Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


 Корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришни



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

 
18.4. Корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришни 
давлат томонидан бошқарилиши 
Тарихий тажрибалар шуни кўрсатадики, ҳар бир мамлакатда ишлаб 
чиқаришни ихтисослаштириш ва меҳнатни тақсимлаш афзалликларидан 
тўлиқ фойдаланиш имкониятини яратувчи хўжалик тизими билан яқин 
интеграциясиз, яъни корхоналарнинг ҳалқаро алоқаларисиз ҳеч бир мамлакат 
дунё иқтисодиётининг юқори ривожланиш даражасига ва рақобат 
устунлигига эришмаган.
Мамлакатнинг рақобат устунлиги - бу юқори ва доимо ўсиб борувчи 
ишлаб чиқариш даражасига эришишдир. Бунинг учун давлат миллий 
манбалар - меҳнат ва капитални ишлатишга ёрдам бериши керак: 
ўзгаришлар, миллий саноат фаолиятининг инновациясини рағбатлантириш; 
ташқи бозорда фирмаларнинг рақобатга чидамлигини оширишга олиб 
келадиган ички бозордаги рақобат муҳимлигини яратиш; экспорт ҳамда 
аралаш ва ишлаб чиқариш корхоналарига хизмат қиладиган ишлаб 
чиқаришни ривожлантириш, корхоналарнинг ташқи иқтисодий алоқаларини 
ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиши зарур.
Корхона ва давлат миқёсида ташқи иқтисодий алоқаларни давлат 
томонидан тартибга солишнинг объектив зарурияти иқтисодий назарияда тан 
олинган ва саноати ривожланган ва янги саноатли мамлакатлар хўжалик 
юритиш амалиёти билан тасдиқланган. ТИАнинг давлат томонидан тартибга 
солиниши бутун жаҳонда кенг қўлланилади. Бозор хўжалиги шароитларида у 


467 
миллий 
иқтисод 
манфаатларидан 
келиб 
чиққан 
ҳолда 
ТИАни 
такомиллаштиришни рағбатлантирувчи, амалга оирувчи ва назорат қилувчи 
қонуний таснифли чора-тадбирлар тизимини ташкил этади. Бу чора-
тадбирлар давлат корхоналари ҳамда ижтимоий ташкилотлар томонидан ҳам 
амалга оширилади. Тартибга солишдан мақсад мамлакат ташқи иқтисодий 
мажмуаисини халқаро меҳнат тақсимотининг ўзгаргаувчан шароитларига 
мослаштириш ва барқарорлаштиришдир.
ТИАни давлат томонидан тартибга солиниши унинг молиявий, валюта, 
кредит, божхона-тариф ва тарифдан ташкари тартибга солиш, экспорт 
назоратини таъминлашни: товарларни олиб кириш ва олиб кетиш муносабати 
билан шаходатлаш (сертификация) сохасидаги сиёсатни аниклашни уз ичига 
олади. Бу тартибга солишнинг барча йуналишлари харакатдаги 
конунчиликка асосланади.
Давлатнинг энг мухим вазифаларидан бири ташки иктисодий фаолият ва 
ташки иктисодий сиёсатнинг унинг асосида бошка мамлакатлар билан 
хамкорлик киладиган коидасини ишлаб чикишдир.
Замонавий шароитларда ташқи иқтисодий сиёсат - бу давлат хокимиятининг 
хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, фан-техника, ишлаб чиқариш ва 
бошқа алоқаларни ривожлантиришга ва унинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишнинг стратегик вазифаларини ечиш мақсадида мамлакатни 
халқаро 
меҳнат 
тақсимотида 
қатнашишини 
чуқурлаштириш 
ва 
кенгайтиришга қаратилган давлат хокимиятининг тадбирлари тизимидир.
Ҳар бир мамлакат бу масалаларни ўз ривожланишининг аниқ тарихий 
шароитларига кўра ҳал қилади.
Масалан, АКШ бир қанча ўн йиллар давомида жаҳон хўжалигида 
олдинги ўринни эгаллаб келиб, ҳозирги вақтда ўз мавқеини сақлаб қолиш 
учун кураш олиб бормокда: ишлаб чиқариш учун мўлжалланган илмий 
товарлар олиб киришни рағбатлантирилмокда: асосан иқтисодни техник 
янгилаш 
учун 
тўлов 
буладиган 
хорижий 
капитал 
оқими 
рағбатлантирилмокда. Мамлакат ташқи иқтисодий алоқаларида бутун дунёда 


468 
хамкорлик алоқалари билан бирлашган тармоқлари бўлган транснационал 
корпорациялар хал қилувчи роль ўйнайди. Кейиги йилларда кичик ва ўрта 
корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятини жуда жадаллик билан қуллаб-
қуватланмокда. 
Японияни олиб кўрадиган бўлсак, бу мамалакат табиий бойликлар жуда 
кам эга бўлганлиги сабабли ташқи иқтисодий фаолиятини анъанавий тарзда 
керакли ёқилғи ва хом ашё материаллари импортига йўналтирилган. Унинг 
барча турдаги манбаларни тежаш унга анъанавий импортни кисқартириш, 
хорижда тайер маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш капитал сифатида 
экспорт қилиш имкониятини берди. Япониянинг рақобатга чидамлиги ошди 
ва охирги йилларда бу кўрсаткичлар бўйича у жаҳонда биринчи ўринлардан 
бирини эгаллайди.
Ташқи иқтисодий сиёсат ташқи савдо, хорижий инвестициялар, валюта-
кредит муносабатлари, янги технологиялар берилишини ҳамда ишчи 
кучининг (ҳаракати) тартибга солиб туради.
Ташқи иқтисодий сиёсатнинг шаклланишига капитал вакилларининг 
бирлашмалари (саноатчиларнинг миллий ассоциацияси, тадбиркорларининг 
соҳавий бирлашмалари), транснационал корпорациялар, кичик ва урта 
бизнес, савдо (палата) уйлари ва бошка ижтимоий бирлашмалар таьсир 
курсатади.
Саноати ривожланган мамлакатларда давлат томонидан ТИАни тартибга 
солишнинг 
(регламентация) 
ташкилий 
қурилмалар, 
йўналишлар, 
принциплар, вазифалар мақсадларни ўз ичига олувчи механизм вужудга 
келди. Замонавий ташқи иқтисодий сиёсат ташқи савдони назорат қилувчи ва 
рагбатлантирувчи қатор воситалар ёрдамида амалга оширилади. Бунга 
мамлакатларда ташқи иқтисодий алоқаларни тартибга солиш учун махсус 
давлат тизимлари яратилмоқда, масалан, Италияда - Ташқи савдо вазирлиги, 
Ташқи иқтисодий сиёсат бўйича вазирликлараро қўмита, Божхоналар бош 
бошқармаси, Бош иқтисодий бошқарма, Ташқи ишлар вазирлиги, хорижда ўз 
тижорат ваколатхоналарига эга бўлган Ташқи савдо институти, товарларни 


469 
экспорт қилишда иқтисодий бўлимлари бўлган хориждаги элчихона ва 
консулликлар ёрдам беради. 
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти 
И.А.Каримов ташаббуси билан бошланган мамлакатимизнинг дунё хўжалик 
тизимига интеграциялашуви жараёнида ташқи иқтисодий алоқаларнинг 
турли йўналиш-ларига хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган тузилмалар 
ташкил этилди. Ҳокимиятлар, вазирлик ва идоралар, хўжалик субъектлари 
бирлашмалари таркибига ТИА бошқармасининг маркетинг хизмати 
бўлимлари киритилди. Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимиз ишлаб 
чиқариш корхоналари учун ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш 
учун қуйидаги махсус давлат тизимлари яратилди:
Ташки иқтисодий алоқалар, савдо инвесторлар вазирлиги;
Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки;
«Асака» банк;
«Ўзмарказимпэкс» ДАТСК;
«Ўзсаноатмашимпэкс» ДАТСК;
«Ўзинтеримпэкс» ДАТСК;
«Марказсаноатэкспорт» ДАТСК;
«Ўзмахсусимпэкс» ДК;
«Ўзташқитранс» ДАК;
«Ўрта Осиё Транс» ХАТ ДАК;
«Ўзинвестлойиҳа» Республика инжиниринг компанияси;
«Ўзбекинвест» МК;
«ЎзЕИКбюро» (Ўзбекистондаги Европа иттифоқи комиссия-сининг 
техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш бюроси).
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги Давлат божхона 
қўмитаси йиллик товарлар экспорти (ишлар, хизматлар) истиқболини ишлаб 
чиқиш соҳасида, вазирликлар ва идоралар - ишлаб чиқаришни 
локализациялаш дастурини шакллантириш ва амалга оширишда, хорижий ва 
халқаро 
ташкилотлар 
билан 
иқтисодий 
ҳамкорлик 
соҳасида, 


470 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимиятлари, 
Тошкент шаҳри ва минтақалар томонидан ташқи иқтисодий алоқаларни 
ривожлантириш соҳасидаги фаолият қўллаб-қувватланади. Уларнинг ташқи 
иқтисодий муносабатларни ривожлантириш соҳасидаги фаолиятлари 
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар мажмуи томонидан 
мувофиқлаштирилади.
Мамлакатимизда ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича 
кўрилган чора-тадбирлар ўз самарасини берди. Республикада ташқи 
иқтисодий фаолият кўрсаткичлари амалий жиҳатдан ўсди, унинг сифат 
кўрсаткичи яхшиланди.
Мустақилликка эришилгандан сўнг, ташқи иқтисодий фаолиятни 
мувофиқлаштирувчи институционал асослар ва тузилмаларнинг яра-тилиши 
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг биринчи нав-батдаги 
вазифаларидан бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига 
мувофиқ, 1992 йилда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ташкил қилинди. 
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти (ТИФ)ни дунё 
андозаларига мос, замон талабларига жавоб бера оладиган даражада ташкил 
қилиш мақсадида Президентимизнинг Фармони билан 2002 йилда 
Ўзбекистон Респуб-ликасининг Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига 
(ТИАА) айлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 23 июл Фармони 
билан Ташқи иқтисодий алоқалар Агентлиги Ўзбекистон Республикасининг 
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (ТИАИС) 
этиб қайта ташкил этилди. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси 
Ташқи иқтисодий алоқалар Агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси 
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвес-тициялар ва савдо вазирлиги этиб, 
Агентликнинг вилоят ва Тошкент шаҳридан ташқи иқтисодий бўйича 
бошқармалари вилоят ва Тошкент шаҳридаги ташқи иқтисодий алоқалар 
инвестициялар ва савдо бошқармалари этиб қайта ташкил этилди. 


471 
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 
асосий вазифалари:
спортни рағбатлантириш, хорижий 
инвестициялар жалб этиш, ташқи савдони эркинлаштириш, ташқи савдо 
алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш соҳасида ягона давлат сиёсати 
ўтказилишини таъминлаш;
маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, ички ва ташқи бозорлар 
истиқболлари ҳамда самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг 
аҳволини чуқур таҳлил этиш ва ривожланишини прогноз қилиш, хорижий 
шериклар билан узоқ муддатли, барқарор савдо-иқтисодий муносабатларни 
ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ҳамда унинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви бўйича амалий 
чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, республиканинг экспорт 
салоҳиятини ривожлантириш дастурларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, 
мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқ ва 
манфаатларини таъминлаш;
иқтисодий ва молиявий институтлар, бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари 
билан ўзаро манфаатли асосда ҳамкорлигини ривожлантиришни таъминлаш;
иқтисодиётига хорижий инвестициялар жалб этилишига кўмаклашиш, 
инвестиция лойиҳалари рўёбга чиқарилиши мониторингини амалга ошириш, 
хорижий инвесторларга зарур ахборот ёрдами кўрсатиш.
Ихтисослаштирилган 
ташқи 
савдо 
компаниялари 
фаолиятини 
мувофиқлаштириш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини ошириш 
масалалари Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 
зиммасига юкланди.


472 
Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ, ТИФнинг ҳуқуқий асослари 
яратилган эди. 1992 йилда «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий 
фаолияти тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, у хўжалик юритувчи 
субъектларнинг шу соҳадаги ўзаро ҳуқуқий муносабатларини белгилаб 
берди.
ТИФ эркинлаштирилиши жараёнини чуқурлаштириш муносабати билан 
Ўзбекистон 
иқтисодиётини 
жаҳон 
иқтисодиёти 
тизимига 
янада 
интеграциялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
2000 йил 25-26 май кунларидаги иккинчи чақириқ иккинчи сессиясида янги 
таҳрирдаги "Ўзбекистон Республикасининг ТИФ тўғрисида"ги қонуни қабул 
қилинди. Қабул қилинган қонунга мувофиқ, ТИАИС барча фаолият турлари 
иқтисодий соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини шакллантиришга қаратилди. 
Масалан, вазирлик Ўзбекистон Республикасининг 80 га яқин қонунлари, 57 
та Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, 116 та ЎзР Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорлари тайёрланишида фаол иштирок этди, жумладан:
• Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти эркинликлари 
кафолати тўғрисида" ги;
• Ўзбекистон Республикасининг "Божхона тарифлари тўғрисида" ги;
• Ўзбекистон Республикасининг "Ҳимоя чора-тадбирлари, антидемпинг 
ва товон тўловлари тўғрисида" ги;
• Ўзбекистон Республикасининг "Халқаро шартномалар тўғрисида" ги;
• Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар тақсимоти битим-лари 
тўғрисида" ги;
• Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозорида 
инвесторларнинг ҳуқукларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ги;
• Ўзбекистон Республикасининг "Чет эл инвестициялари тўғрисида" ги;
• Ўзбекистон Республикасининг "Чет эл инвесторлари кафолат-лари ва
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ги;
• “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя 
қилиш чоралари тўғрисида” ги қонун


473 
• Ўзбекистон Республикасининг "Концессия тўғрисида" ги қонунларни 
мисол келтириш мумкин.
ТИАИС фаолиятининг асосий йўналишларидан бири респуб-ликанинг 
ТИА географиясини кенгайтириш ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу 
йўналишдаги фаолиятнинг эришган ютуқлари жуда катта, жумладан, 
Ўзбекистон ва дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакати ўртасида ўзаро савдо-
иқтисодий муносабатлар йўлга қўйилди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётига киритилган инвестициялар 
ҳажми 3,2 баробар ошган бўлса, шу даврда тўғридан-тўғри хорижий 
инвестициялар ҳажми 20 баробардан зиёд ўсгани эътиборга сазовордир.
Бугун Ўзбекистон дунё бозорларига нафақат анъанавий хом ашё 
маҳсулотлари - пахта, рангли металл ва бошқа товарлар чиқармоқда, балки 
экспорт таркибида қайта ишланган, юқори қийматли тайёр маҳсулотлар ҳам 
жой оляпти. Шу вақтнинг ўзида пахта толаси ва газламаси, кимёвий 
маҳсулотлар ва пластмасса, автомобиллар, хизматлар ва қайта ишланган 
бошқа маҳсулотлар экспорти кескин ошди.
Импортнинг таркиби ҳам сифат жиҳатидан ўзгарди. Рақобатбардош 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган, янги замонавий технологиялар 
- иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш ва технологик 
янгиланган ҳолда қайта ташкил қилиш устувор йўналиш деб белгиланди. 
Шунинг учун импорт қилинаётган маҳсулотлар таркибида машина ва 
ускуналарнинг кўплиги тасодиф эмас. Ташқи савдо муносабатларини янада 
оптималлаштиришда, маҳаллий хом ашёдан тайёр маҳсулот ва бутловчи 
буюмлар ишлаб чиқаришда қабул қилинган дастурнинг роли катта. 
Ҳозирги вақтда ТИАИС - миллий ишлаб чиқарувчиларга ўз 
маҳсулотларини ташқи бозорга сотиш, маркетинг изланишларини олиб 
бориш, экспорт қилинувчи товарлар бўйича узоқ ва қисқа муддатли нархлар 
конъюнктураси кўрсаткичларини олдиндан айтиб бериш орқали амалий 
ёрдам бериш бўйича хизматлар кўрсатади.


474 
ТИАИС фаолиятининг асосий йўналишларидан яна бири – стандартлаш 
бўйича халқаро ташкилот талабларига мувофиқ, ма-ҳаллий корхоналар 
маҳсулотлари сифатини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш 
ҳисобланади. Вазирлик томонидан божхона божлари ва тўловларини янада 
бир хиллаштириш бўйича изланишлар давом эттирилмоқда. Ўзбекистоннинг 
товарларни тарифлаш ва код бериш тизимини уйғун-лаштиришга асосланган 
ТИФ номенклатураси жорий қилинган. Республикада товар ва хизматларнинг 
барча турига экспорт божи бекор қилинган, экспорт-им-порт амаллари учун 
квота тизими қўлланилмайди. Лицензиялаш ҳам фақат махсус экспорт-
импорт амаллари учун қўлланилади. Ўзбекистонда импортга сон жиҳатдан 
чегара қўйилмаган, максимал ставка 30 фоизни, ўртача арифметик кўрсаткич 
эса, 14,6 фоизни ташкил қилади.
Ўзбекистоннинг ташқи бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаши ва 
республика ТИФ субъектлари манфаатларини ҳимоя қилишда хорижий 
мамлакатлардаги Ўзбекистон элчихоналарининг савдо, иқтисодий масалалар 
бўйича маслаҳатчилари ёрдам кўрсатади. Яъни, улар агентлик ходимлари 
ичидан тайинланади ва агентликка тезкор маълумотлар етказиб туришни 
таъминлайди. Республиканинг савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатларнинг 
экспорт қилинадиган товарлари, бозорлар конъюнктураси таҳлилини амалга 
оширади. Тадбиркорлик доиралари орасида бевосита алоқалар ўрнатилишига 
ёрдам беради. Бугунги кунга келиб, маслаҳатчилар савдо-иқтисодий 
масалалар бўйича дунёнинг 16 мамлакатида ўз фаолиятларини олиб 
бормоқда.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 
Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар, биринчи навбатда, ЕИ, Россия, Япония, 
ХХР, Жанубий Корея, Германия билан инвестицион ва молиявий-техник 
ҳамкорлигининг кенгайишида муҳим рол ўйнайди. Вазирлик хорижий 
давлатлар ва халқаро молия институтлари томонидан Ўзбекистон 
Республикасига кўрсатиладиган ёрдамларнинг мувофиқлаштирувчисидир.


475 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан Жаҳон савдо 
ташкилотига киришга катта аҳамият берилиб, ушбу йўналишда мақсадга 
мувофиқ қадамлар қўйилмоқда, яъни ҳозирда Жаҳон савдо ташкилоти билан 
ишлаш бўйича идоралараро комиссия ишлаб турибди, агентлик зиммасига 
эса, унинг котибияти вазифасини бажариш юклатилган.
Хорижий давлатлар билан ўзаро муносабатларда республиканинг 
миллий манфаатлари олға сурилишининг механизмларидан бири 
Ўзбекистоннинг 30 дан ортиқ мамлакатлар билан йўлга қўйилган савдо-
иқтисодий ҳамкорлик бўйича иккиёқлама ҳукуматлараро комиссияларнинг 
фаолият юритаётганлигидир. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish