112
асрга Кун тартиби» ни ишлаб чиқиши ва
амалга ошириш мажбурияти
юкланган.
«Рио-92» Конференциясида ўрмонларнинг тартибсиз кесилишининг
олдини олиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган муҳим Баённома
қабул қилинди. Конференцияда энг долзарб глобал муаммолар- иқлимнинг
ўзгариши ва биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Конвецияларнинг
имзоланиши бошланди.
«Рио-92» Конференцияси алоҳида давлатлар ва жаҳон ҳамжамияти
барқарор ривожланишининг стратегик вазифаларини белгилаб берди ва уни
амалга оширишнинг ташкилий, ҳуқуқий ва
молиявий асосларини ишлаб
чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Рио декларациясини ратификация қилди.
Ўзбекистон Иқлимнинг ўзгариши тўғрисидаги Конвенция ва Биологик
хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенцияларга қўшилди. 1998-йили Барқарор
ривожланиш
Концепцияси
тайёрланди.
1999-йили
Барқарор
ривожланишнинг Миллий стратегиясини ишлаб чиқилди. 2002-йили
Ўзбекистонда «XXI асрга Кун тартиби» қабул қилинди. Ўзбекистон
Республикасида барқарор ривожланишни таъминлаш устувор масалага
айланди.
90-йилларда
алоҳида давлатлар, жаҳон ҳамжамияти, ҳалқаро
ташкилотлар «XXI асрга Кун тартиби»ни амалга ошириш бўйича
ҳаракатларни амалга оширдилар.
2000-йили Нью-Йоркда Минг йилик Саммити бўлиб ўтди ва
унда
«Минг йиллик Декларацияси» қабул қилинди. Минг йиллик ривожланиш
мақсадларига эришиш бўйича жаҳоннинг барча мамлакатларида саъйи-
ҳаракатлар бошланди.
Қилинган
ишларни
сарҳисоб
қилиш
мақсадида
2002-йил
Йоханнесбургда БМТнинг Барқарор ривожланиш бўйича Бутунжаҳон
Саммити бўлиб ўтди. Унда «Барқарор ривожланиш Бутунжаҳон Саммити
қарорларини бажариш режаси» ва «Йоханнесбург декларацияси» қабул
қилинди. Саммит режасида сайёрамизнинг турли минтақаларида бақарор
ривожланишни таъминлашга асосий эътибор берилди ва унинг принциплари
барқарор ривожланишнинг уч таркибий қисми: иқтисодий ўсиш,
ижтимоий
ривожланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси талабларига жавоб беради.
Бутунжаҳон Саммитида қашшоқликни йўқотиш ва атроф муҳит муаммоси
бош масалалар сифатида таҳлил қилинди. Дунёдаги ривожланаётган
камбағал мамлакатларда 1 млрд. дан ортиқ аҳоли доимий овқат етшмаслиги
шароитларида яшайди. Бу давлатларга молиявий ёрдам бериш масалалари
кўрилди. Йоханнесбург Саммити барқарор ижтимоий-иқтисодий-экологик
ривожланиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Ривожланган давлатлардаги юқори ҳаёт даражасини таъминлаш табиий
ресурслардан катта миқдорда фойдаланиш ва ўз навбатида атроф муҳитни
кучли ифлослаш ҳисобига амалга ошади. 47–расмда ривожланган мамлакат-
113
Германия Федератив Республикаси(ГФР) ва ривожланаётган мамлакат
фуқаросининг атроф-муҳитга таъсири солиштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: