Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

Учинчи босқичда - даромадлар ва харажатлар тенглаштирилади, 
иқтисодий тахлил жараёнида даромадлар ва харажатларни ўсиш ёки камайиш 
тенденцияси аниқланади. Молиявий режалаштириш жараённда қуйидаги 
усуллардан фойдаланилади: баланс, норматив, коэффициент, иқтисодий 
тахлил ва бошқалар. Ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган барча молия режалари 
йиғиндиси молия режалари тизими деб юритилади. Бу молия режалари 
тизими минтакаларда, ҳудудларда пул маблағларнни тақсимлашни, пул 
фондларини ташкил этиш ва улардан фойдаланишни, такрор ишлаб чиқариш 
жараёнида молиянинг алохида звенолари ролининг ифодаланишини ўз ичига 
олиш.
Молиявий режалаштириш жараёнида бир неча хил режалар тузилади. 
Молия режалари тизимида сохаларда молия асосий ўринни эгалайди ва бу 
ерда даромадлар ва харажатлар айникса мухим рол ўйнайди. Хозирги пайтда 
корхоналар молиявий режалари бизнес режалар деб юритилмокда. 
 
9.4. Корхонада инновацион фаолиятни молиялаштириш 
йўналишлари.
Инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг оқилона тизимини яратиш 
орқали молиявий ресурсларни жамлаш ва уларни инновацион жараёнларнинг 
устувор соҳаларига йўналтириш имкониятлари пайдо бўлади. 
Инновацион фаолиятни молиялаштириш – янги турдаги маҳсулотларни 
ишлаб чиқариш жараёнини лойиҳалаштириш, тадқиқ этиш ва ташкил қилиш, 
ишланмалар ва ташкилий жараёнларни, янги турдаги техника ва 
технологияларни, иш ва хизматларни, шунингдек, бошқарувнинг янги шакл 
ва услубларини яратиш ва жорий этишга йўналтирилган пул маблағларидан 
фойдаланишдир. 
Корхона инновацион фаолиятини молиялаштириш манбаларини ички 
(ўз маблағлари) ва ташқи манбаларга ажратиш мумкин. 


227 
9.4.1-расм. Корхона инновацион фаолиятини молиялаштириш 
манбалари 
Инновацион лойиҳанинг маҳсулот ҳаётийлик цикли барча босқичларида 
зарур молиявий ресурслар билан таъминланганлигининг юқори даражаси 
бозор томонидан маҳсулот етарли даражада қабул қилинмаслиги билан 
боғлиқ хатарни камайтиради ва унинг самарадорлигини оширади. 
Қуйидагилар инновацион фаолиятни молиялаштириш тизимининг 
элементлари ҳисобланади: 
- инвестицион ресурслар манбалари; 
- молиявий маблағларни жамлаш ва уларни инновацион лойиҳаларга 
инвестициялаш механизми; 
- инвестицион 
ресурслар самарадорлиги ва қарз капиталининг 
қайтарилишини таъминлашга қаратилган бошқариш механизми. 
Инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг қуйидаги шакллари 
мавжуд: 
- корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш; 
- банк кредитлари орқали молиялаштириш; 
- венчур молиялаштириш; 
- лизинг; 
- форфейтинг; 
- аралаш молиялаштириш ва бошқалар. 


228 
Умуман олганда, инновацион лойиҳаларни молиялаштириш тизими 
молиялаштириш манбалари ва молиялаштиришнинг ташкилий шаклларини 
ўз ичига олади. 
Қуйидагилар инновацион фаолиятнинг асосий шакллари бўлиб 
ҳисобланади: 
- илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (НИОКР); 
- технологик ишлар, ишлаб чиқаришни ва саноат синовларини 
ўтказишни тайёрлаш; 
- патентлар, лицензиялар ва ноу-хаулар олиш; 
- инновацион фаолиятни амалга ошириш борасидаги инвестицион 
фаолият. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish