Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Назорат ва муҳокама учун саволлар 
 
1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг қайси моддаси 
мажбурий суғуртага бағишланган? 
2. Мажбурий суғурта деганда қайси суғурта турини тушунасиз? 
3. Қонунда баъзи мулкий ва шахсий манфаатларни суғурта қилишга 
мажбур этилиши мумкинми? 
4. Мажбурий суғуртани қандай турларини биласиз? 
5. Ихтиёрий суғурта қандай тамойилларга асосланади? 
6. Мол-мулкни ихтиёрий суғуртаси қандай тартибда амалга 
оширилади? 
7. Мажбурий суғуртани ихтиёрий суғуртадан фарқ қилувчи жиҳатлари 
нимада деб ўйлайсиз? 
8. Мажбурий ва мажбурий давлат суғуртасини бир-биридан фарқ 
қилувчи томонларини айтинг? 
9. Ҳозирги пайтда мажбурий давлат суғурта турларини амалга ошириш 
ҳуқуқига қайси суғурта ташкилоти ҳақли? 
10. Ўзбекистонда мажбурий ва ихтиёрий суғурта ўртасидаги нисбат 
қандай бўлиши зарур? 
 
 
 


114 
16-мавзу: Қайта суғурта 
1. Қайта суғурта ҳақида тушунча. 
2. Қайта суғуртанинг турлари ва шакллари. 
 
Қайта суғурталаш ҳақида тушунча. Қайта суғурталаш - суғурталашга
рискни қабул қилиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар тизими 
(рискларни бирламчи жойлаштириш). Суғурталовчи мувозанатлашган 
суғурта портфелини яратиш ва суғурта операцияларини молиявий 
барқарорлигини таъминлаш мақсадида қабул қилиб олинган рискни бир
қисмини ўзаро келишилган ҳолда бошқа суғурталовчига бериши 
(рискни иккиламчи жойлаштириш). Қайта суғурталаш операциялари билан 
бир қаторда асосан, ихтисослашган қайта суғурталаш компаниялари амалга 
оширади. Қайта суғурталаш актив (рискни бериш) ва пассив (рискни қабул
қилиб олиш) кўринишида бўлади. Бундан ташқари қайта суғурталаш 
нисбий ва нонисбий шаклда бўлади.
Айрим 
ҳолатларда 
қайта 
суғурталаш 
операциялари 
қайта 
суғурталовчи брокер - иккита томон, яъни суғурта компанияси ва қайта 
суғурталовчи компанияси ўртасидаги воситачидир. 
Қайта суғурта қилиш шартномалари бир томондан суғурта 
компаниялари ўртасида ўзаро тузилиши ёки иккинчи томондан, суғурта 
компанияси ва ихтисослашган қайта суғурта қилиш компанияси ўртасида 
тузилиши мумкин. Бу ерда шартнома ўзи нима деган савол тўғилиши 
мумкин. ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 354 - моддасида 
"икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга 
келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома 
дейилади" – деб кўрсатилган. Дастлаб, суғурта компанияси ўзининг 
молиявий қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилиб олинган 
рискни бир қисмини бошқа суғурта компаниясида ёки ихтисослашган қайта 
суғурта қилиш компаниясида суғурталаш тўғрисида қарор қабул қилади. 
Ушбу 
қарорни 
ижросини 
таъминлаш 
мақсадида 
суғурталовчи 
ихтисослашган суғурта компаниясига мурожаат қилади. Агар қайта 
суғурталовчи компания рискни қайта суғурта қилишга розилик билдирса, 
улар ўртасида қайта суғурталаш шартномаси тузилади. Шуни алоҳида 
таъкидлаш лозимки, шартнома шартларида, унда иштирок этувчи 
томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, олинган мажбуриятларнинг 
бажарилиши юзасидан жавобгарлик, шартномани кучга кириши, амал 


115 
қилиш ва бекор этилиши қоидалари мужассам бўлиши керак. Шунингдек, 
шартномада қайта суғурталаш мукофоти миқдори ва жавобгарлик ҳажми 
кўрсатилиши зарур. ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун 
ҳужжатларига кўра, қайта суғурта қилишда суғурта товонини ёки суғурта 
пулини тўлаш учун асосий суғурта шартномаси буйича суғурталанувчи 
олдида ушбу шартнома буйича суғурта компанияси жавобгар бўлиб 
қолаверади. Бироқ асосий суғурта шартномаси буйича суғурталанувчи 
ҳисобланган суғурта ташкилоти суғурта ҳодисаси юз беришидан олдин 
тугатилган тақдирда, унинг ушбу шартнома буйича ҳуқуқ ва 
мажбуриятларининг қайта суғурта қилинган қисми қайта суғурта қилиш 
шартномаси буйича суғурталовчига ўтади. 
Қайта суғурта қилиш шартномалари бир қатор ўзига хос белгиларга 
эгаки, бу ушбу шартномаларни савдо ва бошқа турдаги шартномалардан 
тубдан фарқ қилади. Шунинг учун ҳам қайта суғурта қилиш соҳасини 
назарий жиҳатдан қайси суғурта тармоғига киритиш ёхуд уни мустақил 
суғурта соҳаси сифатида қараш анча баҳс мунозарани талаб қилади. 
Агар суғурта ҳодисаси руй берса, бу ҳақда суғурта компанияси қайта 
суғурталовчи компанияга дарҳол хабар қилиши керак. ўз навбатида, қайта 
суғурталовчи компания шартномада кўзда тутилган қопламани тўлаши 
шарт. Қайта суғурта қилиш компанияси шартнома буйича ўз 
мажбуриятларини тўла-тукис бажарса, у ҳолда шартнома ижро этилган 
ҳисобланади. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish