Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


 Ишлаб чиқариш корхоналари бошқарув тизимида маркетинг



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

 
17.4. Ишлаб чиқариш корхоналари бошқарув тизимида маркетинг 
бўлими фаолиятини ривожлантириш йўллари.
 
Маркетинг фаолиятини ташкил етиш деганда, унинг вазифаларини 
бажарувчи таркибий бўлимларни шакллантириш ва уларнинг ўзаро 
масъулиятларини ҳамда муносабатларини ифодаловчи тизимни яратиш 
тушунилади. Бундай тизим оддий корхона дан бошлаб, бозорнинг барча 
субйектлари, давлат, нодавлат, тижорат, нотижорат ташкилотлари, туман, 
шаҳар, вилоят ва республика миқёсидаги маркетинг хизматларини ўз ичига 
олади. Маркетинг фаолияти ва унинг махсуслашиши, корхонанинг умумий 
фаолиятидаги меҳнат тақсимоти шаклланишини англатиб, унинг бошқарув 
тизимидаги ўзаро мантиқий муносабатлар даражаси юксалиши орқали 
бозордаги мақсадига еришишига асосий восита бўлади . 
Корхонанинг умумий фаолияти, асосан, унинг бозордаги муваффақия-
тига боғлиқлигини назарда тутилса, маркетинг хизмати вазифаси ва 
функсияларини юқори даражада бажарилишига еришиш талаб етилади. 


439 
Корхона бошқарувининг маркетинг бўлими бажарадиган функсияларини 
бошқа барча вазифаларидан енг катта фарқи шундаки, унинг маркетинг 
фаолияти ишлаб чиқарган товар харидор ва истеъмолчилар орасида доимий 
алоқани шакллантиришга қаратилган. Шунинг учун ҳам маркетинг 
фаолиятини ташкил етиш ва ундан самарали файдаланиш, ҳар қандай фирма 
ёки тадбиркорнинг бош мақсади бўлиши керак. 
Маркетингни ташкил етишда икки жиҳат муҳим: мақсадлар ва 
маркетинг хизмати мақоми еътиборга олинади. 
Мақсадни танлаш. Кўпгина раҳбарлар ҳозирги пайтда ўз корхоналари-
нинг асосий мақсади сифатида енг юқори фойда олишни кўрсатадилар. 
Лекин бу танлов унчалик мақбул емас. Айтайлик, агар корхона узоқ 
келажакни кўзлаб иш юритаётган бўлса (маркетинг фаолияти айнан худди 
шундай ҳисобланади), бу ҳолда у анчагина маблағни асосий сармояга, 
ишлаб чиқариш тайёргарлигига ва кадрлар малакасини оширишга 
сарфлаши 
керак. 
Бу 
тадбирларнинг 
ҳаммаси 
ишлаб 
чиқариш 
харажатларини кўпайтиради ва фойданинг камайишига олиб келади. Катта 
фойда олиш ҳақида ҳам, яқин келажакда фойдани кўпайтириш ҳақида ҳам 
ҳамиша гапиравермаслик керак. Масалан, агар корхона янги бозорга кириб 
бормоқчи бўлса, аввалида ҳеч қандай фойда олмаслиги, аксинча, кўпинча 
ҳатто зарарига ишлаши мумкин. Бундан ташқари, кўпгина мамлакатларда 
қабул қилинган фойдага қараб солиқнинг ортиб бориши корхонага режа-
лаб қўйилганидан ортиқча фойда олиш мақбул емаслигини исботлайди. 
Япониядаги машҳур „Масусита Ден-ки“ фирмасининг асосчиси Коносуке 
Масуситанинг фикрича, фақат унчалик юқори ҳам емас, унчалик кам ҳам 
емас, балки оқилона миқдорда фойда олгандагина корхона ўз фаолиятини 
кенгайтириши мумкин. 
Маркетингни ташкил етишга киришган корхонанинг мақсадлари қандай 
бўлиши керак? Маркетингнинг тан олинган пешқадамлари бўлмиш японлар 
тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, асосий мақсадлар (афзаллиги 
тартибига қараб) қуйидагилардан иборат: 


