MPEG 1 ва MPEG 2 видеотасвирларни сиқиш форматлари
Тасвирларга ишлов беришнинг дастлабки қадами сифатида MPEG 1 ва MPEG 2 сиқиш форматлари таянч кадрларини бир нечта тенг блокларга бўлади, кейин дискрет косинус ўзгартириш (DCT) амалга оширилади. MPEG 1 билан таққослаганда, MPEG 2 сиқиш формати янги сиқиш ва ортиқча маълумотларни йўқотиш алгоритмларидан, шунингдек чиқиш маълумотлар оқимини кодлашдан фойдаланиш ҳисобига видео-маълумотларни юқорироқ узатиш тезлигида тасвирнинг энг яхши аниқлигини таъминлайди. Шунингдек, MPEG 2 сиқиш формати квантлаш аниқлиги туфайли сиқиш даражасини танлашга имкон беради. 352х288 пикселлар рухсат этишдаги видео учун MPEG 1 сиқиш формати 1,2 - 3 Мбит/с узатиш тезлигини, MPEG 2 эса 4 Мбит/сгача узатиш тезлигини таъминлайди.
MPEG 1 билан таққослаганда, MPEG 2 сиқиш формати қуйидаги афзалликларга эга:
- JPEG2000 каби MPEG 2 сиқиш формати битта видеооқимида тасвир сифатининг турли даражадаларги мастабланувчанлигини таъминлайди;
- MPEG 2 сиқиш форматида ҳаракат векторларининг аниқлиги 1/2 пикселгача оширилган;
- фойдаланувчи дискрет косинус ўзгартиришнинг ихтиёрий аниқлигини танлаши мумкин;
- MPEG 2 сиқишни форматига қўшимча башоратлаш режимлари киритилган.
MPEG 2 сиқиш формати ҳозирда ишлаб чиқаришдан олинган AXIS Communications компаниясининг AXIS 250S видео-серверидан, JVC Professional компаниясининг 16 каналли VR-716 видео-дискидан, FAST Video Security компаниясининг видеорегистраторларидан ва бошқа кўплаб видеокузатув қурилмаларидан фойдаланган.
MPEG 4 сиқиш формати
MPEG4 тасвирларни фрактал сиқиш дейиладиган технологиядан фойдаланади. Фрактал (контурга асосланган) сиқиш тасвирдан объектларнинг контурлари ва тузилмаларини ажратиб олишни кўзда тутади. Контурлар сплайн (полиномиал функциялари) сифатида ифодаланади ва таянч нуқталар билан кодланади. Тузилмалар фазовий частотавий ўзгартириш (масалан, дискрет косинус ёки вейвлет-ўзгартириш) коэффициентлари сифатида ифодаланиши мумкин.
MPEG 4 видеотасвирларни сиқиш формати қўллайдиган маълумотларни узатиш тезликлари диапазони MPEG 1 ва MPEG 2 форматларидагига қараганда анча кенг ҳисобланади. Мутахассисларнинг кейинги ишланмалар MPEG 2 форматдан ишлатиладиган ишлов бериш усулларини тўлиқ алмаштиришга қаратилган. MPEG 4 видеотасвирларни сиқиш формати кенг стандартлар тўплами ва маълумотлар узатиш тезликлари қийматлари қўллайди (2.1-жадвал).
2.1-жадвал
Видеони сиқиш стандартларининг нисбий характеристиклари
Хусусиятлар
|
MPEG-1
|
MPEG-2
|
MPEG-4 / ASP
|
MPEG-4 / AVC (H.264)
|
Блокнинг максимал ўлчами
|
16х16
|
16х16 (кадр режими), 16х8 (майдон режими)
|
16х16
|
16х16
|
Блоклар ўлчами
|
8х8
|
8х8
|
16х16, 8х8, 16х8
|
8х8, 8х16, 16х8, 16х16, 4х8, 8х4, 4х4
|
Ўзгартириш
|
DCT
|
DCT
|
DCT/вейвлет ўзгартириш
|
4х4 фазовий блокларнинг аниқ бутун сонли ўзгартириш
|
Ўзгартириш блокининг ўлчами
|
8х8
|
8х8
|
8х8
|
4х4
|
Профиллар
|
Йўқ
|
профилларнинг ҳар бирида бир неча даражали 5 та профиллар
|
профилларнинг ҳар бирида бир неча даражали 8 та профиллар
|
профилларнинг ҳар бирида бир неча даражали 3 та профиллар
|
Кадрлар турлари
|
I, P, B, D
|
I, P, B
|
I, P, B
|
I, P, B, SI, SP
|
Узатиш тезлиги
|
1,5 Мбит/с
|
2 – 15 Мбит/с
|
64 Кбит/с – 2 Мбит/c
|
64 Кбит/с – 150 Мбит/c
|
Шифрлаш мураккаблиги
|
паст
|
ўртача
|
ўртача
|
юқори
|
Олдинги стандартлар билан мослашувчанлик
|
Ҳа
|
Ҳа
|
Ҳа
|
Йўқ
|
MPEG 4 прогрессив ва сатрлараро сканерлаш усулини ўз ичига олади ва ихтиёрий фазовий рухсат этиш қийматлари ва 5 кбит/сдан 10 Мбит/сгача бўлган маълумотларни тезликларини қўллайди. MPEG 4 форматда сиқиш алгоритми такомиллаштирилган ва унннг сифати ва самарадорлиги барча қўлланадиган маълумотларни узатиш тезликларида оширилган. JVC Professional компаниясида ишлаб чиқарилган ва V.Networks тармоқ қурилмалари қаторига кирадиган VN-V25U веб-камераси видеотасвирларга ишлов бериш учун MPEG 4 сиқиш форматидан фойдаланади.
2. IPTVДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ПРОТОКОЛЛАР
Умумий инфратузилма орқали турли хил маълумотлар ва мултимедия иловаларини қўллаш, эҳтимол конвергент тармоқларнинг асосий ютуғи ҳисобланади. Фақат протоколларнинг юқори даражалари (учинчи ёки тўртинчи) маълум иловалар учун мўлжалланган. Бундай протокол каналларни қайта уланиши ва мультикаст-оқимларни бошқаришни қўллашга мўлжалланган IGMP протоколи ёки VoD иловалари учун махсус ишлаб чиқарилган VCR функцияларини (масалан: ижро этиш/пауза/тез олдинга/орқага қайтариш) таъминлайдиган RTSP протоколи бўлиши мумкин. Бу протоколлар IPTV хизматларини тақдим этиш учун ишлатилади. Улардан ташқари, қуйидаги протоколлар ишлатилади:
- UDP протоколи – оқимли видеони узатиш учун;
- HTTP протоколи - интерактив хизматларни (масалан, махсус менюлар, электрон дастурлар рўйхати ва бошқаларни) ташкил қилиш учун;
- RTP протоколи – оқимли видеони узатиш учун;
- RTCP протоколи - жўнатилган ва қабул қилинган пакетларнинг бир хиллигини текшириш учун жавоб беради, жўнатувчини идентификациялайди ва тармоқнинг юкланишини назорат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |