириш натижасида D-глюкурон кислота борлиги аниқланди.
II.11-расм. Хризин-7-О--D-метилглюкуронид кимёвий ўзгариши
Флавонгликозиднинг 1Н-ЯМР спектрида агликонга тегишли протонларнинг қуйидаги сигналлари мавжуд: 6,70 (1Н, д, J=2,00 Гц, Н-6); 6,78 (1Н с, Н-3); 6,97 (1Н, д, J=2,00 Гц, Н-8); 7,51-7,73 (3Н м, J=8,00 Гц, Н-3,4,5); 7,15-7,73 (2Н, м, J=8,00 Гц, Н-2,6); 12,49 (с, 5-ОН). Флавонгликозид эритмасига натрий ацетат қўшиб олинган УБ спектри этанолда олинган спектр билан бир хил ютилиш максимумларига эга, яъни уларда силжиш кузатилмайди. Бу ҳолат углевод қолдиғи агликоннинг 7-ҳолатидаги гидроксил гуруҳга бирикканлигини кўрсатади [69; 356-357-б, 77; 324-325-б].
Do'stlaringiz bilan baham: |