440 
– сотиш ҳажми; 
– ўсиш суръатлари (сотув ёки фойда ҳажми); 
– бозордаги ҳиссаси; 
– режаланган фойда, бу фойданинг ҳажми, фойданинг сотув ҳажмига 
нисбати, барча сармоядаги фойда меъёри, фойданинг ҳиссадорлар 
сармоясига нисбати ва бошқаларда акс етиши мумкин
– сармоянинг таркиби, яъни фаолларнинг умумий суммасига ёрдам 
шаклидаги сармоянинг нисбати (бу Японияда тахминан 20 %га тенг). 
Бу рўйхатни бошқа турлича мақсадлар билан ҳам тўлдириш мумкин. 
Масалан, маҳсулот сифатини ошириш, харажатларни камайтириш ва шу 
кабилар. 
Мақсадларни ишлаб чиқишда улар корхона ходимларининг ниятларини 
акс еттириши зарурлигига алоҳида еътибор бериш керак. Акс ҳолда 
ишловчиларнинг ишлаб чиқариш жараёнидан „ички узилиши“ рўй беради. 
Ҳар бир япон ишчиси ўзи ишлаётган фирманинг вазифаларини осонгина 
айтиб бера олади, чунки бу вазифаларнинг бажарилишидан у ниҳоятда 
манфаатдор. 
Шуни англаш муҳимки, корхонада маркетингнинг чинакамига жорий 
қилиниши учун унда тегишли хизматни тузишнинг ўзи йетарли емас. Гап – 
ана шу хизматга қандай мақом берилганида. 
Маркетинг бўлими диққат марказига маҳсулотнинг пировард истеъ-
молчилари билан боғлиқ барча муаммолар тушади, бу пайтда бошқа 
бўлинмалар ўз еътиборини турли жузъий вазифаларга қаратган бўлади. Шу-
нинг учун ҳам маркетинг бўлими бутун фаолиятни мувофиқлаштириб ту-
ришини тан олиш мутлақо табиийдир. У ишлаб чиқариш жараёнида йетакчи 
бўлиши учун унинг мақомини бошқа бўлинмалар ичида енг юқори қилиб 
белгилаш лозим. Корхонанинг аниқ маркетинг мўлжалининг гарови ҳам ана 
шунда! 
Маркетинг бўлимининг ташкилий тузилиши ҳар бир корхона фаолияти-
га унинг ишлаб чиқариши (хизмат кўрсатиш) ҳамда бозорининг ҳажмига мос 


441 
келиши керак. Маркетинг вазифалари ва функсияларини қуйидагича 
гуруҳлаш тавсия етилади. Х. Меффертнинг таъкидлашича, маркетинг 
хизмати бажарадиган вазифалар қуйидагилардан иборат: 
1. Корхона товари (хизмати)га бўлган талабни бошқариш, яъни 
бозордаги фаолияти билан боғлиқ вазифалар. 
2. Корхона ёки фирмани ўзининг фаолияти билан боғлиқ вазифалар. 
3. Атроф-муҳит ва жамоатчилик билан боғлиқ вазифалар. 
А.Н. Романов
85
бошчилигида тайёрланган дарсликда, маркетинг 
функсиялари 4 гуруҳга бўлинган: 
Аналитик функсиялари: 
1. Бозорни ўрганиш. 
2. Истеъмолчиларни ўрганиш. 
3. Фирма таркибини ўрганиш. 
4. Товар ва унинг таркибини ўрганиш.
5. Корхонанинг ички муҳитини ўрганиш. 
Маркетингни ташкил етиш жараёнида унинг вазифалари ва 
функсияларини бажарувчи бўлим фаолиятини корхонанинг бошқа бўлимлари 
иши билан мувофиқлаштириб бориш ҳам муҳим аҳамиятга ега. Енг аввало, 
маркетинг ва молия бўлимлари ишини яқинлаштириш, маркетологлар
корхона буджети, товарлар бўйича харажатлар, таннарх солиқлар ва фойда, 
унинг тақсимоти масалаларини яхши билиши билан бирга, маркетинг 
буджетини ҳам ўзлари ишлаб чиқишлари ва унинг бажарилишини назорат 
қилишлари шарт. Маркетологлар ва корхона юристлари ўртасида ҳам 
қонунлар, низомлар, шартномалар бажарилишини ва товарни сотиш билан 
боғлиқ тартиб-қоидаларга риоя етиш каби ҳолатларда ўзаро ҳамкорлик 
қилиш тавсия етилади. Шунга ўхшаш, маркетинг бўлими корхонанинг барча 
таркибий тузилмалари билан ўз режалари ва ишларини мувофиқлаштирган 
ҳолда фаолият кўрсатишлари талаб етилади.
85
А.Н. Романов и др. Маркетинг, М. „Юнити“, 1996. ст 49. 


442 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish