I боб бўича хулосалар
Адабиётлар тахлили натижасида Phlomoides nuda ва Scutullaria comsa ўсимликлари асосида гепатит Б, гипертония касаликларини даволашда ишлатиладиган табиий озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқилмагани маьлум бўлди.
Phlomoides nuda ўсимлигини кимёвий таркиби ўрганилмагани маьлум бўлди.
Бугунги кунда Гепатит Б касалигини даволашда ишлатиладиган “Ҳепсера”, “” , “” , “” , “” , “” , “” , гипертония касаллигини даволашда ишлатиладиган , “” , “” , “” , “” , “” , “” синтетик дори воситаларининг фойдалий хусусиятлари билан биргаликда, уларнинг инсон организими учун бир нечта зарарли тасирлари борлиги адабиёт таҳлиллари асосида ўрганилди.
Адабиёт таҳлиллари асосида гепатит Б, гипертония касалликларини даволашда синтетик дори воситаларини ўрнига, шифобахш ўсимликлардан табиий, биологик озиқ-овқат қўшилмаларини тайёрлаш, самарали фойдаланиш мумкинлигини келиб чиқди.
II БОБ. : Lamiасeae ОИЛАСИГА КИРУВЧИ АЙРИМ ЎСИМЛИКЛАРНИ ВА УЛАРНИ ВА УЛАР АСОСИДА ТАЙЁРЛАНГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ ҚЎШИЛМАЛАРИНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ ВА ХОССАЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ (ОЛИНГАН НАТИЖАЛАР МУҲОКАМАСИ)
II.1. Lamiасeae оиласига кирувчи айрим ўсимликларини кимёвий таркибини ўрганиш
II.1.1. Phlomoides nuda ўсимлигининг элемент таркибини ва эфир мойлари динамикаси ўрганиш
II.1.1.1 Phlomoides nuda ўсимлигининг микро ва макроэлементлари
Бугунги кунда доривор ўсимликлар асосида дори воситалари билан тиббиётни таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунинг учун биологик ресурслардан оқилона фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш учун ўсимликлардаги минерал элементларнинг таркибини нормаллаштириш муаммоси тобора муҳим аҳамият касб этмоқда
Phlomoides туркуми доривор ўсимликнинг терапевтик таъсири нафақат ундаги биологик фаол моддаларга, балки консентрланган макро ва микроелементларга ҳам боғлиқ бўлиши мумкин, уларнинг миқдорий таркиби Phlomoides nuda ўсимликларидаги маълумотлар амалда йўқ. Ўзбекистонда ўсадиган Phlomoides nuda ўсимлигининг ер устки қисмини гуллашдан олдинги ва гуллашдан кейинги даврдаги элементар таркибини ўрганишни бошладик.
Ўрганилаётган намуналар кимёвий элементларининг консентрациясини нейтрон фаоллашуви билан аниқлаш усули намуналар секинлашган нейтронлар оқими билан нурланганда ҳосил бўладиган радиоактив изотопларнинг гамма-нурланиш спектрларини рўйхатга олишга асосланган. Бизнинг ҳолатимизда нейтрон нурланишининг манбаи ягона ядро физикаси иншооти – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг (YNP) WWR-SM типидаги ядро реактори эди. Ҳозирги кунда OʻzR AS INP “Экология ва биотехнология” илмий лабораториясида нейтрон фаоллашув таҳлили бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Phlomoidoes nudaнинг нейтрон фаоллашув таҳлили натижасида ўсимлик намуналарида 3 та макроелемент, 29 та микроелемен ва 3 та заҳарли элемент миқдори аниқланди.
II.1-график
Phlomoides nuda ўсимлигини гуллашдан олдинги ва гуллаш давридаги микро ва макро элементларини график тасвири
II.1 жадвал
Phlomoides nuda ўсимлигини гуллашдан олдинги ва гуллаш давридаги микро ва макро элементлари
Элемент
|
Phl nuda ўсимлигининг
Гуллашдан олдинги даври
|
Phl nuda ўсимлигининг
Гуллашдан кейинги даври
|
Элемент
|
Phl nuda ўсимлигининг
Гуллашдан олдинги даври
|
Phl nuda ўсимлигининг
Гуллашдан кейинги даври
|
Элемент
|
Phl nuda ўсимлигининг
Гуллашдан олдинги даври
|
Phl nuda ўсимлигининг
Гуллашдан кейинги даври
|
Ag
|
0,023
|
0,019
|
Cu
|
11,2
|
5,6
|
Th
|
0,10
|
0,12
|
As
|
0,31
|
0,18
|
Fe
|
242,3
|
377,5
|
Y
|
0,4
|
0,4
|
Au
|
0,0038
|
0,0019
|
Hg
|
˂0,001
|
0,002
|
Yb
|
0,056
|
0,056
|
Ba
|
37,6
|
18,8
|
K
|
17200
|
19100
|
Ce
|
1,09
|
1,04
|
Br
|
4,7
|
11,6
|
Mg
|
1580
|
2350
|
Sm
|
0,065
|
0,033
|
Са
|
9600
|
7500
|
Mn
|
37,3
|
38,2
|
Eu
|
0,07
|
0,03
|
Cd
|
˂0,01
|
˂0,01
|
Mo
|
1,99
|
3,12
|
Hf
|
0,11
|
0,06
|
Cl
|
1900
|
1400
|
Na
|
92,8
|
96,4
|
Rb
|
6,4
|
7,3
|
Co
|
0,42
|
0,61
|
Ni
|
2,7
|
4,2
|
Ta
|
0,04
|
0,05
|
Cr
|
0,46
|
0.41
|
Rb
|
5,8
|
6,3
|
La
|
0,61
|
0,51
|
Cs
|
0,05
|
0,05
|
Se
|
1,08
|
1,09
|
|
|
|
Ушбу ўсимлик намуналарининг иккала даврдаги макро ва микро элементларнинг микдори хар бир даврда темир ва барийнинг микдори кўплиги, жадвал ва график малумотларида намоён бўлди. Шундай килиб, бажарилган ишлар натижасида 35 макро ва микро-элементлар аникланди. Мухими захарли оғир металлар намуналарда из сифатида аникланди.
Phlomoides nuda ўсимлиги таркибидаги микро ва макро элементлар таркиби икки даврда ўрганилганда, гуллаган даврида макро-микро элементлар миқдори кўплиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |