Хабар манзилгача етказилганми?



Download 59,2 Kb.
bet3/5
Sana25.02.2022
Hajmi59,2 Kb.
#256427
TuriПротокол
1   2   3   4   5
2.1. Видео-маълумотларни MPEG-TS пакетларига инкапсуляциялаш принциплари

Инкапсуляциялаш IPTV станция бажарадиган асосий жараён ҳисобланади. Транспорт MPEG-оқимларини анъанавий пакетли маълумотларни узатиш тармоқлари орқали узатиш учун IPTV бош станцияси кўп сонли 188-байтли MPEG транспорт пакетларини бирлаштиради ва улардан PDU (protocol data unit) кадрининг фойдали юкламасини шакллантиради.


Кадрнинг сарлавҳаси (Header) ва тугаш қисми (Trailer) ишлатилган тармоқ протоколи орқали аниқланади.
Gigabit Ethernet тармоқларида MPEG-пакетларни инкапсуляциялаш
2.1....2.3-расмларда MPEG-пакетларнинг Gigabit Ethernet тармоқларида инкапсуляциялаш тасвирланган.

2.1-расм. Инкапсуляциялаш жараёнининг тасвирланиши




2.2-расм. MPEG over UDP/IP over Gigabit Ethernet форматдаги кадр.


2.2-расмда MPEG over UDP/IP over Gigabit Ethernet форматдаги кадр тасвирланган. Кадрнинг тугатувчи қисми, одатдагидек, CRC (cyclic redundancy code) назорат циклли ортиқча коди ҳисобланади.
2.3-расмда RTP протоколидан фойдаланиш билан реал вақтда MPEG over Gigabit Ethernet инкапсуляциялаш тасвирланган.

2.3-расм. RTP протоколидан фойдаланиш билан реал вақтда MPEG over Gigabit Ethernet инкапсуляциялаш


RTP (Real-time transport protocol) протоколи йўқотилган пакетларни аниқлайди ва компенсациялайди, контентни узатиш хавфсизлиги ва маълумотларни ажратиш таъминлайди. RTP протоколи TCP/IP протоколлар стекида IP протокол устида жойлашган UDP (User Datagram Protocol) протоколи устидан ишлайди. Бу иккала расмлар орасидаги ягона фарқ RTP-сарлавҳасини протоколнинг сарлавҳаси секциясига (Protocol Header) қўшилиши ҳисобланади.




2.2. Видео-маълумотларни IP устидан узатишда фойдаланиладиган кодеклар

MPEG оиласининг барча сиқиш форматлари (MPEG 1, MPEG 2, MPEG 4, MPEG 7) қисқа вақт интервали билан ажратилган тасвирларда маълумотларнинг юқори ортиқчалигини ишлатади. Икки қўшни кадрлар орасида одатда, саҳнанинг фақат кичик қисми ўзгаради - масалан, қўзғолмас режа фонида кичик объектнинг равон ҳаракатланиши бўлиб ўтади. Бу ҳолда, саҳна тўғрисида тўлиқ маълумотлар танлаб - фақат таянч тасвирлари учун сақланади.


Қолган кадрлар учун объект жойлашуви, унинг силжиш йўналиши ва қиймати, объект ҳаракатланиши билан унинг орқасида очиладиган янги фон элементлари тўғрисида фарқли маълумотларни узатиш етарли бўлади. Бинобарин, бу фарқларни нафақат олдинги тасвирлар билан таққослаш бўйича, балки кейинги тасвирлар билан таққослаш бўйича ҳам шакллатириш мумкин (чунки айнан уларда объект ҳаракатланаётганда фоннинг илгари яширин қисми аниқланади).
MPEG оиласи сиқиш форматлари маълумотлар ҳажмини қуйидагича камайтиради:
- видеонинг вақт бўйича ортиқчалиги йўқотилади (фақат фарқлар маълумотлари ҳисобга олинади);
- саҳнанинг майда деталларини сўндириш йўли билан тасвирларнинг фазовий ортиқчалигини йўқотилади;
- ранглилик ҳақидаги маълумотларнинг бир қисми йўқотилади;
- натижавий рақамли оқимнинг ахборот зичлиги уни тавсифлаш учун оптимал математик кодни танлаш орқали оширилади.
MPEG сиқиш форматлари фақат таянчи кадрлари - I-кадрларни (Intra frame – ички кадрларни) сиқади. Улар орасидаги оралиқларга фақат икки қўшни I-кадрлар орасидаги ўзгаришларга эга бўлган кадрлар - P-кадрлар (Predicted frame – башорат қилинадиган кадрлар) киритилади. I-кадр ва P-кадр орасидаги маълумотларни йўқотилишини камайтириш учун B-кадрлар (Bidirectional frame – икки йўналишли кадрлар) киритилади. Улар олдинги ва кейинги кадрлардан олинадиган маълумотларга эга бўлади.
MPEG сиқиш форматларида кодлашда ҳар хил турлардаги кадрлар занжири ҳосил бўлади. Кадрларнинг одатий кетма-кетлиги IBBPBBIBBPBBIBB… кўринишга эга бўлади. Шунга кўра, кадрлар кетма-кетлиги уларнинг рақамларига мувофиқ 1423765… тартибда ижро этилади.

Download 59,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish