69
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Ичимлик суви махсус давлат стандартлари талабига жавоб бериши керак ва
доимий соғлиқни сақлаш муассасаларининг диққат марказида бўлади. Давлат
стандарти сув манбалари ва бош сув олиш иншоотларининг санитария муҳофаза
минтақаларини уюштиришни талаб қилади.
Ер юзи аҳолисини сифатли ичимлик суви
билан таъминлашда ер ости
сувларинииг аҳамияти каттадир. Турли мамлакатларда, шу жумладан
Ўзбекистонда ер
ости сувлари, артезиан сувлари ва минерал сувлар катта
миқдорда ичимлик учун ишлатилади. Минерал сувлар чиққан жойларда махсус
шифохоналар қурилади. Ҳозирги кунда ер ости сувларининг тартибсиз
ишлатилиши, турли манбалар таъсирида ифлосланиши ошиб бормоқда.
Ичимлик сувларнинг бебаҳо манбаи бўлган ер ости сувларини муҳофаза қилиш
ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш энг муҳим
экологик
муаммолардан бири ҳисобланади. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида
сувларнинг такрор ишлатилишини таъминлаш мавжуд сув ресурсларидан
оқилона фойдаланиш имкониятини беради. Дехқончиликда янги, илғор суғориш
услубларини жорий қилиш сувларни катта миқдорда тежашни таъминлайди.
Америка Қўшма Штатларида сувни 3-5 марта кам талаб қиладиган пахта навини
яратиш бир йил давомида пахта ҳосилини 52%га ортишига олиб келган(30).
Сувдаги 1300 дан ортиқ зарарли бирикмаларнинг РЭМ лари ва корхоналар
учун оқоваларни ташлашнинг йўл қўйилган чегаралари белгиланган.
Корхоналар сувларнинг белгиланган лимитдан ортиқча ишлатгани ва
оқоваларни ташлашни меъёридан оширганлиги учун жарима ва бошқа тўловлар
тўлайди.
Сўнгги йилларда Дунё океанининг ифлосланиши жаҳон аҳамиятига эга
бўлган экологик муаммога айланди. Денгиз ва океанлар асосан нефть ва нефть
маҳсулотлари, саноат ва маиший оқовалар, оғир
металлар, радиоактив
бирикмалар ва бошқалар билан ифлосланади. Ўрта денгиз Ер юзидаги энг
ифлосланган денгиз ҳисобланади. Океан юзасининг нефть билан қопланиши
"океан-атмосфера" тизимида ўзаро алоқадорликнинг
бузилишига ва Ер юзида
кислороднинг асосий манбаларидан бири бўлган яшил ўсимликлар -
фитопланктоннинг нобуд бўлишига олиб келади. Бу ўз
навбатида океандаги
биологик махсулдорликнинг камайишига сабаб бўлади.
Дунё океани узоқ йиллардан бери ўта захарли ва радиоактив моддалар
гўристонига айлантирилган. Дунё океанининг ифлосланиши нафақат
глобал
экологик, балки ижтимоий оқибатларига ҳам олиб келиши муқаррардир. Ер
юзида ҳаёт бешиги бўлган Дунё океанини муҳофаза қилиш ва океан
ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш фақатгина турли
давлатларнинг ҳамкорлиги натижасидагина муваффақиятли амалга оширилиши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: